“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
261
xedj-fond, xedjer
4.
Nurillaev, J. Y. . (2021). Directions To Improve The Activities Of The
Karakulchil Sector In Uzbekistan.The American Journal of Interdisciplinary
Innovations
and
Research,
3(02),
57–62.
https://doi.org/10.37547/tajiir/Volume03Issue02-11
МАМЛАКАТДА ИНСТИТУЦИОНАЛ ЎЗГАРИШЛАРНИНГ
БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШГА ТАЪСИРИ
Р.Каландаров, Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти,
PhD
Мамлакатимизда 2017 йилдан давлат, иқтисодиёт, жамият ва бошқарувни
ўзгартиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар нархларни, савдо
тарифларини ва валюта алмашув курсларини либераллаштириш, очиқ
иқтисодиёт сиёсатига ўтиш, тўғри солиқлар
ставкаларини пасайтириш,
давлатнинг иқтисодий фаолиятдаги ўрнини камайтириш, давлат хизматини
ислоҳ қилишга қаратилди. Бу таъсирчан ислоҳотлар ўз самарасини бериб,
иқтисодиётнинг реал секторида иқтисодий ривожланишга эришилди,
шунингдек, фуқароларининг даромадлари ва имкониятлари ошди.
Давлат томонидан олиб борилаётган институционал ўзгаришларнинг
навбатдаги босқичи иқтисодий ресурслар - ишчи кучи, капитал, ер ва бошқа
табиий ресурсларни янада самарали тақсимлаш
учун шароит яратишга
қаратилган. Давлат ўрни шундай реструктуризация қилинмоқдаки, бунда
давлатнинг ишлаб чиқариш омиллари ва асосий капиталда иштирокини
кескин камайтириш, соғлом рақобатчилик муҳитини яратиш,
таълим ва
ижтимоий хизматлар соҳасида кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини
оширишда давлатнинг роли оширилмоқда. Давлатнинг ўрнини камайтириш
соҳасида ер ажратиш билан боғлиқ масалалар бозор механизмларидан
фойдаланиб, аукцион савдоси орқали ажратилмоқда;
банк секторида
давлатнинг улуши камайтирилмоқда ва бозор механизмларидан фойдаланиб
валюта алмашув курслари шаклланмоқда; ҳукумат томонидан давлат
корхоналарини имтиёзли кредитлаш ва бошқа шаффоф бўлмаган қўллаб-
қувватлаш камайтирилмоқда. Қишлоқ хўжалигида янги институт-кластерлар
пайдо бўлди, бошқарувнинг янги усули жорий қилинди. Меҳнат
ресурсларининг юқори ҳаракатчанлиги тадбиркорлик сектори учун қўшимча
қулайлик келтириб чиқарди.
Институционал ўзгаришларда аҳолининг, айниқса паст даромад олувчи
қатламнинг турмуш даражасига салбий таъсири юмшатиш ва умуман яшаш
даражасини кўтариш учун ишончли ижтимоий сиёсатни
юритиш талаб
этилади. Бу борада мамлакатимизда турли ижтимоий дастурлар: “Темир
дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, Обод қишлоқ ва Обод маҳалла
дастурлари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, ҳукумат мамлакатни
минтақавий ва глобал бозорларга интеграцияси бўйича ишларни
жадаллаштирмоқда. Бу нафақат мамлакатимиз,
балки умуман Марказий
Осиёда иқтисодиётининг ривожланиши учун туртки бўлиб хизмат қилди.