МЕЖДУНАРОДНАЯ НАУЧНО-ТЕХНИЧЕСКАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКТУАЛЬНЫЕ ПРОБЛЕМЫ ЦИФРОВИЗАЦИИ ЭЛЕКТРОМЕХАНИЧЕСКИХ И
ЭЛЕКТРОТЕХНОЛОГИЧЕСКИХ СИСТЕМ
101
1 – расм. Аванкамерадаги пастки бъефи сув сатҳининг ўзгаришини насос
агрегати режимига таъсири
Юқоридаги 1 – расмдан кўриниб турибдики, насос станцияси аванкамерадаги
сув сатҳи
ортиши билан, статик босим
камаяди. Бу ҳолда, ―насос –
босим қувури‖ тизимининг иш режими координаталари В нуқтасига кўчади ва
насос кўрсаткичлари
,
,
,
қийматларига мос келади. Насос станцияси
аванкамерасидаги сув сатҳини ортиши сув сарфини ортишига олиб келади, бу эса
сув истеъмоли ва сув етказиб бериш графиклари ўртасидаги тафовутга олиб келади.
Бундан ташқари насос агрегати валидаги қуввати ортади бу ўз
навбатида унинг
электр двигателининг ўта юкланишига олиб келади, баъзи ҳолларда, унинг
ҳарорати рухсат этилган қийматидан юқори бўлади. Насос валидаги қувватнинг
ортиши насос агрегатининг ФИК ва насос станциясининг энергия самарадорлигини
пасайишига ва натижада электр энергиянинг солиштирма сарфини ўсишига олиб
келади.
Аванкамерасидаги сув сатҳини пасайиши билан статик босимнинг қиймати
ортади. Бу ҳолда ―насос – босим қувури‖ тизимининг ишчи режими
,
,
,
координаталарига эга бўлган бошқа режим нуқтаси C билан
характерланади.
Аванкамерасидаги сув сатҳини пасайиши билан марказдан қочма насос
томонидан хосил қилинаѐтган босим ортади, сув сарфи эса камаяди. Натижада
насос валидаги қувват ва насоснинг ФИК қиймати камаяди.
Насос агрегати сув
сарфининг камайиши насос станциясининг сув етказиб бериш графиги талабини
бажармасликни келтириб чиқаради, бу ўз навбатида қишлоқ хўжалиги
махсулотларни етиштиришда салбий оқибатларга олиб келади. Қишлоқ хўжалиги
экинларини қуриб қолиши катта иқтисодий зарар етказади.