|
Кимёвий зарарланиш ўчоғи деб, одамлари ва ҳайвонлари ўз вақтида КТЭЗМ хавфидан муҳофаза қилинмаган кимёвий зарарланиш содир бўлган ҳудудга айтилади
|
bet | 3/3 | Sana | 01.12.2023 | Hajmi | 89,65 Kb. | | #109079 |
Bog'liq 1,Tibkim.kirishКимёвий зарарланиш ўчоғи деб, одамлари ва ҳайвонлари ўз вақтида КТЭЗМ хавфидан муҳофаза қилинмаган кимёвий зарарланиш содир бўлган ҳудудга айтилади. КТЭЗМ тўкилиши билан боғлиқ авариялар юзага келган заҳарланиш зонасининг чуқурлигига қараб қисман, объект, маҳаллий, регионал ва глобал миқёсдаги аварияларга бўлинади.
Қисман авария – унчалик аҳамиятга эга бўлмаган КТЭЗМ тўкилиши билан боғлиқ авария. Объект миқёсидаги авария – кимёвий заҳарланиш ҳудудининг чуқурлиги ва майдони объект санитар-ҳимоя зонаси радиусидан ташқарига чиқмайдиган авария. Маҳаллий авария - кимёвий заҳарланиш ҳудудининг чуқурлиги ва майдони объект жойлашган аҳоли яшаш пунктидан ташқарига чиқмайдиган авария.
Регионал авария – кимёвий заҳарланиш ҳудудининг чуқурлиги бир неча аҳоли яшаш туманларига тарқаладиган фавқулодда вазият. Бундай фавқулодда вазиятлар КТЭЗМ сақланадиган бир неча йирик сиғимлар ёки сиғимлар гурухининг бутунлай бузилиши билан боғлиқ бўлади. Глобал авария – йирик кимёвий хавфли объектлардаги КТЭЗМ сақланадиган барча сиғимларнинг бутунлай бузилиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар. Бундай авариялар ҳарбий даврда, диверсион-террористик харакатлар ёки баъзи табиий офатлар натижасида юзага келиши мумкин.
Кимёвий хавфли объектда авария содир бўлганда аҳоли муҳофазасини ташкил этиш. Кимёвий хавфли объектлардаги кутилмаган авариялар, заҳарланган ҳаво булутининг ҳосил бўлиши ва атрофга тез тарқалиши тезкор муҳофаза тадбирларини кўришни талаб этади. Шунинг учун аҳолини муҳофаза қилиш чоралари имкон қадар олдиндан кўрилиши, авария хавфи туғилганда эса мумкин қадар энг қисқа муддатда амалга оширилиши лозим.
Кимёвий хавфли объектларда содир бўлиши мумкин бўлган аварияларнинг олдини олиш. Кимёвий хавфли объектларда аварияларни олдини олиш учун кўриладиган ва аварияда кўрилган моддий зарар миқдорини камайтиришга қаратилган тадбирлар авариялар оқибатини юмшатишда энг муҳим ва асосий ролни ўйнайди. Буни амалга ошириш учун қуйидаги асосий чора-тадбирлар комплекси амалга оширилиши лозим:
- хавфсиз технологиялардан фойдаланиш, объектнинг хавфсиз фаолиятини таъминловчи ташкилий, техник, махсус ва бошқа чораларни олдиндан кўриш, аварияларда КТЭЗМни объект санитар ҳимоя зонасидан ташқарига чиқишини чегаралаш; - атроф-муҳитни кимёвий заҳарланишини назорат қилиш тизими ва асбоб-анжомларнинг мавжудлиги;
- кимёвий хавфли объект жойлашган ҳудуд ва заҳарланиши мумкин бўлган ҳудудда кимёвий вазиятни назорат қилиб бориш;
- кимёвий хавфли объектда авария содир бўлганлиги тўғрисида тезкор хабар бериш тизимини, биринчи навбатда объект яқин атрофида жойлашган аҳоли пунктларида маҳаллий хабар бериш тизимини яратиш; - аҳоли, ишчи ва хизматчилар, иқтисодиёт объектлари ва ижтимоий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни режалаштириш; - хавфли ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолини шаҳсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
- озиқ-овқат саноатидаги технологик қурилмалар, музлаткичлар ва омборларни герметиклаш, озиқ-овқат ва сув таъминоти манбааларини муҳофаза қилиш; - КТЭЗМлардан ҳимояланиш воситалари ва усуллари бўйича ишчи-хизматчилар ва аҳолининг билим ва кўникмаларини орттириб бориш.
Барча кимёвий хавфли объектларда санитар ҳимоя зонаси белгиланади. Бу зонага корхонага тегишли бўлмаган яшаш уйлари, даволаш муассасалари ва бошқа бинолар қуриш тақиқланади. “Ишлаб чиқариш корхоналарини лойиҳалаштиришнинг санитар нормалари”га кўра кимёвий хавфли объектлар учун санитар ҳимоя зонаси 300 метрдан, 8000 м3 ортиқ КТЭЗМ заҳирасига эга бўлган объектлар учун эса 1000 метрдан кам бўлмаслиги керак. Кимёвий хавфли объектлар яқинида жойлашган аҳоли пунктларидаги аҳоли зич тўпланадиган жойлар (стадион, парк, бозор ва б.) учун бу масофа икки марта оширилади.
|
|
Bosh sahifa
Aloqalar
Bosh sahifa
Кимёвий зарарланиш ўчоғи деб, одамлари ва ҳайвонлари ўз вақтида КТЭЗМ хавфидан муҳофаза қилинмаган кимёвий зарарланиш содир бўлган ҳудудга айтилади
|