“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN




Download 44,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/352
Sana23.01.2024
Hajmi44,19 Mb.
#143802
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   352
Bog'liq
46-44-PB

 
 “JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN 
UZBEKISTAN” JURNALI 
VOLUME 1, ISSUE 7, 2023. OCTOBER 
ResearchBib Impact Factor: 8.654/2023 ISSN 2992-8869 
51 
Ўрганилган худудда ўтган беш йил давомида қайд этилган 
автоҳалокатларнинг даражасига мос равшда тан жароҳати олганларнинг 
даражасининг энг юқори даражаси давлат аҳамиятига эга бўлган авто- 
йўлларда сақланиб қолиб, унинг даражаси диарли бир хил ҳолатда сақланиб 
қолган (ўртача 53,82%). Аммо маҳаллий аҳамиятга эга бўлган йўлларда унинг 
даражаси 2016 йилга нисбатан 2020 йилда 2,1 маротабага ошганлиги 
аниқланди. Халқора йўлларда жароҳатланиш даражаси диарли ўзгармасдан 
бир хил даражада сақланиб қолган. Эътиборли жиҳати шундаки, ички 
йўлларда машиналарнинг камлиги, йўллар ҳолатининг талаб даражасида 
бўлмаганлиги биос катта тезликда машина ҳайдаб бўлмаслиги, нисбатан 
кўчаларда одамларнинг камлиги ва шаҳар йўлларида кейинги пайтларда 
транспортлар ҳаракатини бошқариш ишларида киритилаётган янгиликлар, 
шаҳар йилларининг нисбатан яхшилиги ва бошқа қатор омиллар таъсирида 
жароҳат олишлар 2020 йилда 2016 йилга нисбатан ички йўлларда -6,1 
маротабага ва шаҳар йўлларида -4,4 маротабага камайиши кузатилган. Демак, 
аҳоли орасида ЙТҲларидан жароҳатланиш ва ўлим даражасига йўлларнинг 
турлари асосий омил сифатида таъсир кўрсатиши энг долзарб масалалардан 
бири эканлигини алоҳида қайд қилиш мумкин. (Жадвал 3) 
Автоҳалокатлар сабабли юзага келаётган яна бир ачинарли ҳолатлардан 
бири бу ўлим саналади. Вилоят йўлларида автоҳалокатлар сабабли ўрганилган 
ўтган беш йил давомида жами 435 киши вафод этган. Гарчи вилоятда ушбу 
сабабли ўлганлар 2016 йилга нисбатан 2020 йилда 1,2 баробарга камайган 
бўлсада, бу ҳолат юқорилигича сақланиб қолмоқда. Жароҳат олганлардан 
фарқли ўлароқ автоҳалокатлардан ўлим 2020 йилда 2016 йилга нисбатан 
халқоро, маҳаллий ва ички йўлларда ўсиш хусусиятига эга эканлиги 
аниқланиб, унинг даражаси халқоро йўлларда -1,6, маҳаллий йўлларда -1,9 ва 
1,2 маротабага ошган. (Жадвал 4)
(Жадвал 4) 
2016-2020 йилларда Хоразм вилоятида қайд қилинган автоҳалокатлардан 
ўлимнинг йўл турлари бўйича тақсимланиши ва динамикаси (%) (Р±m) 

Download 44,19 Mb.
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   352




Download 44,19 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

Download 44,19 Mb.
Pdf ko'rish