|
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
|
bet | 298/316 | Sana | 16.01.2024 | Hajmi | 6,71 Mb. | | #138330 |
Bog'liq Toshkent farmatsevtika instituti dori turlari texnologiyasi kafeФаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
Фанни ўзлаштириш учун талабалар физиология, гигиена, физик ва коллоид кимё, биологик кимё, фармакология, фармацевтик киме, фармакогнозия, фармацевтик технология, тайёр дори турлари технологияси, фармация ишини ташкил килиш фанларини яхши ўзлаштирган бўлишлари керак.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Фармацевтика амалиётида ( дорихоналарда, кичик корхоналарда) фаннинг асосий бўлимларда олинган билимларга асосланиб, болаларга, янги туғилган чақалоқларга мўлжалланган дори турлари, гомеопатик дорилар, косметик воситалар, ветеринарияда қўлланиладиган дори турлари, полимер доривор пардалар технологиясига оид масалалар ечилади.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Талабалар фанни ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион – педагогик технологияларини татбиқ қилиш мухим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда, илғор педагогик технологияларни қўллаган холда яратилган дарслик ва ўқув-услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма ва интернет материаллар, презентациялардан фойдаланилади. Маъруза, амалий ва лаборатория дарсларида мавзуга мос равишдаги ахборот ва илғор педагогик технологиялардан, жумладан “Лойиха”, «Ақлий хужм”, “Бумеранг”, “Блиц-ўйин”, “ Муаммоли вазият” ва х.қ. усулларидан кенг фойдаланилади. Институт Веб-сайтидаги виртуал кутубхонада кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган электрон дарслик ва ўқув-услубий қўлланмалардан фойдаланиш йўлга қўйилган.
Асосий қисм
Махсус дори турлари технологияси фани, унинг мақсади ва вазифалари. Гомеопатия асослари, қисқача тарихи Гомеопатия даволаш Гомеопатик даволаш тизимининг асосий принциплари ва назариялари
Махсус дори турлари технологияси фани таърифи, унинг мақсади, вазифалари, асосий мазмуни, хозирги холати, ривожланиш истиқболлари. Гомеопатия асослари. Гомеопатия даволаш тизимининг тарихи, замонавий холати ва ривожланиш йўллари. Гомеопатия даволаш тизимининг Ўзбекистон Республикасида ҳозирги холати, тутган ўрни ва яратилишдаги муаммолар. Гомеопатия дориларини таъсир этиш механизми, асосий принциплари ва назариялар. Гомеопатик дори турлари таърифи, таснифи.
|
| |