“Yashil iqtisodiyot sari: nazariy va amaliy yondashuvlar tahlili”
mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman
70
сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация
технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга
оширилмоқда. Мамлакатимизда замонавий иқтисодиётдаги
ижтимоий-
иқтисодий ўзгаришлар, бозор муносабатларини шаклланиши, мамлакатнинг
иқтисодий соҳадаги ўрни ва ролининг аҳамияти мавжуд мулкчилик шакллари
ҳамда хўжалик юритиш шаклларининг кенгайиши, рақамли иқтисодиётни
вужудга келиши ва хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятини
интеллектуаллаштиришга олиб келади. Бундан кўриниб турибдики,
корхоналарнинг фаолиятида интеллектуал ресурслар асосий ўринни
эгаллайди. Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимизда йилига 4 минг
500 атрофида интеллектуал мулк объекти, жумладан, 2 мингдан зиёд
товар
белгилари рўйхатдан ўтади
90
. Бироқ иқтисодиётни жадал суръатларда
ривожлантириш, янги технологияларни жорий этиш интеллектуал мулк
соҳасини ҳам тубдан ислоҳ етишни тақозо қилмоқда. Президент Шавкат
Мирзиёевнинг 2020-йил 12-октябр куни интеллектуал
мулк объектларини
муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан
ўтказилган йиғилишда «Илм-фан ва инновацияни ривожлантириш, бу
соҳадаги ютуқларни юқори қўшилган қийматли маҳсулотга айлантиришда
интеллектуал мулкнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш жуда муҳим. Дунёда
товарларнинг бренд қиймати юқори ҳисобланади.
Интеллектуал мулк
Европада ялпи ички маҳсулотнинг 45 фоизини, Хитойда 12, Россияда 7
фоизини ташкил этади. Aфсуски, мамлакатимиз бу борада дунё бозоридан
узоқлашиб кетди», деб айтган фикрлари юқоридагиларнинг яққол далилидир.
Мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқларига интеллектуал фаолият
натижалари
ва
инновацияларни
жорий
этиш
механизмларини
такомиллаштириш, минтақавий брендларни яратиш, контрафакт маҳсулотлар
реализациясининг олдини олиш, интеллектуал мулкнинг ишончли ҳуқуқий
ҳимоясини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу
билан бирга, ўтказилган таҳлиллар интеллектуал фаолиятни
ривожлантириш, илғор интеллектуал фаолият натижаларини қўллаш орқали
ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш, интеллектуал мулкни
ҳуқуқий ҳимоя қилиш, давлат органлари ва ташкилотларининг ушбу
йўналишдаги ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини
замон талабларига
мослаштириш, интеллектуал мулк обеъктлари қўлланган маҳсулотлар
ҳажмини ошириш ҳамда ички ва ташқи бозорларда ўз номига (брендига) эга
бўлган рақобатбардош маҳсулотлар турларини кенгайтириш борасидаги
ишлар лозим даражада олиб борилмаётганини кўрсатди. Хусусан:
-интеллектуал мулк обеъктларини ишлаб чиқариш жараёнларига жалб
қилиш кўрсаткичлари жуда паст;
-аҳоли ва тадбиркорлик субйектлари интеллектуал мулк соҳаси бўйича
етарли билим ва кўникмаларга эга емас;
-хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятига интеллектуал фаолият
натижаларини жорий қилишдан манфаатдор эмас;
90
Intellektual mulk huquqlari takomillashadi (uza.uz)