• Калит сўзлар: жиҳат, хусусият, ўқувчининг ёш хусусияти, сезги ва идрокни ривожлантириш, психологик ёндашув, нутқ турлари, психологик аспект. Аннотация
  • Ключевые слова
  • КИЧИК МАКТАБ ЁШ ДАВРИДА ХОРИЖИЙ ТИЛНИ ЎЗЛАШТИРИШ ВА




    Download 1,08 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet3/16
    Sana21.05.2024
    Hajmi1,08 Mb.
    #248991
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
    Bog'liq
    1-макола Xorijiy filologiya to\'plam

     
    КИЧИК МАКТАБ ЁШ ДАВРИДА ХОРИЖИЙ ТИЛНИ ЎЗЛАШТИРИШ ВА 
    ЎРГАНИШНИНГ ЁШГА ОИД ХУСУСИЯТЛАРИ 
     
    Психол.ф.ф.д. (PhD)
     Шакарбоева Шахноза Абдулакимовна 
    ЖДПУ, Умумий психология кафедра ўқитувчиси 
     
    Аннотация:
    Мақолада хорижий тилларни бошланғич синфларда ўргатиш 
    жараёнини самарали ташкил қилиш масалалари ёритилган. Унда психологиянинг муҳим 
    жиҳатлари ҳамда руҳий жараёнларнинг бошланғич синфларда чет тилларни ўргатишга 
    таъсири хусусида сўз боради. Бошланғич даражада инглиз тилини белгиланган талаблар 
    асосида эгаллашда ўқитувчилар билиши лозим бўлган муҳим психологик хусусиятлар 
    ҳақида маълумотлар келтирилган.
    Калит сўзлар: 
    жиҳат, хусусият, ўқувчининг ёш хусусияти, сезги ва идрокни 
    ривожлантириш, психологик ёндашув, нутқ турлари, психологик аспект. 
    Аннотация: 
    В статье освещены вопросы эффективной организации процесса 
    обучения иностранным языкам в начальных классах. В ней рассказывается о важных 
    аспектах психологии и влиянии психических процессов на обучение иностранным 
    языкам в младших классах. Представлены сведения о важных психологических 
    характеристиках, которые должны знать преподаватели при овладении английским 
    языком на начальном уровне на основе установленных требований. 
    Ключевые слова: 
    вид, особенность, возрастная характеристика учащегося,
    развитие интуиции и восприятия, психологический подход, типы речи, психологический 
    аспект.
    Abstract: The article covers the issues of effective organization of the process of teaching 
    foreign languages in primary classes. It talks about the important aspects of psychology and the 
    influence of mental processes on teaching foreign languages in elementary grades. Information 
    about the important psychological characteristics that teachers should know when acquiring 
    English language at the elementary level based on the established requirements is presented. 
    Key words: aspect, feature, student's age characteristic, development of intuition and 
    perception, psychological approach, types of speech, psychological aspect. 


    469 
    Жаҳонда жамиятнинг ижтимоий буюртмасидан келиб чиқиб, хорижий тилларни 
    бошланғич синфларда ва коммуникатив мақсадларда ўқитилиши нутқ мавзулари, 
    кўникма ва малакаларга қўйиладиган талаблар ҳамда тил материалидан иборат чет тил 
    ўқитиш мазмунини модернизациялаштириш, инновацион педагогик технологияларни 
    қўллаш методикасини такомиллаштириш, ўқитувчининг касбий компетентлигини 
    оширишга бўлган эхтиёжни янада кучайтирди. Бошланғич таълимда хорижий тилларни 
    ўқитишда ўқувчиларнинг тил ўрганишга иштиёқи, лаёқати ва муносабати каби 
    индивидуал жиҳатларини, тафаккур, хотира, диққат каби ёшга оид психологик 
    хусусиятларини, тил тажрибаси ва тил таълим шароитини инобатга олиб сифат ва 
    самарадорликни ошириш бўйича илмий-тадқиқотлар олиб бориш муҳим аҳамият касб 
    этмоқда. 
    Ўзбекистон Республикасида ёшларни чет тилларини ўрганишлари учун ҳар 
    жиҳатдан билимли ва мустақил фикрли кишилар қилиб тарбиялаш юзасидан бир қатор 
    ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
    2017 
    йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада 
    ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон 
    Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги «Таълим 
    муассасаларида чет тилларни ўқитиш сифатини янада такомиллаштириш чора-
    тадбирлари тўғрисида»ги 610-сон қарорлари бу жараённи ривожлантиришда қонуний 
    асос ҳисобланади. 
    «Мамлакатимизда бир неча хорижий тилларни билувчи замонавий кадрлар 
    тайёрлаш, хорижий тиллар бўйича илмий ишлар олиб бориш, тил ўргатиш 
    методологиясини такомиллаштириш лозимлиги»
    64
    каби вазифалар 
    белгиланган. Яъни чет тилини коммуникатив фаолият кўрсатиш, шахсга 
    йўналтирилган, компетенцияни эгаллашга мўлжалланган интегратив ёндашув асосида 
    ўқитиш методикасини такомиллаштириш; хорижий тажрибаларни ўрганиш; бошланғич 
    синфларда инглиз тили ўқитишга инновацион педагогик технологияларни татбиқ этиш 
    муҳим аҳамият касб этади. 
    Инглиз тилини мулоқот воситаси сифатида ўрганиш дунёнинг ҳамма жойида барча 
    кишилар учун ҳам бир хил маъно касб эта олмаслиги, шу билан бирга, таълим 
    усулларини шунчаки осон йўл билан «экспорт» қилиш мушкул эканлиги исботланган.
    Чунки биринчидан, ўрганилаётган чет тил соҳиби билан коммуникация ва 
    интеракцияга киришишга эҳтиёж ва имконият мавжуд бўлмасада, тилдан амалий 
    фойдаланишни ўргатиш, яъни фақат «кундалик нутқ вазияти» ва «кундалик турмуш 
    мавзуси» устида иш олиб бориш мақсадга мувофиқ эмас.
    Иккинчидан, инглиз тили фақат бир мамлакатнинг, яъни Буюк Британиянинг эмас, 
    балки Америка Қўшма Штатлари, Австралия, Канада ва бошқа қатор мамлакатларнинг 
    ҳам давлат тили ҳисобланади. Давлат тили инглиз тили бўлган ушбу мамлакатларда эса 
    маданиятлар фарқлидир.
    64
    .Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2018 йил 5 мартдаги Наманган вилояти Тўрақўрғон 
    тумани Исоқхон Ибрат номидаги мактаб-интернатига ташрифидаги нутқи. 1Электрон ресурс: 
    http://www.uza.uz/oz/...prezidentimiz-is-okhon-t-ra-ibrat-mazhm. Мурожаат санаси: 26.11.2018 й. 


    470 
    «Language Awareness» – концепцияси «Holistic approach»
    65
    номи билан ҳам 
    аталади ва у чет тилни янги билимларни эгаллаш воситаси сифатида ўзлаштирилиши 
    лозимлигини тарғиб этади. Яъни бошланғич чет тил таълимининг мақсади чет тил 
    воситасида ҳаёт ҳақидаги янги билимларни ўзлаштиришдир. Лекин М.Виллиамс ва 
    Р.Бэднлар Виготскийнинг нутқ ривожланиш онтогенези ҳақидаги назариясини «Holistic 
    approach» деб номлашни маъқул кўришган
    66
    . Уларнинг тахминича, Виготский 
    ўрганилиши лозим бўлган билимни кичик қисмларга ажратиб, малака ва кўникмалар 
    сифатида тақдим этиш фикрини маъқулламаган бўларди. Сабаби, Виготский ҳар қандай 
    ўрганиладиган қисмнинг асосини мазмун ташкил этиши лозимлигини уқтиради. Ушбу 
    хулоса таъсирида Европа мамлакатлари, Қўшма Штатлар ва инглиз тили иккинчи давлат 
    тили бўлган мамлакатларда CLIL (Content and Language Integrated Learning) ёндашуви 
    оммалашаётганлигини кузатишимиз мумкин
    67
    .
    «Humanity» (Шахсга йўналтирилган) концепцияси Ўзбекистонда ҳам қабул 
    қилинган ва унга мувофиқ бошланғич чет тил таълимида ўқувчига таълим жараёни ва 
    маданиятлараро коммуникация (мулоқот)нинг марказий субъекти мақоми берилади, 
    унинг қизиқиш ва эҳтиёжларига устувор аҳамият қаратилади. Чет тилда нутқий фаолият 
    юритиш ўқувчи шахсини шакллантиришга йўналтирилади, яъни ўрганилаётган тил 
    соҳиби яратган маданий меросни ўзлаштиришга эришилади. Тинглаб тушуниш, 
    гапириш, ўқиш, ёзув жараёнида ўқувчи олдин эгаллаган ижтимоий, маданий, лисоний, 
    эмоционал тажрибасини бойитади
    68
    . Илмий манбаларда бошланғич таълимда хорижий 
    тилларни ўқитиш концепциялари ва бир неча ўнлаб тамойил (прицип)лари олға 
    сурилган.
    «Good Practice and Main Principles» мавзусидаги лойиҳа доирасида бажарилган 
    илмий тадқиқотда бошланғич таълимда хорижий тилларни ўқитишининг асосий 
    тамойиллари муҳимлик мезони асосида қуйидаги тартибда умумлаштирилган
    69
    :
    1) мазмунли контекст ва ўқувчи ёшига мос мавзу танлаш (дидактик);
    2) чет тил ўрганишга ижобий ёндашиш(педагогик);
    3) холистик ўрганиш (методологик); 
    4)чет тил амалий машғулотларида ўқувчиларнинг ёшга оид психологик ва 
    жисмоний етуклик даражаларини тўлиқ инобатга олиш (психолингвистик);
    5)ўқувчиларни ўзгаларга нисбатан бағрикенглик ва турли қадриятларни ҳурмат 
    қилиш руҳида тарбиялаш (педагогик);
    6) визуал ёндашувга устувор аҳамият берган ҳолда бошқа нутқ анализаторларининг 
    тўлиқ иштирокида ўрганиш (психологик масалаларни методологияга татбиқ этиш);
    7) чет тил ўзлаштиришга мотивация уйғотиш (ички турткини қўзғатиш) 
    (психолингвистик);
    65
    Driscoll P., Frost D. The teaching of modern foreign languages in the primary schools. – L.: & N.Y.: Routledge, 
    2005. – Р. 17-18.
    66
    Williams M., Burden R. L. Psychology for language Teachers. A social constructivist approach. – L.: Cambridge 
    University Press, 2010. – P. 40. 
    67
    Pavesi M., et.al. Teaching through a foreign language: A guide for teachers and schools to using foreign 
    languages in content teaching (CLIL). – Rome. Ministry of Education of Italy, 2001. – P. 32.
    68
    Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг Давлат таълим стандартлари. – Халқ таълими. – 
    № 4. – 2013. – Б. 4-32. 15 Масалан, Европа Иттифоқининг Таълим ва маданият тадқиқотлар дастури 
    доирасида 2005-2006 йилларда бажарилган ЕАС 89/04, Lot 1 
    69
    Edelenbos P., Johnstone R., Kubenak A. The main pedagogical principles underlying the teaching of languages 
    to very young learners. Final Report of the EAC 89/04, Lot 1 study. 2006. – P. 135. 


    471 
    8) шахсга йўналтирилган таълим, ўқувчининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга 
    олиш (педагогик);
    9) нутқ ҳосил қилиниши учун тинглаб тушуниш машқларига устувор аҳамият 
    қаратиш (дидактик);
    10) машғулотларни имкон қадар ўрганилаётган чет тилда ташкил этиш (педагогик);
    11) ўқувчиларнинг чет тил ўрганиш стратегиялари ва усулларини ҳисобга олиш 
    (дидактик).
    Бугунги давр болалари туғма ўткир зеҳн соҳиблари бўлиб, улар ахборот олишга 
    жуда ўч. Агар уларнинг ахборот қабул қилишга кучли эҳтиёжлари вақтида 
    қондирилмаса, улар инжиқ ва жаҳлдор бўлиб қолишади.Ахборотга ўчлик телевизор ва 
    компьютер қаршисида кўп ўтирилиши натижасида шаклланган. Айниқса, рекламалар 
    динамик ва зич ахборот тақдим этиш хусусияти билан болалар эътиборини кўп тортади. 
    Замонавий методик адабиётларда бошланғич синф ўқувчиларини нимани қила 
    олмасликларига эмас, балки нима қила олишлари мумкинлигига эътибор қаратиш тавсия 
    этилади. Бошланғич синф ўқувчиларининг чет тили ўрганишдаги асосий устунлиги улар 
    мазкур предметни ўрганишда иккиланмайдилар, яъни уларда журъат юқори бўлиб, 
    мавжуд ижтимоий нутқ вазиятларда обрўсизланиб қолишдан чўчимайдилар. Улар чет 
    тилини муваффақиятли ўрганиш учун яхши шаклланган инстинктлар
    70
    , тил 
    тажрибаларива ўзларига хос характерли хусусиятларга эга. Масалан, 1-2 синф 
    ўқувчилари: 
    -тил қонуниятларини билмасалар-да, ундан фойдалана олишадиган; 
    -хато қилишга чўчимайдиган ва улар устида ишлашга тайёр; 
    -она тилидаги интонация турларидан тўғри фойдалана оладиган; 
    -имо-ишоралар, юз ифодалари қўл ҳаракатлари тўғри талқин кўникмаси 
    шаклланган; 
    -сўз маъносини тўлиқ тушунмасаларда, у касб этадиган мазмунни яхши фаҳмлаб 
    оладиган; 
    -чегараланган миқдордаги лексик заҳирадан креатив(ижодий) фойдалана оладиган, 
    ташаббусли нутқ ҳосил қила оладиган, суҳбатлашишни яхши кўрадиган
    71

    -ўзгалар нутқига тақлид қилувчан; 
    -диққатни маълум нуқтада узоқ муддат ушлаб тара олмайдиган, қисқа муддатли 
    хотирага эга, эгоцентрик нутқи яхши ривожланган; 
    Чет тилларни билган инсонда қуйидаги феълатвор хусусиятлари шаклланади:
    - ўқувчининг фикри ўсади, ақли пешланади, хотираси кучаяди, ҳар бир нарсага 
    диққати ортади, мантиқ билан фикрлашга мойил бўлади, тасаввури кенгаяди, тили бурро 
    бўлади, сўзлар маъносини аниқ билиб олади, бунинг натижасида эса, унинг сўзлар 
    семантикасини англаши ҳамда лексик билими ва бойлиги ошиб боради;
    - чет тили орқали ўқувчининг бошқа маданият, ўзга мамлакат ҳақидаги билимлари 
    шаклланади, ўзга халқлар маданияти ва урф-одатлари борасидаги ахборотлари кенгаяди, 
    бу эса ўз ўрнида ўқувчининг бағрикенг, сабр-қаноатли, юксак маданиятли, дунѐвий 
    бўлишини таъминлайди;
    70
    Gordon T.Teaching young children a second language-Greenwood Publishing, 2007.-234p 
    71
    Kang Shin J., Crandall J.A. Teaching Young Learners English From Theoru to Praktice.-Boston USA: National 
    Geographic Learning, 2014.-25p. 


    472 
    - чет тилларни билиш ўқувчининг замонавий рақобатбардош кадр сифатидаги 
    мавқеини таъминлаб беради, унинг дунѐ бўйича барча мавзуларга доир, шу жумладан, 
    ўз мутахассислиги доирасидаги илмий-назарий билимларни эгаллаш имкониятини 
    беради, бу эса ўқувчининг мустақил фикрлаши, эркин бўлиши, ўз кучига ишончини 
    таъминлайди ва оширади. 
    Демак, бошланғич таълимда хорижий тилларни ўраниш жараёнида ўқувчининг 
    тафаккур, хотира, диққат, идрок каби психологик жиҳатлари ва тил тажрибаси 
    ривожланади, инглиз тилидаги товушларни бенуқсон(аксентсиз) талаффуз қиладиган 
    бўлади, келажакда ўз фикрини табиий нутққа яқин ифодалай оладиган бўлади, чет 
    тилидан мулоқот воситаси сифатида фойдаланилишига халал берувчи психологик 
    тўсиқлар бартараф этилади. 

    Download 1,08 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




    Download 1,08 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    КИЧИК МАКТАБ ЁШ ДАВРИДА ХОРИЖИЙ ТИЛНИ ЎЗЛАШТИРИШ ВА

    Download 1,08 Mb.
    Pdf ko'rish