|
Tabiiy fanlar kafedrasi tibbiy kimyo I kurs mavzu: bufer sistemalar. Ma’ruza
|
bet | 2/3 | Sana | 01.12.2023 | Hajmi | 89,65 Kb. | | #109079 |
Bog'liq 1,Tibkim.kirishСана
|
Очилган авқти
|
Муаллифлар
|
мил.олд XVI аср
|
Мисрда биринчи доривор моддалар кўлланиши тартиби (афюн (опий), канакунжутдан олинган ич суривчи, ялпиз, бальзам,)
|
Эберс папируси (муаллиф аниқмас)
|
мил. олд. IV-III асрлар
|
Қадимий тиббиёт доривор моддаларини қўллашни тизимлаштириш.
|
Гиппократ
|
эрамизнинг I асри.
|
900 дан ортиқ доривор моддаларнинг қўллаш тартиби.
|
Диоскорид
|
эрамизнинг II асри
|
Доривор моддаларни профилактик ва даволаш усуллари ишланмалари. Доривор моддаларни ёт элементлардан тозалашнинг биринчи қадамлари.
|
Гален
|
X-XI асрлар.
|
Доривор моддаларни тизимлаштириш ва уларни қўллашга кўрсатмалар
|
Абу-Али Ибн Сино (Авиценна)
|
XV-XVI асрлар
|
Металлар тузларини амалий тиббиётга киритиш (симоб — сифилисни даволаш учун)
|
Парацельс
|
1900-1925 йиллар.
|
Синтетик анестетик новакаиг олиниши. Химиотерапия умумий тамоилларининиг ишлаб чиқилиши. Биринчи витамин (В1) ва гепарин ажратиб олиниши.
|
Эйнхорн, Эрлих, Функ, Мак-Лен, Хауэл
|
1925 –1950 йиллар
|
Инсулин ажратиб олиниши. Пенициллин ва гистаминга қарши моддалар очилиши. Картизонни ажратиб олиш ва тиббий амалиётда қўллаш. Силга қарши стрептомицин моддасини ажратиб олиш.
|
Бентинг, Бест, Флеминг, Бовэ, Кэндал, Райхштейш, Хенч, Ваксман
|
КИМЁ ВА АТРОФ МУХИТ
Кимёвий хавфли моддалар (КХМ) ҳозирги даврда халқаро терминологияда кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар (КТЭЗМ) деб аталмоқда. Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар – халқ хўжалиги мақсадларида ишлаб чиқарилиб, атрофга тарқалганда ёки тўкилганда одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларга заҳарловчи сифатида таъсир кўрсатиб, уларга ҳар ҳил даражада талофат етказадиган, одам ва хайвонларнинг ўлимига олиб келадиган кимёвий моддалар.
Заҳарли моддалар юзлаб турларга бўлинади. 1988 йилда тасдиқланган “Кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларнинг вақтинчалик рўйхати”га кўра атроф муҳитга реал хавф солувчи 34 хил модда санаб ўтилган. Булар хлор, водород сульфид, олтингугурт, фтор ва уларнинг кислородли ва водородли бирикмалари. Ушбу рўйхатга фақат юқори учувчанлик ва заҳарлилик хусусиятига эга бўлган ҳамда авария ҳолатларида одамларнинг оммавий заҳарланишига олиб келувчи кимёвий моддалар киритилган.
Кимёвий хавфли моддалар қаторига юқоридаги 34 хил КТЭЗМлардан ташқари яна 17 хил кўп тарқалган кимёвий хавфли бирикмаларни ҳам қўшиш мумкин. Булар: - ракета ёнилғиси компонентлари; - заҳарловчи моддалар: фенол, бензол, концентрланган нитрат ва сульфат кислоталари, анилин, симоб ва бошқалар.
Кимёвий хавфли моддаларнинг инсон организмига кўрсатадиган таъсири қуйидагича турларга бўлинади: - ингаляцион таъсир – нафас олиш органлари орқали; - перорал таъсир – ошқозон-ичак йўллари орқали; - тери-таносил таъсири – тери орқали.
Кимёвий хавфли объект - ўзида КТЭЗМ ишлаб чиқарувчи, ишлатувчи ёки сақловчи, авариялар оқибатида одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг оммавий заҳарланишига олиб келиши мумкин бўлган объектлар. Буларга кимё, нефтни қайта ишлаш саноатлари ва бошқа шунга ўхшаш кимё билан боғлиқ ишлаб чиқариш соҳалари; хладагент сифатида аммиакдан фойдаланувчи совутиш қурилмалари мавжуд бўлган корхоналар (озиқ-овқат, гўшт-сут саноати); хлор ишлатувчи ичимлик суви билан таъминлаш ва оқава сувларни тозалаш иншоотлари; КТЭЗМ ташувчи вагонлар тўхтайдиган темир йўл станциялари; кимёвий заҳарлар сақловчи омбор ва базалар киради.
Кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни сақлаш қоидалари, санитар нормалари ва меъёрий хужжатлари уларнинг агрегат ҳолатига қараб белгиланади. Кимё, нефтни қайта ишлаш, қоғоз-целлюлоза саноатларида КТЭЗМларнинг энг минимал миқдори 3 суткага, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш корхоналарида эса 10-15 суткага мўлжалланади. Шунинг сабабли йирик корхоналар ёнма-ён жойлашганда ёки саноат шаҳарчаларда бир вақтнинг ўзида бир неча минг тонна КТЭЗМ сақланиши мумкин.
Корхоналарда КТЭЗМлар қуйидаги шароитларда сақланади: - юқори босимли сиғимларда (сиқилган газлар); - атмосфера босимига яқин бўлган босимли изотермик (сунъий совутилган) сиғимларда; - атроф-муҳит ҳароратида ёпиқ сиғимларда.
Кимёвий хавфли объектлардаги авариялар бир вақтнинг ўзида бир неча зарарловчи омилларни келтириб чиқариши мумкин: масалан, ёнғин, портлаш, аҳоли ва ҳудудларнинг зарарланиши ва бошқалар, кейин эса объектдан ташқари – атроф-муҳитнинг заҳарланиши. Ҳудудларнинг кимёвий заҳарланиши КТЭЗМнинг тўкилиши, КТЭЗМ буғланиши, газ (буғ) ва аэрозоль ҳолидаги КТЭЗМнинг тарқалиши натижасида юзага келади.
Кимёвий заҳарланиш ўчоғи деб, авария натижасида КТЭЗМ тўкилган жой ёки бевосита жанговар заҳарловчи моддалар қўлланилган ҳудудга айтилади. Кимёвий заҳарланиш зонаси деганда, чегараларида кимёвий заҳарланиш хавфи юзага келган ҳудуд тушунилади. Бу зона ўз ичига кимёвий заҳарланиш ўчоғи ва КТЭЗМ ёки заҳарловчи модданинг хавфли концентрацияси мавжуд бўлган заҳарланган ҳаво булути тарқалган ҳудудни олади. Кимёвий заҳарланиш зонасининг ташқи чегаралари одатда КТЭЗМнинг инсон организмига ингаляцион таъсири токсодозаси билан белгиланади.
|
| |