|
“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” Pdf ko'rish
|
bet | 254/520 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 8,74 Mb. | | #237908 |
Bog'liq 03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
258
Турдош хизматлар таркибида аудиторлик ташкилоти томонидан мижоз
маълумотларини компиляция қилиш хизматлари ҳам ошиб бормоқда.
Хорижий давлатлар амалиётида айнан ҳисоб сиёсатини тузиш борасида
компиляция хизматлари юқори салмоқни ташкил этмоқда. Аудиторлик
ташкилоти томонидан ҳисоб сиёсати бўйича компиляция хизматларини
кўрсатиш мураккаб ва кўп қиррали жараён ҳисобланиб, субъект фаолиятига
доир барча молиявий маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, алоҳида мезонлар
бўйича гуруҳларга ажратиш ва уларни муаяйн тизим асосида
умумлаштиришни талаб этади.
Ҳисоб сиёсатини тузиш бўйича компиляция хизматларини кўрсатишда
аудитор томонидан чуқур назарий билим ва амалий кўникмалардан
фойдаланиш талаб этилади. Чунки ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект
фаолиятидан келиб чиққан ҳолда турлича хусусиятларга эга бўлади. Мазкур
хусусиятларни аудитор билиши ва уларнинг ҳисоб сиёсатига таъсирини
баҳолай олиши зарур.
Аудитнинг халқаро стандартлари талабларига биноан компиляция
мақсадида тўпланган маълумотлар аудиторлик далили вазифасини бажара
олмайди. Бироқ, ҳисоб сиёсати бўйича аудитор томонидан компиляцияга оид
кўрсатилган хизматлар хўжалик юритувчи субъект учун фаолиятини тўғри
йўлга қўйиш, бухгалтерия ҳисоби ишларини тизимли ташкил этиш ва
молиявий ҳисоботни ишончли шакллантиришга хизмат қилади.
Ҳисоб сиёсати аудити бўйича компиляция хизматлари далил
ҳисобланмасада, аудитор қонунда ва аудитнинг халқаро стандартларида
белгиланган мустақиллик, ҳалоллик, махфийлик, холислик ва профессионал
компетентлик принципларидан четга чиқмаслиги керак.
Ҳисоб сиёсати бўйича компиляция хизматларини кўрсатишда хўжалик
юритувчи субъект томонидан тўпланган барча маълумотлар таҳлил
қилиниши, ҳолатларга холис баҳо берилиши ва унинг натижалари турдош
хизматларга оид тузиладиган аудит натижаларида ўз аксини топиши керак.
|
| |