• Ўқитувчи-талаба, 40-минут IV Мустаҳкамлаш ва бахолаш
  • Якуний фикрлар айтилади.
  • Ўқитувчи, 10-минут АСОСИЙ САВОЛЛАР
  • Мавзуга оид адабиётлар
  • Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта




    Download 1,11 Mb.
    bet55/99
    Sana17.12.2023
    Hajmi1,11 Mb.
    #121282
    1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   99
    Bog'liq
    portal.guldu.uz-Жисмоний маданият назарияси ва методикаси

    Ўқитувчи
    10-минут

    III

    Гуруҳда ишлаш босқичи.
    3.1.Талабаларнинг фикри кетма-кетликда эшитилади. Бошқа фикр, эътирозлар бўлса, изоҳ берилади. Бошқа талабалар баҳсга жалб қилинади.
    3.2.Талабалар фикрларидаги ўхшашлик ва қарама-қарши томонлар ҳамкорликда аниқланади, бошқа фикрлар ҳам таҳлил қилинади.
    3.3.Барча талабалар томонидан айтилган фикрлар умумлаштирилади ва таҳлил қилинади ҳамда энг тўғри фикрлар жамланади.



    Ўқитувчи-талаба,
    40-минут

    IV

    Мустаҳкамлаш ва бахолаш:
    Берилган маълумотларни талабалар томонидан қандай ўзлаштирилганини аниқлаш учун қуйидаги саволлар берилади:

      1. Спорт тренировкасининг воситаларини санаб курсатинг.

      2. Умумий тайёрлов машкларига тавсиф беринг.

      3. Махсус тайёрлов машкларига тавсиф беринг.

    Якуний фикрлар айтилади. Мавзу буйича якуний фикрлар айтилади, талабалар фикрлари умумлаштирилади.

    Ўқитувчи,
    15-минут

    V



    Ўқув машғилотини якунлаш босқичи:
    5.1. Талабалар билими таҳлил қилинади.
    5.2.Ўқитувчи ўз фаолиятини тахлил қилади ва тегишли ўзгартиришлар киритади.



    Ўқитувчи,
    10-минут


    АСОСИЙ САВОЛЛАР:
    1. Спорт тренировкасининг воситаларига умумий тавсиф.
    МАВЗУГА ОИД ТАЯНЧ ТУШУНЧА ВА ИБОРАЛАР:
    Восита, умумий тайёрлов машклари, махсус тайёрлов машклари, мусобака машклари, юкори натижаларга интилиш, умумий ва махсус жисмоний тайёргарликнинг бирлиги, тренировка юкламаларининг тулкинсимон узгариши, цикллилик.

    1 – АСОСИЙ САВОЛ БУЙИЧА УКИТУВЧИНИНГ МАКСАДИ:


    Спорт тренировкасининг воситаларини санаб курсатиш ва уларга тавсиф бериш.
    ИДЕНТИВ УКУВ МАКСАДЛАРИ:

    1. Спорт тренировкаси воситаларини санаб курсатади.

    2. Спорт тренировкаси воситаларини хусусиятларига кура гурухларга ажратади.

    3. Уларнинг тренировка жараёнидаги урнини ажратиб курсатади.

    4. Спорт тренировкаси воситаларидан тренировка жараёнини вазифаларига мос равишда фойдаланиш куникмасига эга булади.

    1 – АСОСИЙ САВОЛНИНГ БАЁНИ:
    Спорт тренировкаси жараенида кулланиладиган воситалар куйидагилардан иборат: танланган ( асосий) мусобака машклари, махсус – тайерлов машклари ва умумий тайерлов машклари.
    Мусобака машклари – бу яхлит харакат фаолияти булиб, спортда ихтисослашиш предмети хисобланади ва мазкур спорт тури буйича утказиладиган мусобака шартларига тула мос холда бажарилади. “ Мусобака машклари” тушунчаси маълум маънода “ спорт тури” деган тушунчага ухшайди.
    Махсус тайерлов машклари мусобака харакатлари элементларининг, шунингдек кобилият намоен этиш шакли ва характери жихатидан уларга ухшаш харакат ва холатларни уз ичига олади. Махсус тайерлов машклари масалан, югурувчиларда масофани кисмларга булаб югуришдан , гимнастикачиларда эса мусобака комбинацияларини кисмларга булиб бажаришдан иборат булиши мумкин. Шуни унутмаслик керакки, танланган мусобака машклари билан кандайдир сезиларли умумийликка эга булган машкларнигигна махсус- тайерлов машклари деб хисобласа булади. Лекин махсус- тайерлов машклари танланган спорт тури билан айнан бир хил булмайди ( акс холда уларни куллашнинг маъноси булмас эди). Уларни спортчи учун зарур булган сифат ва малакаларини ривожлантиришга мумкин кадар тугри ва фойдали таъсир этадиган килиб тузилади ва танланади.
    Махсус тайерлов машклари кайси максадда ишлатилишига караб якинлаштирувчи ва ривожлантирувчи машкларга булинади. Якинлаштирувчи машклар купрок харакат формаси, техникасини эгаллашга каратилган булади, ривожлантирувчи машклар эса купрок функционал имкониятларни ( куч, тезкорлик, чидамлилик ва хакозолар) тараккий этиришга каратилган булади.
    Умумий тайерлов машклари спортчининг умумий тайергарлиги воситаси булиб хизмат килади. Бундай машклар сифатида хилма-хил машклардан фойдаланиш мумкин. Махсус тайерлов машкларига якин булган ва уз таъсир этиш хусусиятлари билан унга ухшаган машклар, шунингдек, улардан тубдан фарк киладиган машклардан хам фойдаланиш мумкин. Умумий тайерлов машкларини танлашда куйидаги талабларга риоя килиш зарур:
    Спортчининг умумий тайергарлиги хар томонлама жисмоний тарбиялаш вазифаларини самарали хал этишга имкон берадиган воситаларни уз ичига олиши керак. Жумладан, барча асосий жисмоний фазилатларнинг ривожланишига ижобий таъсир курсатувчи машкларни танлаш керак.
    Спортчининг умумий тайергарлиги спорт ихтисослигининг узига хос хусусиятларини хам ифода этиши керак. Турли жисмоний машклар уртасида узаро хам ижобий хам салбий муносабатлар булиши мумкин. Бу турли жисмоний фазилатлар ва харакат малакаларининг “ ижобий ва салбий кучиш” конуниятлари билан изохланади. Биргина ана шу сабаб туфайли хам спортнинг хилма хил турлари учун умумий тайергарлик бир хил булиши мумкин эмас.
    Юкорида санаб утилган тренировка воситаларининг барчаси факат жисмоний тайергарлик воситаси булиб колмай, балки спортчининг техник, тактик ва ирода тайергарлиги воситаси булиб хам хисобланади.

    НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:



      1. Спорт тренировкасининг воситаларини санаб курсатинг.

      2. Умумий тайёрлов машкларига тавсиф беринг.

      3. Махсус тайёрлов машкларига тавсиф беринг.

      4. Мусобака машкларига тавсиф беринг ва уларнинг тайёргарлик жараёнидаги урнини ажратиб курсатинг.

      5. Умумий тайёрлов машклари кандай талабларга жавоб бериши керак?

      6. Спорт тренировкасининг воситалари кандай талабларга жавоб бериши керак?

    МАВЗУГА ОИД МУСТАКИЛ ИШ ТОПШИРИКЛАРИ:

    Дарс, дарснинг хусусиятлари, дарснинг структураси, дарс типи, фронтал оким, навбати билан шугулланиш, индивидуал ва гурух усуллари, кириш – тайёргарлик, асосий ва якунлов кисмлар.


    Мавзуга оид адабиётлар

    1. «Таълим тўғрисида»ги Қонун. Тошкент–1997.

    2. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури». Тошкент–1997.

    3. «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида» ги Қонун. Тошкент-1992.

    4. Абдуллаев А., Хонкелдиев Ш.Х. «Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси». Фарғона-2001, 279 б.




    Download 1,11 Mb.
    1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   99




    Download 1,11 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта

    Download 1,11 Mb.