|
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN Pdf ko'rish
|
bet | 40/352 | Sana | 23.01.2024 | Hajmi | 44,19 Mb. | | #143802 |
Bog'liq 46-44-PB
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 1, ISSUE 7, 2023. OCTOBER
ResearchBib Impact Factor: 8.654/2023 ISSN 2992-8869
46
XXI асрда ҳам давом этмоқда. Автомобиллар замонавий иқтисодиётнинг
турли тармоқларида фойдаланилмоқда, аммо унинг каттагина қисми хусусий
тармоқда ҳам фаолият юритади. Австралия, Канада, Франция, Германия,
Италия, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Буюк Британия, АҚШ и ЖАР каби
иқтисодиёти ривожланган йирик 20 лик давлатларга кирувчи мамлакатларда,
рўйхатга олинган автомобилларнинг умумий сонига нисбатан янги
автомашиналарни рўйхатга олишнинг ўртача суръатида ўсиш тенденциясини
кўриш мумкин [4, 5].
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) статистик маълумотларига
кўра, транспорт ҳодисаларидан ўлим сабаблари, эрта ўлимнинг энг кўп
учрайдиган ўнталиги қаторига киради. 2015 йилнинг статистик маълумотларга
кўра бутун дунё бўйича транспорт ҳодисалари туфайли 1,3 миллиондан ортиқ
киши эрта ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган [6,7].
А.В.Сахаровнинг (2011) илмий хулосасига кўра, Россияда ҳар 100 000
аҳолига 131 та автоҳалокат тўғри келади. Автоҳалокатлар орасида энг кўп
учрайдигани бу автомашиналарнинг тўқнашишлари (43,3%) ва 28%и
пиёдаларни уриб кетишлар бўлиб, асосан автоҳалокатлар йўл транспорт
қоидаларига риоя қилмаслик (86,5%) натижасида содир бўлади. Ўлим
даражаси ҳар 100 000 аҳолига 26га тенг бўлиб, уларнинг 76,3%ини 20ёшдан
40 ёшгача бўлган эркаклар ташкил этган. Ногиронлик ҳар 100 000 аҳолига
2008 йилда 4,5 га тенг бўлиб, катталарда бир мунча камайиши кузатилса,
болалар орасида деярли икки баробарга ошган ва ҳар 100 000 болага 2,1ни
ташкил қилган. Ногиронликларнинг кўпчилигини асосан иккинчи ва учинчи
гуруҳ ногиронлар ташкил қилган. Жароҳатланганларнинг асосий кўпчилиги
травматология бўлимига (56,2%), неврология бўлимига (32,8%) ётқизилган.
Беморларнинг 55,4%ини эркаклар ва уларнинг 56,5%ини 20-40 ёшдагилар
ташкил этган [8,10,18,19]. Россияда автоҳалокатлар сабабли ҳар куни 60-80
одам ҳаётдан кўз юмади[4].
Ўзбекистонда 2011 йилда 10611 та автоҳалокат ҳолати қайд этилган ва
2161 та ўлим ва 112228 та жароҳатланишлар рўйхатга олинган. Эътиборлиси
шундаки, Ўзбекистонда йўлларда 3 896 000та қонун бузарликлар ва шундан
1588000 таси ўта қўпол тарзда қонунбузарликлар содир этилгани рўйхатга
олинган [11,16,17]. Йўл транспорт ҳодисаларининг содир бўлишида энг
ҳавфли кунлар ҳафтанинг бешинчи ва олтинчи кунлари эканлиги, шунингдек
|
| |