|
Tabiiy fanlar kafedrasi tibbiy kimyo I kurs mavzu: bufer sistemalar. Ma’ruza
|
bet | 1/3 | Sana | 01.12.2023 | Hajmi | 89,65 Kb. | | #109079 |
Bog'liq 1,Tibkim.kirish TABIIY FANLAR KAFEDRASI TIBBIY KIMYO I KURS MAVZU: TIBBIY KIMYOGA KIRISH. KIMYO VA ATROF MUHIT MA’RUZA: MARUZACHI: XO’JANIYOZOV SHERJON BEKBOYEVICH Кириш. Тиббий кимё. - Кириш. Тиббий кимё.
- Тиббий кимё предмети.
- Тиббий кимё тарихи.
- Тиббий кимё фанинг доришуносликдаги аҳамияти.
- Тиббий кимёнинг бошқа фанлар билан алоқадорлиги.
- Кимё ва атроф-муҳит мухофазаси.
Tibbiy kimyo fani va uninng vazifalari
Tibbiy kimyoning birinchi eritmalar va bufer sistemalar nazariyasi, kimyoviy termodinamikaning asoslari, biogen elementlar, kompleks birikmalar, titrimetrik tahlil mavzularini o`z ichiga oladi. Kimyoning bu qismi odam organizmida uchrydigan anorganik moddalarning sifat tarkibi, ularning xossalari, miqdorlarini aniqlashni o`rgatadi, elektro`tkazuvchanlik, oksidlanish-qaytarilish potensiallari, adsorbsiya, kolloid sistemalar mavzulari ko`rilib, elektr kiyoviy hodisalar, sirt hodisalari va dispers sistemalarning tuzilishi va xossalarini o`rganiladi.
Тиббий кимё -бу органик кимё фанининг алоҳида му-ҳим бўлими ҳисобланиб, фармакология, биокимё ва биология фанларининг чегара ҳолатида турувчи тиббиётда ўзига хос аҳамиятга эга фандир.
Тиббий кимё фани тиббиётнинг муҳим ҳисобланган
биокимё, фармакология бўлимларининг ҳам асосини
ташкил қилади. Бу фан ўзининг аниқ систематик тушунча ва қоидаларига асосланган ҳолда тиббиётда мухим ўрин эгаллайди. Тиббий кимё фани биология, биокимё, фармакология фанлари билан узвий боғлиқдир.
Маълумки тирик организмларда биологик жараёнлар, метоболизм жараёнлари асосини кимёвий реакция-лар тўплами ташкил этади. Бу кимёвий реакцияларга мисол қилиб парчаланиш, гидролиз, диссоциланиш, ион-алмашиниш ва бошқаларни келтириш мумкин.
Тиббий кимё фани ана шу биологик жараёнларни асоси ҳисобланган кимёвий реакцияларнинг йўнали-ши, ўтиш ҳолати, кинетикасини, метаболизм жараё-нида ҳосил бўлган моддаларнинг таркибини, хоссаси ва бу моддаларнинг организмга таъсирини ўрганади. Бу борада асосий урғу доривор моддалар ва улар таъсирига қаратилади.
|
| |