“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet258/520
Sana16.05.2024
Hajmi8,74 Mb.
#237908
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   520
Bog'liq
03 04 2024 Yashil iqtisodiyot sari anjuman materiallari to\'plami

“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili” 
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
 
262 
Давлат институтининг ўрни сифатли давлат хизматларини кўрсатиш, хусусий 
секторда соғлом рақобатчилик муҳитини яратиш ва давлат бюджети 
маблағларининг тақсимланишида бозор механизмларидан фойдаланишга 
асосланади. 
Солиқ институтидаги ислоҳотлар солиқ сиёсати ва маъмуриятчилигини 
соддалаштирди ва давлат бюджети даромадларига таъсир этмасдан бир қатор 
солиқ ставкаларини пасайтирди. 
Ўзбекистонда амалга оширилаётган институционал ўзгаришларни реал 
сектордаги иқтисодий ўсишни таъсирини ўрганиш муҳимдир. Ушбу таъсирни 
аниқлаш ва таҳлил этиш учун унга таъсир этувчи омилларни аниқлаб олиш 
лозим бўлади. Бунинг учун чизиқли кўп омилли эконометрик моделлаштириш 
усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Кўп омилли эконометрик 
моделда қатнашадиган омиллар реал сектордаги иқтисодий ўсишга таъсир 
этувчи омилларни ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. 
Мамлакат аҳолиси ва реал сектор барқарорлиги йўлида амалга ошаётган 
ислоҳотлар давр талабига жавоб берадиган институционал тизимни яратиш 
билан кечади, бунда давлатнинг иқтисодий тизимдаги янги ўрнини белгилаш 
керак. Мамлакатимизда институционал модернизация қилиш муаммоси 
ечишда давлат энг асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Сўнгги йилларда 
мамлакатимизда 
амалга 
оширилаётган 
институционал 
ўзгаришлар
Ўзбекистонни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш жараёнида тўсиқ 
бўлган бюрократик омилларни олиб ташлаш ва янги институтларни жорий 
этилиши билан кечмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий 
ислоҳотлар Концепцияси тасдиқланди, янги Солиқ Кодекси қабул қилинди, 
Инновацион ривожланиш Вазирлиги ва Давлат хизматлари Агентлиги ташкил 
этилди, таълим ва илм-фан соҳаларини 2030 йилгача ривожлантириш 
концепциялари
254
тасдиқланди. 
Мавжуд иқтисодий ва сиёсий тенденцияларга асосланиб айтишимиз 
мумкинки, кўп укладли иқтисодиётга асосланган давлат ўрнини сақлаб қолиш 
ривожланиш йўналишининг энг мақбули деб ҳисобланиши мумкин. Бу 
ижобий тенденцияларни яратишга олиб келади, жумладан реал секторда 
устувор йўналишлар белгилаш, рақобат муҳитининг кучайишига қаратилган 
норматив ҳужжатларни сонини кенгайтириш, бюджет маблағлари билан 
инфляцияга қарши кураш кабилар. Агар давлат хўжалик юритувчи субъект 
254
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги 
ЎРҚ-599-сон Қонуни 
https://lex.uz/docs/4674902
, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 
сентябрдаги ПФ-5185-сон “Ўзбекистон Республикасинида Маъмурий ислоҳотлар Концепциясини тасдиқлаш
тўғрисида”ги Фармони 
https://lex.uz/docs/3331174
, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 
ноябрдаги ПФ-5264-сон “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигин ташкил этиш 
тўғрисида”ги Фармони 
https://lex.uz/docs/3431985
, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 
декабрдаги ПҚ-3430-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари 
агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори 
https://lex.uz/docs/3454989
, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим 
тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони
https://lex.uz/docs/4545884
, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон 
“Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони 
https://lex.uz/docs/5073447
 



Download 8,74 Mb.
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   520




Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”

Download 8,74 Mb.
Pdf ko'rish