• Кириш сўзи
  • Кириш
  • Стандарты организации. Основные положения




    Download 0.59 Mb.
    bet1/9
    Sana07.04.2024
    Hajmi0.59 Mb.
    #190345
      1   2   3   4   5   6   7   8   9
    Bog'liq
    O\'z DSt ISO 17025-2019 узб
    Nomanfiy butun sonlarni ko`paytirish amalining aksiomatik ta\'rif, Mustaqil ish. NAMUNA, tarmoq texdan mustaqil ish 7 s, 1-kurs yanvar 002

    O‘z DSt ISO/IEC 17025:2019

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ
    ________________________________________________

    Синов ва калибрлаш лаболаротиялари компетентлигига умумий талаблар


    (ISO/IEC 17025:2017, IDT)

    Расмий нашр



    Ташкент 2019 г.


    Сўз боши

    1 Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жихатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти (Стандартлар институти) томонидан ТАСДИҚЛАШГА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ.


    2 Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги)нинг __________ йил _____ -сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНДИ.

    3 Ушбу стандарт ISO/IEC 17025:2017, «Exigences generales concertnant la competence des laboratories d’etalonnages et d’essais» (Общие требования к компетентности испытательных и калибровочных лабораторий) стандартининг айнан ўхшаш матнини ифода этади.


    3 O‘z DSt ISO/IEC 17025:2007 ЎРНИГА


    Ушбу стандартни ва унинг ўзгартишларини Ўзбекистон ҳудудида жорий этиш (амалини бекор қилиш) ҳақидаги ахборот «Ўзстандарт» Агентлиги томонидан нашр этиладиган кўрсаткичда чоп этилади. Ушбу стандартни қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш ҳақидаги мувофиқ ахборот «Ўзстандарт» Агентлиги томонидан нашр этиладиган ахборот кўрсаткичида чоп этилади.
    Ушбу стандартни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида расмий чоп этиш мутлақ ҳуқуқи «Ўзстандарт» Агентлигига тегишли


    Мундарижа

    Кириш сўзи V
    Кириш VII
    1. Қўллаш доираси 1
    2. Норматив ҳужжатларга ҳаволалар 1
    3. Атамалар ва таърифлар 1
    3.1. холислик (impartiality) 2
    3.2. Шикоят (даъво) complaint 2
    3.3. лабораториялараро солиштирув (interlaboratory comparison) 2
    3.4. лабораторияда ички солиштирув (intralaboratory comparison) 2
    3.5. малакани текшириш (proficiency testing) 3
    3.6. лаборатория (laboratory) 3
    қуйида келтирилган фаолият турларининг бир ёки бир нечтасини амалга оширадиган ташкилот: 3
    - синов 3
    - калибрлаш 3
    - кейинчалик синаш ёки калибрлаш учун намуна олиш. 3
    Моддага 1-эслатма: Мазкур ҳужжат контекстида “лаборатория фаолияти” атамаси учта юқорида тилга олинган фаолият турига тааллуқли. 3
    3.7. қарор қабул қилиш қоидаси (decision rule) 3
    3.8. верификациялаш (verification) 3
    3.9. валидатсиялаш (validation) 4
    4. Умумий талаблар 4
    4.1. Холислик 4
    4.2. Махфийлик 5
    5. Менежмент тизимига қўйиладиган талаблар 5
    6. Ресурсларга қўйиладиган талаблар 7
    Лаборатория лаборатория фаолиятини амалга ошириш ва бошқариш учун зарур ходимлар, хоналар, анжомлар, тизимлар ва ёрдамчи хизматларга эга бўлиши зарур. 7
    6.2. Ходимлар 7
    6.3. Хоналар ва ишлаб чиқариш шароити 8
    6.4. Асбоб-ускуна 8
    6.5. Метрологик натижавийлик 11
    6.6. Ташқаридан етказиб бериладиган маҳсулот ва хизматлар 12
    7. Жараёнларга қўйиладиган талаблар 13
    7.1. Талабнома, тендер таклифлари ва шартномаларни таҳлил қилиш 13
    7.2. Усулларни танлаш, верификация ва валидация қилиш 14
    7.2.1. Усулларни танлаш ва мувофиқлигии тасдиқлаш 15
    7.2.2. Усулларни валидация қилиш 16
    7.3. Намуна олиш 17
    7.4. Синов ва калибрлаш объектларини ишлатиш 18
    7.5. Техник ёзувлар 19
    7.6. Ўлчовлар ноаниқлигини баҳолаш 20
    7.7. Натижаларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш 20
    7.8. Натижалар тўғрисида ҳисоботлар 22
    7.8.1. Умумий қоидалар 22
    7.8.2. Ҳисоботларга қўйиладиган умумий талаблар (синаш, калибрлаш ёки намуна олиш) 22
    7.8.3. Синов баённомаларига қўйиладиган ўзгача талаблар 24
    7.8.4. Калибрлаш тўғрисида сертификатлар – алоҳида талаблар 24
    7.8.5. Намуна олиш тўғрисида ҳисоботга қўйиладиган маҳсус талаблар 25
    7.8.6. Мувофиқлик тўғрисида баёнотни расмийлаштириш 25
    7.8.7. Ҳисоботдаги фикрлар ва талқинлар 26
    7.8.8. Ҳисоботларга киритилган ўзгартиришлар 26
    7.9. Шикоятлар (даъволар) 27
    7.10. Номувофиқ ишларни бошқариш 27
    7.11. Маълумотларни назорат қилиш ва ахборотни бошқариш 28
    8. Менеджмент тизимига қўйиладиган талаблар 29
    8.1. Вариантлар 29
    8.1.1. Умумий қоидалар 29
    8.1.2. А вариант 30
    8.1.3. В вариант 30
    8.2. Менежмент тизими ҳужжатлари (А вариант) 30
    8.3. Менежмент тизими ҳужжатларини бошқариш (А вариант) 31
    8.4. Ёзувларни бошқариш (А вариант) 31
    8.5. Рисклар ва имкониятлар билан ишлаш бўйича иш-ҳаракатлар (А вариант) 32
    8.6. Яхшиланиш (а вариант) 33
    8.7. Тузатиш ҳаракатлари (А вариант) 33
    8.8. Ички аудитлар (А вариант) 34
    8.9. Раҳбарият томонидан таҳлил қилиш (А вариант) 35
    А илова 36
    В илова 39
    Библиография 41


    Кириш сўзи


    ISO (Стандартлаштириш бўйича Халқаро ташкилот) стандартлаштириш бўйича миллий органлар жаҳон федерацияси ҳисобланади. Халқаро стандартларни тайёрлаш бўйича ишлар, одатда, ISO техник комитети томонидан олиб борилади. Муайян техник комитетга бириктирилган фаолият соҳасига қизиқиш билдирган ҳар қандай ISO аъзоси ушбу техник комитетга аъзо бўлишга ҳақли. ISO илан ҳамкорлик қиладиган халқаро ташкилотлар, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар ҳам бу ишда иштирок этади. Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ISO ва IEC биргаликда умумий – ISO/IEC – ҳужжатларни ISO (ISO/CASCO) мувофиқликни баҳолаш бўйича комитети бошқарувида ишлаб чиқадилар.
    Мазкур ҳужжатни ва таомилни ишлаб чиқишда фойдаланилган ва келажакда уни амалга ошириш учун мўлжалланган таомиллар ISO/IEC Директиваларининг 1-қисмида баён этилган. Хусусан, турли хилдаги ISO ҳужжатлари учун зарур бўлган турли тасдиқлаш мезонларини қайд этиш лозим. Мазкур ҳужжат ISO/IEC Директивалари 2-қисмининг таҳрир қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилган (қаралсин: www.iso.org/directives).
    Мазкур ҳужжатнинг айрим элементлари патент ҳуқуқи объекти бўлиши мумкинлигига аҳамият бериш лозим. Бундай патентларнинг айримлари ёки барчасини идентификация қилиш учун тавсифланиши учун ISO жавобгар эмас. Мазкур ҳужжатни тайёрлаш жараёнида аниқланган ҳар қандай патент ҳуқуқи тўғрисидаги батафсил ахборот кириш қисмида ва / ёки ISOнинг олинган патент аризалари рўйхатида кўрсатилади (қаралсин: www.iso.org/patents).
    Мазкур ҳужжатда фойдаланиладиган ҳар қандай савдога доир номлар фойдаланувчиларга қулай бўлиши мақсадида келтирилади, асло улар маъқулланишини англатмайди.
    Мувофиқликка баҳо бериш билан боғлиқ муайян ISO атамалари ва ибораларининг моҳияти таърифи, шунингдек савдо учун расмий тўсиқлар соҳасидаги ХСТ принципларига ISO томонидан риоя қилиниши тўғрисида аҳборот www.iso.org/iso/foreword.html сайтида келтирилган.

    Мазкур ҳужжат ISOнинг Мувофиқликни баҳолаш комитети (CASCO) томонидан ишлаб чиқилган, ҳам ISO, ҳам IECга аъзо миллий органлар овоз бериши учун уларга юборилган, иккала ташкилот томонидан маъқулланган.


    Мазкур учинчи таҳрир техник жиҳатдан қайта кўриб чиқилган ва бекор қилинган иккинчи таҳрир ўрнига қабул қилинган.
    Олдинги версиягага нисбатан асосий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:
    - мазкур таҳрирда қўлланилган рискка йўналтирилган ёндашув кўрсатма талабларнинг бир қисмини қисқартириш ва уларни иш-ҳаракатлар бажарилишини таҳлил қилишга асосланган талабларга алмаштириш имконини берди;
    - олдинги таҳрирдагига қараганда жараён, таомил, ҳужжатлаштирилган ахборотга ва таркибий тузилмага қўйиладиган талабларга нисбатан кўпроқ мослашувчанлик пайдо бўлди;
    - равишда “лаборатория” атамасига таъриф қўшилган (қаралсин: 3.6).

    Кириш


    Мазкур ҳужжат лабораторияларнинг фаолиятига бўлган ишончни мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Мазкур ҳужжатдан лабораторияларга қўйиладиган талаблар ўрин олган бўлиб, бу талаблар лабораторияларга улар ўз фаолиятини тўғри амалга оширишларини ва ишончли натижалар олинишини таъминлай олишларини намойиш қилиш имконини беради. Мазкур ҳужжат талабларига жавоб берадиган лабораториялар ўз фаолиятини ISO 9001 принципларига мувофиқ амалга оширади.
    Мазкур ҳужжат лабораториялар рисклар ва имкониятлар устида ишлаш бўйича тадбирларни режалаштиришлари ва амалга оширишларини талаб қилади. Рисклар ва имкониятлар билан боғлиқ тадбирлар менежмент тизимининг натижавийлигини ошириш, янада юқори натижаларга эришиш ва салбий оқибатларнинг олдини олиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Лаборатория са\й-ҳаракатлар йўналтирилган рисклар и ва имкониятларни идентификация қилиш учун жавобгар ҳисобланадилар.
    Мазкур ҳужжатда қуйидаги феъл шаклларидан фойдаланилади:
    - шарт – талабни англатади;
    - лозим – тавсияни англатади;
    - мумкин, рухсат этилган – рухсат этилишини англатади;
    - мумкин, имконияти бор – имкониятни англатади.
    Батафсил маълумот ISO/IEC Directives, Part 2 ҳужжатида.
    Тадқиқот мақсадлари учун фойдаланувчиларга ушбу ҳужжат юзасидан ўз нуқтаи назарлари ва кейинги нашрларни ўзгартириш бўйича ўз истаклари билан ўртоқлашиш тавия этилади.



    Download 0.59 Mb.
      1   2   3   4   5   6   7   8   9




    Download 0.59 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Стандарты организации. Основные положения

    Download 0.59 Mb.