• Ўқитувчи, 10-минут АСОСИЙ САВОЛЛАР
  • V Ўқув машғилотини якунлаш босқичи




    Download 1,11 Mb.
    bet50/99
    Sana17.12.2023
    Hajmi1,11 Mb.
    #121282
    1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   99
    Bog'liq
    portal.guldu.uz-Жисмоний маданият назарияси ва методикаси

    V

    Ўқув машғилотини якунлаш босқичи:
    5.1. Талабалар билими таҳлил қилинади.
    5.2. Ўқитувчи ўз фаолиятини тахлил қилади ва тегишли ўзгартиришлар киритади.



    Ўқитувчи,
    10-минут

    АСОСИЙ САВОЛЛАР:
    1.Асосий тушунчаларнинг тавсифи.
    2. . Спортнинг назарий асослари


    Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:
    Тренировка,машк курганлик,спортчиларни тайёрлаш,машк курганлик, спортнинг жамиятдаги функциялари,спортнинг ижтимоий ахамияти,спортнинг жамиятдаги функциялари.

    1-АСОСИЙ САВОЛ БУЙИЧА УКИТУВЧИНИНГ МАКСАДИ:


    Спорт тренировкасининг дастлабки тушунчаларини маъносини очиб бериш.

    ИДЕНТИВ УКУВ МАКСАДЛАРИ:


    1.Спорт тренировкаси жараёни тугрисида тушунчага эга булади.
    2.Спорт тренировкаси жараёнига оид таянч тушунчаларни санаб курсатади ва уларнинг маъносини очиб беради.

    1-АСОСИЙ САВОЛНИНГ БАЁНИ:


    Спорт шахсан мусобака фаолияти булиб, мусобакаларга махсус тайёргарлик, махсус муносабатлар, ушбу фаолият жараёнида пайдо буладиган меъёр ва натижалардан иборатдир(Л.П.Матвеев).
    Спорт мусобакаларсиз мазмунга эга булмаслигига карамай,унинг функциялари соф спорт натижаларига эришиш билан чекланиб колмайди.Спорт инсоннинг камолотга эришиши учун,унинг маънавий ва жисмоний табиатини жамият эхтиёжларига мос равишда узгартириш учун самарали воситаларни тавсия этади,тарбиянинг асосий омили булиб хисобланади.Натижаларнинг усиб бориши билан спортчи нафакат жисмоний,балки ахлокий, аклий, мехнат, нафосат ва ватнапарварлик тарбияси жараёнининг фаол иштирокчисига айланиб боради. Спортнинг педагогик ахамияти жуда бебаходир.
    Хар бир фан узининг тушуначаларига эга булганидек, спорт тренировкаси жараёни хам узининг тушунчаларига эга.
    «Тренировка» атамаси бошка куп атамалар сингари бир маъноли суз эмас. Уни энг кенг маънода, машкларнинг конкрет мазмуни мутлако хилма-хил булиши мумкинлигига карамай, хар кандай машк килиш, одатлантириш жараени маъносида тушунадилар. Мисол учун, «аклий тренировка», «жисмоний тренировка» ва хатто… хайвонлар «тренировкаси» деб гапирадилар. Бу эса бир-биридан принципал фарк киладиган нарсаларни кориштириб юбормаслик учун дастлабки тушунча таърифини катъий аниклаб олишимизни талаб килади.
    Спорт тренировкаси- педагогик ходиса булиб, у спортда юксак натижаларга эришиш учун бевосита йуналтирилган махсус педагогик жараендир. Бошкача килиб айтганда, бу жисмоний трабиянинг «спорт оркали», спорт воситасида амалга ошириладиган жараенидир. Бунда спорт педагогик нуткаи назардан уз кобигига уралиб колган нарса булмай, балки тарбиялаш, согломлаштириш, одамни хаетга тайерлаш воситаси эканлигини назарда тутиш гоят мухимдир.
    «Спорт тренировкаси» термини билан бир каторда «спортчини тайерлаш» термини хам кулланилади. Булардан англашиладиган тушунча маъно жихатидан бир-бирига жуда якин, бирок бир хил эмас. Спортчини тайерлаш кенгрок тушунча булиб, у спортда юксак курсаткичларга эришишга тайёр булиш ва буни амалга ошира боришни таъминловчи барча воситалардан фойдаланишни уз ичига олади. Спорт тренировкаси мазмунига оид воситалар хам , тренировкадан ташкари вактларда кулланиладиган узига хос шаклдаги воситалар, яъни спорт техникаси, тактикаси, этикаси масалалари буйича лекциялар, сухбатлар ва кинофильмлар, спорт назарияси сохасидаги китоблар устида мустакил иш олиб бориш ва бошка воситалар хам ана шулар жумласига киради.
    Спорт тренировкаси спортчини тайёрлашнинг асосий шаклини (амалга ошириш воситасини) ташкил этади, дейиш мумкин. Спорт тренировкаси у ёки бу даражада тайёрлашнинг барча кисмларини уз ичига олади, бирок уларни етарли даражада мукаммал хал этмайди; унга тайёрлашнинг бевосита жисмоний машк машгулотлари жараёнида амалга ошириладиган асосий кисми киради.
    Спорт тренировкасида жисмоний тайёргарлик, шунингдек, спортчининг спорт-техника, тактик ва маънавий ирода тайёргарлигининг амалий кисмлари энг куп урин олгандир.
    Умуман спорт тренировкаси ва спортчини тайёрлаш биологик ва психологик узгаришларнинг мураккаб комплексини юзага келтириб, натижада машк курганлик, тайёрлик, спорт формасида булишлик даражасини яхшиланишига олиб келади.
    Машк курганлик” тушунчаси одатда тренировка таъсири остида спортчи организмида содир буладиган хамда унинг иш кобилиятида уз ифодасини топадиган биологик (функционал ва морфологик) мослашув узгаришларидир. Бу узгаришлар асосан бир-бири билан боглик икки йуналишда юз беради. Биринчидан, структура ва биохимик узгаришлар базасида организмнинг турли орган ва системалари (нерв, юрак-кон томир, нафас олиш ва бошкалар)нинг функционал имкониятлари, ишга лаёкатлилиги юксалади. Иккинчидан, марказий нерв системасининг барча органлар ишини тартибга солиб туриши ва уз-узидан созланиши такомиллашади. Спортчи канчалик яхши машк курган булса, у муайян ишни шунчалик самарали ва мукаммал бажаради. Демак, машк курганлик-тренировка воситасида организмнинг муайян бир ишга мослашганлик даражасидир
    .Умумий ва махсус машк курганлик бир-биридан фарк килади. Умумий машк курганлик харакат фаолиятининг гоят хилма-хил турларига мослаша олишнинг умумий даражаси билан характерланади.Спортчининг махсус машк курганлиги танланган спорт турининг специфик талабларига спортчи организмини канчалик мослаша олганлигини курсатади.
    Спортчини тайёрлаш – бу спортчини спорт натижаларига эришиш учун етарли даражада тайёрлашга имкон берувчи омилларнинг барчасидан фойдаланишнинг куп киррали жараёни хисобланади.
    Спортчи тайёргарлиги натижаларини характерлаш учун машк курганликдан ташкари, ундан кенгрок тушунча-тайёрлик даражаси тушунчаси ишлатилади. Бу тушунча тегишли тайёргарлик даражасида спортда ютукларни кулга киритишга тайёр булганликнинг барча элементарини уз ичига олади. Бу элементлар куч-кувват, тезкорлик, чакконлик, эпчиллик хамда бошка жисмоний фазилатлар маълум даражада ривож топганидан, спорт техникаси ва тактикасини билишдан, рухий, жумладан, иродавий тайёр эканликдан иборат.
    Спортчининг машк курганлиги ва тайёр эканлиги систематик машгулотлар жараёнида тухтовсиз, умуман юксалиш томон узгариб туради. Бунда муайян цикллилик кузга ташланади.
    Тренер ва спортчилар тренировка жараёнини шундай ташкил этишлари керак-ки, бунда уз вактида спорт формасига эришиш учун шароит яратилсин. Бу маънода спорт тренировкаси спорт формаси тараккиётини бошкариб туради.
    Спорт формаси-педагогик нуктаи назардан караганда спортининг мусобакаларда галабага эришишга рухий ,жисмоний,техник,тактик томондан тайёр эканининг гармоник бирлигидан иборатдир.
    Спорт тренировкаси назарияси спорт назариясининг энг чукур урганилган булимларидан биридир. У А.Д.Новиков, Н.Г.Озолин, Л.П.Матвеев, Д.Д.Донский, В.М.Зациорский, Ю.В.Верхошанский, А.А.Новиков, Б.А.Ашмаринларнинг фундаментал тадкикотларига асосланади.
    НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
    1.1.Спорт тренировкаси жараёнига тавсиф беринг.
    1.2.Спорт тренировкаси жараёнига оид дастлабки тушунчалар кайсилар?
    1.3.”Машк курганлик” атамасининг маъносини очиб беринг.
    1.4.”Спорт формаси” тушунасига тавсиф беринг.
    1.5.”Тайёрлик даражаси тушунчасига тавсиф беринг.

    2-АСОСИЙ САВОЛ БУЙИЧА УКИТУВЧИНИНГ МАКСАДИ:


    Замонавий жамият структурасида спортнинг тутган урни,унинг мохияти ва функциялари тугрисида маълумот бериш.
    ИДЕНТИВ УКУВ МАКСАДЛАРИ:
    1.Спорт фаолиятининг маъносини оиб беради.
    2.Спортнинг жамиятдаги функцияларини санаб курсатади.
    2-АСОСИЙ САВОЛНИНГ БАЁНИ:
    Спорт инсоннинг тарихан шаклланган фаолият тури булиб, мусобакаларга асосланади ва спорт натижасини хамда голибни аниклаб беради. Спорт замонавий жамият структурасида уз урнига эга, унинг ахамияти бебахо ва хар томонламадир.Жахон ижтисмоий-сиёсий тизимига куйидаги ташкилотлар спортнинг элементи сифатида киради: спорт турлари буйича халкоро федерациялар,спортнинг техник турлари буйича халкаро бирлашмалар,халкаро сайёхлик ташкилотлари.Спортни ривожлантириш масалалари БМТда,давлатларнинг парламентларида мухокама килинади ва бу масалалар мамлакатларнинг конститутцияларида,сиёсий партияларнинг дастурларида уз ифодасини топган. Спортнинг куп томонлама ахамяти унинг жамиятдаги функциялари билан белгиланади. Улар куйдагилардир:

    1. Мусобака функцияси .

    Ушбу функция бошкаларига нисбатан асосий хисобланади ва спорт жамоалари хамда спортчилар орасида голибни аниклаб беради , жамоалар ва катнашчиларни эгаллаган уринлари буйича жойлаштиради. У спортчиларнинг тайёргарлик даражасини аниклашга , уларни мусобака фаолиятига тайёрлаш тизимини ишлаб чикишга, экстремал шароитларда инсоннинг захирадаги имкониятларини аниклашга ёрдам беради.

    1. Тарбиявий функциялари.

    . Бир томондан спортчиларнинг мусобака фаолиятлари самарадорлигини оширса, иккинчи томондан ижтимоий фаол шахснинг хар томонлама ривожланишига ёрдам беради. Аммо спорт фаолиятининг узи кутилаётган тарбиявий самарани таъминлай олмайди. Спорининг таъсири хам ижобий, агар ундан нотугри фойдаланилса салбий хам булиши мумкин .Спортнинг тарбиявий таъсир курсатишга йуналтирилганлиги энг аввало жамиятнинг ижтимоий- иктисодий ривожланганлигига ва ижтимоий структурасига боглик. Бизнинг мамлакатимизда спортчилар билан тарбиявий ишлар жамият талабларидан келиб чиккан холда олиб борилади.



    1. Жисмоний фаолликни ошириш функцияси.

    Инсонни хар томонлама ривожлантиришга ёрдам беришга, турли хил ижтимоий фаолиятларга тайёрлашга каратилган. Спортнинг бу функцияси инсоннинг жисмоний ва рухий сифатларини такомиллаштиришга, хаётий зарур харакат куникмалари арсеналини бойитишга, улардан мураккаб шароитларда фойдаланишга, усиб келаётган ёш авлодни мехнат ва бошка фаолиятларга тайёрлашга каратилган.



    1. Согломлаштирувчи ва рекреацион-маданий функцияси

    Инсонларнинг соглигини мустахкамлашга, фаол дам олишни ташкил этишга, жисмоний фаоллик сохасида эстетик карашларни шакллантиришга йуналтирилган.



    1. Ишлаб чикариш функцияси.

    Согликни мустахкамлаш, жамоани бирлаштириш хисобига ишлаб чикариш суратини оширишга, соглом турмуш тарзини тадбик килишга ва ижобий рухий мухитни шакллантиришга хизмат килади.



    1. Халклар ва мамлакатлар орасидаги узоро муносабатларни яхшилаш, тинчликни мустахкамлаш функцияси.

    Спортнинг бу функцияси П.Кубертеннинг “Сен халклар орасида самимий, дустона муносабатлар урнатасан. О спорт !Сен –тинчликсан!” деган сузлардан иборат спорт хакида одасида уз ифодасини топган.
    Мамлакатимиз президенти И.Каримов «Хеч бир нарса мамлакатни дунёга маълум ва машхур кила олмайди» деган сузларида хам спортнинг бу функцияси уз ифодасини топган.

    1. Спортнинг томошабоплик функцияси.

    Милионлаб одамларнинг спорт мусобакаларини, таникли спортчиларнинг чикишларини куришга булган эхтиёжини кондиради.



    1. Спортнинг иктисодий функцияси .

    Ушбу функция мамлакат ичкарисида спортни ривожлантиришни маблаг билан таъминлаш ва ташки иктисодий алокаларни урнатишдан иборат.Мамлакатимизда спортни ривожлантириш спорт лотореяларидан, мусобакалардан , саноатдан , рекламадан тушган маблаглар хисобига амалга оширилади. Шунингдек халкаро мусобакалардан, чет эл фирмаларини хомийлик учун жалб килганликдан тушган ваюталардан ва кисман давлат буюджетидан хам ушбу максад учун маблаг ажратилади.

    1. Спортнинг яна бир функцияси шундан иборатки, спортчиларнинг халкаро майдонларда эришган ютиклари ва спортни ривожлантириш буйича мамлакатимизда килинаётган ишлар мустаккил Узбекистоннинг равнаки, обрусини дунёга куз-куз килиш учун хизмат килади.

    НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:


    2.1.Спорт фаолиятига тавсиф беринг.
    2.2.Замонавий жамият тизимида спортнинг тутган урни ва ахамияти хакида гапириб беринг.
    2.3.Спортнинг жамиятдаги функциялари кайсилар?
    2.4.Спортнинг функцияларига тавсиф беринг.

    МАВЗУ БУЙИЧА МУСТАКИЛ ИШ ТОПШИРИКЛАРИ:


    Узбекистонда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалалари буйича олиб борилаётган ишлар тугрисида маълумотнома ёзиш.


    Download 1,11 Mb.
    1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   99




    Download 1,11 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    V Ўқув машғилотини якунлаш босқичи

    Download 1,11 Mb.