• Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
  • Ўқув фаннинг мақсади ва вазифалари




    Download 6,71 Mb.
    bet297/316
    Sana16.01.2024
    Hajmi6,71 Mb.
    #138330
    1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   316
    Bog'liq
    Toshkent farmatsevtika instituti dori turlari texnologiyasi kafe

    Ўқув фаннинг мақсади ва вазифалари
    Фаннинг мақсади талабаларга таъсири йўналтирилган ва узайтирилган дори турларини яратиш асослари, тузилиши, таъсир этиш механизмлари, ҳамда гомеопатик, махсус педиатрик ва геритрик, косметология ва ветеринария амалиётида қўлланиладиган дори турлари технологиясининг назарий ва амалий асосларига оид билимларни беришдан иборат.
    Фаннинг вазифаси гомеопатик, ёшига қараб бериладиган, косметология ва ветеринария амалиётида ишлатиладиган дори турлари, полимер доривор пардалар технологиясини ҳамда таъсири узайтирилган ва йўналтирилган дори турлари тузилиши, таъсир механизмларига оид маълумотларни ўзлаштиришдан иборат.
    Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
    Фаннинг ўқитиш давомида талаба қуйидаги билимларга эга бўлиши керак:
    - замонавий таъсири йўналтирилган дори турларини (микрокапсулалар, липосомалар, МОБС) яратиш асослари, тузилиши, таъсир этиш механизмлари;
    -таъсири ўзайтирилган дори турларини (структурали таблеткалар, терапевтик доривор системалар, полимер доривор пардалар, спансулалар, қаттиқ дисперс системалар) яратиш асослари, тузулиши таъсир этиш механизмлари;
    -доривор моддани дори турларидан сўрилишига таъсир этувчи омиллар ва биологик сўрилиш даражасини аниқлаш усуллари;
    -гомеопатия даволаш тизимининг асосий принциплари;
    - болаларга мўлжалланган ва гериатрик дори турларини ўзига хос томонлари;
    -косметик воситалар ва ветеринария қўлланиладиган дори турларини таърифи, таснифи;
    -махсус дори турлари (гомеопатик, болаларга ва қарияларга мўлжалланган, косметология ва ветеринария амалиётида қўлланиладиган) технологиясини назарий ва амалий асослари.
    қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши керак:
    -гомеопатик дори турларини (сувли эритмалар, эссенция, тинктура, тритурация, гранулалар, юмшоқ дори турларини) тайёрлаш ва сифатини баҳолаш;
    -махсус (болаларга, янги туғилган чақалоқларга мўлжалланган, косметология ва ветеринария амалиётида қўлланиладиган) дори турларини ўзига хос технология бўйича тайёрлаш;
    - полимер доривор пардаларни тайёрлаш ва сифатини бахолаш.
    қуйидаги малакага эга бўлиши керак:
    -гомеопатик дориларни суюлтириш, сифатини бахолаш ва жиҳозлаш;
    -таъсири узайтирилган таблеткалар ва спансула шаклидаги дори турларини тўғри қўллаш;
    - дори моддаларни дори турларидан биосамарадорлигини аниқлаш усулларини бажариш;
    - косметология амалиётида ва ветеринарияда қўлланиладиган дори турларини сифатига баҳо бериш.

    Download 6,71 Mb.
    1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   316




    Download 6,71 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Ўқув фаннинг мақсади ва вазифалари

    Download 6,71 Mb.