• Ўқитувчи-талаба, 40-минут IV Мустаҳкамлаш ва бахолаш
  • Ўқитувчи, 15-минут V Ўқув машғилотини якунлаш босқичи
  • Ўқитувчи, 10-минут Асосий саволлар
  • Биринчи гуруҳга
  • Иккинчи гуруҳ
  • Учинчи гуруҳга
  • Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта




    Download 1,11 Mb.
    bet63/99
    Sana17.12.2023
    Hajmi1,11 Mb.
    #121282
    1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   99
    Bog'liq
    portal.guldu.uz-Жисмоний маданият назарияси ва методикаси

    Ўқитувчи
    10-минут

    III

    Гуруҳда ишлаш босқичи.
    1.Талабаларнинг фикри кетма-кетликда эшитилади. Бошқа фикр, эътирозлар бўлса, изоҳ берилади. Бошқа талабалар баҳсга жалб қилинади.
    2.Талабалар фикрларидаги ўхшашлик ва қарама-қарши томонлар ҳамкорликда аниқланади, бошқа фикрлар ҳам таҳлил қилинади.
    3.Барча талабалар томонидан айтилган фикрлар умумлаштирилади ва таҳлил қилинади ҳамда энг тўғри фикрлар жамланади.



    Ўқитувчи-талаба,
    40-минут

    IV

    Мустаҳкамлаш ва бахолаш:
    Берилган маълумотларни талабалар томонидан қандай ўзлаштирилганини аниқлаш учун қуйидаги саволлар берилади:
    4.1. Мусобақаларга тайёргарликни таъминлашда материал техник таъминоти.
    4.2. Спорт тайёргарлиги тизимида тренажёрлар гапириб беринг.
    Якуний фикрлар айтилади. Мавзу буйича якуний фикрлар айтилади, талабалар фикрлари умумлаштирилади.

    Ўқитувчи,_15-минут__V__Ўқув_машғилотини_якунлаш_босқичи'>Ўқитувчи,
    15-минут

    V

    Ўқув машғилотини якунлаш босқичи:
    5.1. Талабалар билими таҳлил қилинади.
    5.2.Ўқитувчи ўз фаолиятини тахлил қилади ва тегишли ўзгартиришлар киритади.



    Ўқитувчи,
    10-минут



    Асосий саволлар:
    1.Мусобакалар тақвим, мавсум-иқлим шароитлари ва спорт машғулотларини даврлари
    2.Мусобақаларга тайёргарликни таъминлашда материал техник таъминоти
    3.Спорт тайёргарлиги тизимида тренажёрлар

    МАВЗУГА ОИД ТАЯНЧ ТУШУНЧА ВА ИБОРАЛАР:


    Мусобакалар тақвим, мавсум-иқлим шароитлари ва спорт машғулотларини даврлари екси

    1-АСОСИЙ САВОЛ БУЙИЧА УКИТУВЧИНИНГ МАКСАДИ:


    1. Йил фасллари спортнинг «мавсумий» турларида мусобақа даври узунлигини чеклаш ва маълум миқдорда машғулот воситаларини танлашга таъсир этиш билан машғулот даврлари максади ва вазифаларини очиб бериш

    Идентив мақсадлари:


    1.Мусобақаларга тайёргарликни таъминлашда материал техник таъминотини ўрганиш.
    1-АСОСИЙ САВОЛНИНГ БАЁНИ:
    Машгулотни даврлашг бутун йил давомида спорт мусобақаларнинг тақсимланиш тизими, шунингдек, (спортнинг «мавсумий» деб аталган турларида) йил фаслларига қараб иқлим шароитларининг алмашиниши анча таъсир этади. Бироқ мусобақалар тақвими ҳам, йил фасллари ҳам машғулот жараёнининг моҳиятини белгилай олмайди ва шунинг учун ҳам уни даврлашга бош асос бўлиб хизмат қила олмайди.
    Йил фасллари спортнинг «мавсумий» турларида мусобақа даври узунлигини чеклаш ва маълум миқдорда машғулот воситаларини танлашга таъсир этиш билан машғулот даврлари муддатига қисмангина таъсир этади. Моддий - техника базаси ривожлана борган (ёпиқ ўйингоҳлар, муз майдонлари, сузиш ҳавзалар ва ҳакозалар қурилиши) ва методика такомиллаша борган сари мавсум омилларининг машғулотни чеклаш даражаси тобора камайиб боради.
    Демак, ҳозирги замон спортини ривожланиш тенденциялари машғулот жараёнини иқлим шароитларига мослаштиришдан эмас, балки мутеликдан озод қилишдан иборат. Иқлим омилларининг фойдали таъсир этадиганларидан қуёш радиацияси ва ҳаказолардан эса машғулотнинг барча босқичларида спортчи иш қобилиятини ошириш учун ниҳоят даражада кенг фойдаланиш керак.
    Спорт тақвими спорт мусобақалари ўтказиладиган вақтни кўрсатиб юзаки жиҳатдан мусобақа даври чегараларини белгилаб қўяди. Бундан ташқари у мазкур давр тузулишига таъсир этади ва машғулот циклиниг бошқа даврлари узунлигини қисман чеклаб қўяди. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам машғулотни даврлашни мусобақа тақвимларидан чиқариб олиб бўлмайди. Чунки тақвимнинг ёлғиз ўзи тўлиқ тайёргарлик кўриш учун зарур бўлган муддатлар ҳақида ҳам, спортчи мусобақаларгача спорт формасига кириб олиши учун ўтиши зарур бўлган тайёргарлик босқичларининг моҳияти ҳақида ҳам ҳеч даврлаш қонуниятларига қарши эмас, балки унга мувоифиқ бўлгандагина уни рационал деб ҳисоблаш мумкин. Акс ҳолда у энг юксак спорт натижалари юзага чиқишига тўсқинлик қилади.
    Биноабарин, мусобақалар тақвимларини режалаштираётган вақтда машғулотни рационал сураътда даврлашдан, унинг объектив қонуниятларидан келиб чиқиш керак экан.
    Шу билан бирга мусобақаларнинг умумий тақвими кўпгина омиллар таъсири остида пайдо бўлади ва шунинг учун ҳам машғулотни даврлашга нисбатан маълму даражада мустақил бўлади. Шу сабабдан спорт тақвими билан машғулотни даврлаш ўртасидаги қарама - қаршиликларга барҳам беришга имкон берадиган шартларни аниқлаб олиш керак.
    Агар ақалли юқорида кўрсатилган шартларга риоя қилинса, спорт тақвими билан машғулотни даврлаш ўртасида ҳеч қандай келишиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар пайдо бўлмайди ва улар гармоник тарзда бир-бирига мослаштирилди. Шундай бўлса, спорт тақвими машғулотни мақсадга мувофиқ равишда тузишга қаршилик қилмай, аксинча, унга кўмаклашувчи қудратли омиллардан бирига айланади.

    Назорат саволлари:


    1.Мусобақаларга тайёргарликни таъминлашда материал техник таъминоти.
    2. Спорт тайёргарлиги тизимида тренажёрлар гапириб беринг.

    2-АСОСИЙ САВОЛ БУЙИЧА УКИТУВЧИНИНГ МАКСАДИ:


    1. йил фасллари спортнинг «мавсумий» турларида мусобақа даври узунлигини чеклаш ва маълум миқдорда машғулот воситаларини танлашга таъсир этиш билан машғулот даврлари максади ва вазифаларини очиб бериш

    Идентив мақсадлари:


    1.Мусобақаларга тайёргарликни таъминлашда материал техник таъминотини ўрганиш.

    2-АСОСИЙ САВОЛНИНГ БАЁНИ:


    Замонавий спортни ривожланишини аниқлайдиган, турларидан бир йўналиши бўлиб, мусобақаларни ўтказиш жойини такомиллаштириш, янги спорт инвентарлари ва жиҳозларини ишлаб чиқиш ва ҳаётга кириши зарур. Булар фақатгина спорт кўрсаткичларини ўсишига таъсир кўрсатиб қолмасдан балки спорт техника ва тактикасини ҳамда машғулот услубиятини, мусобақа фаолиятини тузишга кенг равишда таъсир кўрсатади.


    Бу эса замонавий спортда илмий техник ривожланишга доимий равишда спорт мактабларининг, спорт асбоб-анжом-ларининг чиқарувчи спорт иншооатларини қурувчи фирмалар доимий рақобатда бўлишдандир.
    Буларни айрим спорт материаллари бўйича кўриб чиқайлик.
    Енгил атлетика 50 йиллардан бошлаб хорижий мамлакат-ларда бомбук шест ўрнига металлдан ясалган шестлар билан сакраш бошланди. Металл шестлар ўзининг қаттиқлиги билан бажариш техникасини ўзгартиб юборди: сакраш аниқ белгиланган кўтарилиб тушиш характерини олди. Шунга нисбатан спортчини махсус тайёргарлик даражасига ва савдо тузилишига бўлган талаб ҳам ўзгарди. Металл шестлардан фойдаланиш миллий ва дунё рекордларини ўсишига олиб келди.
    Лекин 5 метрлик чегарани синтетик шестлар эгилувчанлиги ва катапулта (ирғитиб югуриш) ҳусусияти билан енгишга мувофиқ бўлди. Бу ҳам ўз ўрнида спорт техникасини махсус тайёргарлик даражасини услубиятини ўзгартиришга олиб келади.
    Стадионларни синтетик материал билан қоплаш ҳам, ритм, югуриш тезлиги, баландликка сакраш, механизмининг ўзгаришига олиб келди.
    Москвада 1980 йил қурилган, ёғоч билан қопланган велотрек спортчиларни классификациясини оширишга катта мусобақаларда барқарор натижа кўрсатишга олиб келган бўлса, ГДР, АҚШ да тезликда ишловчи велосипед концтрукцияси ғалабага олиб келди. Масалан, дискалик ғилдиракли ишлатиш оқибатида Э.Меркс ни (49,432 км) қўйган 12 йиллик рекордини, Ф.Мозер 50 км/ч вақтни 51,151км\ч вақтга ўзгартириб фантастик натижа кўрсатди.
    Велосипедистларга спорт кийимларини - комбинзонларни ҳаво сирпаниб ўтиб кетадиган материаллардан тайёрлаш, жамоа пойгасида 100 км ни ўртача 2 дақиқага оширди.
    Гимнастик снарядларни конструкциясини ўзгартириш қўшимча инвентарлардан фойдаланиш кўп сонли мураккаб, оригинал элементларни, машқлар ўртасидаги боғлам ва боғлиқ-ларни юзага келтирдики, бу ҳакамлар томонидан аниқланишни осонлаштиришга ривож бўлди. Шундай қилиб янги тайёрланган инвентарлар, асбоб - ускуналар, техник воситалар спорт турларини ривожлантиришга олиб келади.

    Назорат саволлари:


    1.Замонавий спортнинг ривожланиши
    2. Спорт тайёргарлиги тизимини гапириб беринг.

    3-АСОСИЙ САВОЛ БУЙИЧА УКИТУВЧИНИНГ МАКСАДИ:


    Йил фасллари спортнинг «мавсумий» турларида мусобақа даври узунлигини чеклаш ва маълум миқдорда машғулот воситаларини танлашга таъсир этиш билан машғулот даврлари максади ва вазифаларини очиб бериш

    Идентив мақсадлари:


    1.Мусобақаларга тайёргарликни таъминлашда материал техник таъминотини ўрганиш.
    3-АСОСИЙ САВОЛНИНГ БАЁНИ:

    Тренажёрлар билан жиҳозланган залларда тренеровка қилиш ҳар хил жисмоний сифатларни ривожлантиришга, техник кўник-маларини такомиллаштиришга аниқ назорат қилиш шароити, тренеровка юкламаси параметрлари ва бошқаларга самарали ёрдам кўрсатади.


    Спорт амалётида қўлланилаётган тренажёрларни 5 та асосий гуруҳга бўлиш мумкин.
    Биринчи гуруҳга - енгиллаштирилган лидирлик тамойилида ишловчи тренажерлар киради. Бу тренажёрларда табиий ҳолда натижага эриша олмаган спорт машқлар ва элементларини бажариш имконияти туғилади.
    Бу тренажёрлар спортчига ҳаракат тузилиши фазовий, вақт, динамик ва ритмик харакатеристкаларини аниқ ифода этишга ёрдам беради.
    Иккинчи гуруҳ - тренажёрларга ҳар хил лидирлик қилувчи спортчини берилган тезликда югириши ёки белгиланган суръат ва ритм ҳаракатини тез ўрганишга ёрдам берувчилар киради. Масалан, Циклик спорт турларида кўпинча светолидерлар машғулот бўлакларини ва аниқ тактика қўйиш учун ишлатилади. Бошқа спорт турларида ҳам хар хил товуш, свет ёниб спортчига ишни шиддати, вақти амплетудаси тўғрисида хабар беради.
    Учинчи гуруҳга - жисмоний сифатларни техник такомил-лаштириш билан қўшиб олиб борилган тренажёрлар киради. Масалан, эшкак эшиш тренажёрлари.
    Тўртини гуруҳга - тезкор куч машқларини оптималлаш-тирувчи тренажёрлар киради. Бу мақсадда ҳар хил пружинали блок ричаг маятникка ўхшаган тренажёрлардан фойдаланилади.
    Бешинчи гуруҳга – «Ноутилус» типидаги бир вақтда кучни ва суякларни бўғинлар ўртасидадаги харакатчанлигини оширади. Махсус эксцентлик мослама юкламани аста - секин ўзининг куч имкониятига қараб ошириб боради.
    Булардан ташқари спортчиларни кучи, юкламани қандай қабул қилиш организмини функционал щолатини аниқловчи ҳар хил диогностик приборлардан фойдаланилади. Масалан, «спорт 4», «соат» артериал босимни ўлчайдиган ва бошқалар.



    Download 1,11 Mb.
    1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   99




    Download 1,11 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта

    Download 1,11 Mb.