• Тадқиқотнинг мақсади
  • Материаллар ва усуллар.
  • “JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN




    Download 44,19 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet41/352
    Sana23.01.2024
    Hajmi44,19 Mb.
    #143802
    1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   352
    Bog'liq
    46-44-PB

     
     “JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN 
    UZBEKISTAN” JURNALI 
    VOLUME 1, ISSUE 7, 2023. OCTOBER 
    ResearchBib Impact Factor: 8.654/2023 ISSN 2992-8869 
    47 
    якшанба ва душанба кунларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши қайд 
    этилади. Маллифнинг таъкидлашича, 2016 йилнинг 10 ойида 58885та 
    автотранспортлар тўқнашиши рўйхатга олинган ва 6932 одам вафот этган, 
    90314 киши жароҳатланган. Кейинги ўринда пиёдаларнинг устига ҳайдаш 
    бўлиб, ўтган даврда жами 41370та ҳолат содир бўлган, 4667 та одам 
    вафотэтган ва 38981 киши жароҳат олган [3,10,13,14,15]. Йилига Россия 
    йўлларида 30 000 дан ортиқ киши оламдан ўтади, 200 000 та киши жароҳат 
    оладилар. Статистик маълумотларга қараганда ҳар ўнта ҳолатдан биттаси 
    болаларга тўғри келади ва 1,5 мингдан ортиқ бола вафот этади, шунингдек 
    20 000 та вояга етмаган болалар жароҳат оладилар ва кўпчилиги бир умрга 
    ногирон бўлиб қоладилар [4,8,9,11,12].
    Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилоятида 2016-2020 йиллар давомида
    йўл транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) ва улар сабабли жароҳатланиш ҳамда 
    ўлимнинг такиби ва унинг динамикасини ўрганиш ва баҳолашдан иборат. 
    Материаллар ва усуллар. Хоразм вилояти йўл патрул хизматининг 
    2016-2020 йиллар бўйича автоҳалокатлар тўғрисидаги ҳисобатларида қайд 
    этилган жами 1279 та автоҳалокат ҳолати ўрганилди. Вилоятнинг автомобил
    йўлларида 2016 йилда -270 та, 2017 йилда -263 та, 2018 йилда -259 та, 2019 
    йилда -245 та, 2020 йилда 242 та автоҳалокатлар қайд этилган. Олинган 
    маълумотларни статистик тахлил қилишда ижтимоий-гигиеник ва санитария 
    статистик усуллардан кенг фойдаланилди. 
    Натижа ва муҳокама. Мамлакатимизда 2019 йилда 4116 та, 2020 йилда-
    3596 та Йўл транспорт ҳодисаси қайд этилган ва динамикада унинг 12,% га 
    камайиши кузатисада, 2019 йилда -1196 та ва 2020 йилда -991та ўлим 
    ҳолатлари кузатилган. 2019 йилда 2929 одам ва 2020 йилда -2605 одам тан 
    жароҳати олганлар. Қайд этилган ҳодисаларнинг 22,9%и -халқора йўлларда, 
    48,9%и -давлат аҳамиятидаги йўлларда ва 28,2%и маҳаллий йўлларда содир 
    бўлганлигининг ўзи ҳам муаммо мамлакатда жиддий тиббий-ижтимоий
    ташкилий ва иқтисодий масалалардан бири эканлигини англатади [5]. Хоразм 
    вилоятида ўрганилган беш йил давомида жами қайд этилган 1279 та 
    автоҳалокатнинг 4,15%и -халқора, 55,75%и -давлат, 24,1%и -маҳаллий, 2,2%и
    -ички йўлларда, 13,8%и -шаҳар йўлларида содир бўлганлиги аниқланди. 
    Ушбу автоҳалокатлар натижасида жами 1444 киши азият чеккан ва уларнинг 
    69,8%и ҳар хил даражадаги жароҳатлар олган ва 30,1%и вафот этган.



    Download 44,19 Mb.
    1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   352




    Download 44,19 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    “JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

    Download 44,19 Mb.
    Pdf ko'rish