ТРАНСПОРТДАН ЙЎЛ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ЖАРОҲАТЛАНИШ ВА




Download 44,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/352
Sana23.01.2024
Hajmi44,19 Mb.
#143802
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   352
Bog'liq
46-44-PB

ТРАНСПОРТДАН ЙЎЛ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ЖАРОҲАТЛАНИШ ВА 
ЎЛИМ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
 
Жуманиёзов К.Й., Олимова М.М, Самандарова Б.С, Бахтиерова А.М. 
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали 
 
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий салоҳияти ўсиб бориши билан 
автомобиль транспорти ва коммуникациялари ҳам ривожланиб бормоқда. 
Бундай ўзгаришлар аҳолининг ижтимоий ривожланиши даражаси билан 
боғлиқдир. Тармоқнинг ривожланиши ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 
соҳасида маълум муаммоларни келтириб чиқармоқда: йўл-транспорт 
ҳодисаларининг содир бўлиб туриши, унинг оқибатида инсонларнинг ҳаётдан 
кўз юмуши ёки турли даражада тан жароҳатларини олиши, автомобиль 
йўлларида ва шаҳар кўчаларида тирбандликларнинг юзага келиши, атроф 
муҳитнинг ифлосланишидир. Муаммонинг энг аянчлиси инсонларнинг 
жисмоний талофат олишларидир. Бу эса жамиятимизнинг ижтимоий 
муаммосидир [1].
Сўнгги ўн йилликларда йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари халқаро 
ҳамжамиятни ташвишга солмоқда. Бу кўп жиҳатдан йўлларда ўлим 
даражасининг юқорилиги билан боғлиқ. Жаҳон соғлиқни сақлаш 
ташкилотининг 2017 йилдаги "Ҳаётни сақлаб қолиш: йўл ҳаракати 
хавфсизлиги технологиялари тўплами" ҳисоботида келтирилган маълумотлар 
ташвишга тушди: "ҳозирда ҳар йили йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 
1,25 миллионга яқин одам ҳалок бўлади ва миллионлаб одамлар 
жароҳатланади" [2,7]. 
Йўл транспортидан жароҳатланиш нафақат айрим мамлакат, балки 
дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун ҳам ечимини кутаётган энг муҳим 
тиббий-ижтимоий муаммоларидан бири ҳисобланади. Ҳар йили сайёрамизда 
йўл транспорт ҳодисалари натижасида 1,2 миллиондан ортиқ одам ҳалок 
бўлади ва 20 миллиондан 50 миллионгача одам турли хил жароҳатлар олади. 
Уларнинг аксариятини 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил етади [3].
Ҳозирги кунда бутун жаҳон автопаркларида миллиарддан ортиқ 
автомобиллар мавжуд [1]. Ер куррасида XX аср давомида аҳоли сони 4 
баробарга ошган бўлса, автомобиллар сони 10 минг маротаба ошган, бу ҳолат 



Download 44,19 Mb.
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   352




Download 44,19 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



ТРАНСПОРТДАН ЙЎЛ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ЖАРОҲАТЛАНИШ ВА

Download 44,19 Mb.
Pdf ko'rish