|
Signallarga raqamli ishlov berish apparatli-dasturiy usuli
|
bet | 10/25 | Sana | 14.02.2024 | Hajmi | 4,78 Mb. | | #156233 |
Bog'liq RChUQQQ fanidan savollar50 42. Signallarga raqamli ishlov berish apparatli-dasturiy usuli
СРИБ тизими функцияларининг қисми аппаратли бажарилишини (аналог-рақамли ва рақамли-аналог ўзгартириш, кўпайтириш, тўплашли кўпайтириш, маълумотларни қабул қилиш/узатиш ва бошқалар), функцияларнинг бошқа қисми эса дастурий бажарилишини кўзда тутади.
Аппаратли-дастурий усулда берилган дастур бўйича ишлайдиган процессорга қуйидагилар уланади:
- аналог-рақамли ўзгартиргич (АРЎ) ва рақамли-аналог ўзгартиргич (РАЎ);
- дастурлар, турли хил константалар ва функциялар жадвалларини (масалан, sin ва cos) сақлайдиган ташқи хотира модуллари. Бу уларни узоқ вақт ҳисоблашни хотирага мурожаат қилиш билан алмаштиришга имкон беради (бундай усул қўшимча қурилмада ҳисоблаш тезлигини алмашлашга жуда яхши мисол ҳисобланади, яъни қонун амал қиладики, унга мувофиқ абсолют ютуқни олиш мумкин эмас, исталган ютуқ тўловни талаб қилади).
43. Birinchi avlod radioqabul qilgichlarining xususiyatlari
Биринчи авлод рақамли радиостанцияларида қабул қилгичнинг аналог қисми биринчи ТГ ёрдамида РЧдан ОЧга радиочастотани пасайтирувчи ўзгартиришни амалга оширади ва кейин иккинчи оралиқ частота ТГ ёрдамида қабул қилинган сигнални ПЧ соҳага ўтказади. Сигнални дискретлаштириш ва квантлаш АРЎда ахборот частотаси соҳасида ўнлаб ва юзлаб кГцларда амалга оширилади, ундан сўнг рақамли сигналга ишлов бериш учун DSP ишлатилади. 1990-йилларнинг ўрталарида ишлаб чиқарилган 2G GSM мобил алоқа тизимларининг абонентлар станциялари қабул қилиш тракти ПЧда рақамли ишлов бериладиган архитектура асосида қурилган.
44. Ikkinchi avlod radioqabul qilgichlarining xususiyatlari
Рақамли радиоқабул қилгичларнинг иккинчи авлоди 2000 йилларнинг бошларида пайдо бўлди. Бу ерда қабул қилгичнинг аналог қисми ТГ ёрдамида РЧдан ОЧга радиочастотани пасайтирувчи ўзгартиришни амалга оширади. Сигнални дискретлаштириш ва квантлаш АРЎда ахборот частотаси соҳасида ўнлаб ва юзлаб МГцлар амалга оширилади. Рақамли ишлов беришнинг биринчи босқичи фильтрлаш-децимациялаш ёрдамида оралиқ частотадан паст частотага рақамли пасайтирувчи ўтказиш (DDC, ингл. Direct Digital Down conversion) ҳисобланади. Кейинги рақамли ишлов бериш сигналларга рақамли ишлов бериш сигнал процессори орқали ПЧда амалга оширилади.
|
| |