Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта




Download 1,11 Mb.
bet61/99
Sana17.12.2023
Hajmi1,11 Mb.
#121282
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   99
Bog'liq
portal.guldu.uz-Жисмоний маданият назарияси ва методикаси

Ўқитувчи,
10-минут

АСОСИЙ САВОЛЛАР:
1. Жисмоний сифатларни тарбиялашнинг ижтимоий асосланиши.
2. Асосий тушунча ва атамаларга тавсиф
3. Жисмоний кобилиятларнинг ривожланиш конуниятлари.

Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар: Жисмоний сифатлар, харакат сифатлари , психоматор сифатлар, жисмоний сифатларнинг хар томонламалиги, жисмоний сифатларнинг гармониклиги, жисмоний кобилиятлар жисмоний сифатларнинг ривожланишининг гетеронхронлиги боскичлиги, фазавийлиги, ривожланишнинг кучиши.


1 – АСОСИЙ САВОЛ БУЙИЧА УКИТУВЧИНИНГ МАКСАДИ:
Жисчмоний сифатларни тарбиялашнинг ижтимоий зарурлигини мослаб бериш.

ИДЕНТИВ УКУВ МАКСАДЛАРИ:



    1. Жисмоний сифатларни тарбиялашнинг мохиятини англаб етади.

    2. Жисмоний сифатларни тарбиялаш кандай ижтимоий вазифаларни хал этишини гапириб беради.

    3. Жисмоний сифатларни тарбиялаш ижтимоий ахамиятга эга эканлигини асослаб беради.

1 – АСОСИЙ САВОЛНИНГ БАЁНИ:


Гудак тугилиши биланок ирсий томондан маълум жисмоний имкониятлар йигиндисига эга булади. Организм тузилиши ва органларнинг биологик етилиши билан бу имкониятлар инсоннинг турли жисмоний хусуситялари сифатида ривожланиб боради. Ирсий дастур натижасида ортирилган жисмоний хусусиятлар хамма вакт хам боланинг булгуси механат фаолитятига жисмоний тайергарлигини таъминлай олмайди, чунки бу нарса жамият ишлаб чикариш характерининг прогрессив узгаришига богликдир. Жисмоний тарбиянинг таркибий кисми сифатида жисмоний сифатларни тарбиялаш жараени куйидаги ижтимоий асосланган вазифаларни хал этишга каратилган:


а) шахсни хар тамонлама ва гармоник ривожлантириш.
Б) организмнинг ижтимоий –иктисодий шароитларга юкори чидамлилигини таъминлаш;
В) организмнинг адаптацион хусусиятларини ошириш.
Усиб келаётган авлодни такомиллаштиришга куйиладиган педагогик таъсирлар тизимининг бир тармоги сифатида жисмоний сифатларни тарбиялаш инсоннинг жисмоний ва аклий ижодий кучларидан жамият эхтиёжлари йулида янада тулаконли фойдалниш имконини беради.
Жисмоний сифатларини тарбиялаш жараенининг йуналиши ва мазмуни жисмоний тарбиянинг ижтимоий конуниятлари билан асосланади.. Шундай килиб, жисмоний сифатларни тарбиялашнинг ижтимоий асослари куйидагиларда намоен булади:

  • жамиятнинг хар тамонлама жисмоний ривожаланишга эга, жисмоний сифатлари юкори даражада булган ва мехнат фаолиятига функционал тайёр фукароларга булган эхтиёжини кондириш;

  • педагогик жараенининг йуналиши ва методологик асосини ташкил этувчи жисмоний тарбиянинг ижштимоий конуниятларига буйсуниши билан ;

  • жисмоний сифатларнинг ижтимоий суровларга мослигини назорат килувчи талаблар комплексининг мавжудлиги билан.



НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

  1. Жисмоний сифатлар ирсий томонидан хам болага утадики, нима учун уларни яна тарбиялаш зарур?

  2. Жисмоний сифатларни тарбиялаш кандай ижтимоий вазифаларни хал килади?

  3. Жисмоний сифатларни тарбиялашнинг ижтимоий зарурлигини асослаб беринг.

2 – АСОСИЙ САВОЛ БУЙИЧА УКИТУВИНИНГ МАКСАДИ:
Жисмоний сифатлар, жисмоний кобилиятлар ва улар билан боглик асосий тушунчаларга тавсиф беринг.

ИДЕНТИВ УКУВ МАКСАДЛАРИ:


2.1. «Жисмоний сифатлар» тушунчасига тавсиф бера олади.
2.2.Жисмоний сифатларни тавсифловчи умумий ва махсус таркибий кисмлар хакида тушунчага эга булади.
2.3. «Харакат» ва «Психомотор сифатлар» атамаларининг мазмунини очиб бера олади.
2.4. Жисмоний сифатларни тарбиялаш жараёнига тавсиф беради.
«Жисмоний кобилиятлар» атамасининг мохиятини гапириб беради.

2– АСОСИЙ САВОЛНИНГ БАЁНИ:


Тарбия назариясида инсоннинг ижтимоий, рухий ва жисмоний сифатлари ажратилиб курсатилади ва улар тарбиянинг бошка барча турлари ( аклий, жисмоний, мехнат ва х.к.) билан катъий бирликда тарбияланади.
Жисмоний сифатлар деганда инсоннинг фаол мехнат фаолиятини амалга оширишга жисмонан тайергарлигини билдирувчи биологик ва рухий хусусиятларнинг аник ижтимоий асосланган йигиндиси тушунилади.
Харакат вазифаларини хал этилишини таъминловчи асосий жисмоний сифатлар куйидагилардир: чидамлилик, куч, тезкорлик, эгилувчанлик, чакконлик.
Жисмоний тарбия жараенида купинча «Харакат» ва «Психомотор» сифатлар атамаси хам ишлатилади. Харакат вазифаларини хал этишнинг самарадорлиги инсоннинг биалогик хусусиятларига боглик булса, харакат сифатлари атамаси ишлатилади. Агарда харакат вазифаларини хал этишда инсоннинг рухий хусусиятлари етакчи булса, «психо мотор сифатлар» атамасидан фойдаланилади.
Жисмоний сифатларни тарбиялаш деганда инсоннинг фаол мехнат фаолиятига ва ватан химоясига жисмонан тайергарлигини билдирувчи биологик ва рухий сифатларини шакллантиришнинг педагогик жараени тушунилади. Жисмоний сифатларни тарбиялашнинг моддий асоси булиб хар бир инсонга табиатан ато килинган жисмоний кобилиятлар хисобланади.
Жисмоний кобилиятлар деганда организмнинг тузилиши ва органларининг нисбатан тургун тугма ва ортирилган функционал хусусиятлари тушунилади, бу хусусиятларнинг узаро биргаликдаги муносабатлари эса харакат бажарилишининг самарадорлигини таъминлайди.
Жисмоний кобилиятларнинг ривожланиши деганда организм тузилиши ва органлари функционал имкониятларининг ирсий ва педагогик таъсир остида узгариши жараеннининг бирлиги тушунилади.
Жисмоний сифатлар ва жисмоний кобилиятларни мазмуни хакидаги юкоридаги фикрлардан куйидаги хулосани килиш мумкин:

  • Жисмоний сифатларни тарбиялаш жараенининг асосида жисмоний кобилиятларни ривожлантириш етади.

  • Жисмоний кобилиятларнинг ривожланиши организм тузилиши ва алохида органларининг функционал ривожланишининг индивудиал имкониятларини намоен килувчи тугма кобилиятлари билан асосланади.

  • Жисмоний сифатларни тарбиялашга хар хил харакат вазифаларини хал этиш оркали, жисмоний кобилиятларни ривожлантиришга эса харакатни бажариш оркали эришилади.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:



  1. «Жисмоний сифатлар» деганда нимани тушунасиз?

  2. Жисмоний сифатларни тавсифловчи таркибий сифатлар хакида гапириб беринг.

  3. «Харакат сифатлари» ва «Психомотор сифатлар» деганда нимани тушунасиз?

  4. Жисмоний сифатларни тарбиялашнинг хар томонламалиги ва гармониклиги нима дегани?

  5. «Жисмоний кобилиятлар» атамасига тавсиф беринг.

  6. Жисмоний кобилиятларнинг ривожланишига тавсиф беринг.

3– АСОСИЙ САВОЛ БУЙИЧА УКИТУВЧИНИНГ МАКСАДИ:
Жисмоний кобилиятларнинг ривожланиш конуниятлари хакида талабаларда махсус билимларни шакллантириш.

ИДЕНТИВ УКУВ МАКСАДЛАРИ:



    1. Жисмоний кобилиятларнинг ривожланиш конуниятларига умумий тавсиф беради.

    2. Жисмоний кобилиятларнинг гетерохрон ривожланишини урганади.

    3. Кобилиятлар боскичма – боскич ривожланишини тушунтириб беради.

    4. Кобилиятларнинг фазовий ривожланишига тавсиф беради.

3- АСОСИЙ САВОЛНИНГ БАЁНИ:


Жисмоний сифатларни тарбиялаш инсоннинг маълум конуниятлар асосида ривожланадиган асосий кобилиятларини максадли ривожлантириш оркали амалга оширилади. Жисмоний кобилиятларнинг ривожланишидаги асосий конуниятлар куйидагилардир:
А) Жисмоний кобилиятларнинг гетерохрон (нотекс, бир – бирига мос булмаган) ривожланиши.
Б) Жисмоний кобилиятларнинг боскичли ривожланиши
В) жисмонии кобилиятларнинг фазали ривожланиши
Г) ривожланишнинг кучиши.
1. Кобилиятларнинг турли вактларда гетерохрон ривожланиши организмнинг биологик етилиши жараёнида унинг алохида орган ва тукималарнинг сон ва сифат жихатдан жадал ривожланиши кузатилишини тасдиклайди. Агар бу даврда ривожланишда илгарилаб кетган орган ва тузилмаларга педагогик таъсир курсатилса, шунга боглик жисмоний кобилиятларнинг ривожланишидаги самарадорлик уларнинг нисбатан стабиллашуви давридаги натижаларидан баланд булади.
У ёки бу жисмоний кобилятларнинг жадал (интенсив) ривожланиши угил ва киз болаларда турлича булади. Шу нарса аникланганки (Б.А.Ашмарин), купгина жисмоний кобилиятларнинг интенсив ривожланиш даврида киз болалар угил болалардан 1,5 – 2 йилга узиб кетишади. Хар бир жисмоний кобилият узининг сенситив даврига эга булиши, хар бир жисмоний сифат эса шунга мос жисмоний кобилиятлар бирлигидан объект булганлиги туфайли, хар бир жисмоний сифатлар учун сенситив давр унинг етаки кобилиятига кура аникланади.


Жисмоний кобилиятларнинг боскичли ривожланиши бир хил юкламани бажаравериш мобайнида кобилиятларнинг ривожланиш самарадорлигининг пасайишини асослайди. Кобилиятларнинг ривожланишини доимо юкори даражада саклаш учун юкламаларнинг мазмуни, уларни бажариш шароитларини доимо узгартириб бориш лозим.
Жисмоний кобилиятларнинг доимий юкламадан нисбатан узок вакт фойдаланиш мобайнида ривожланиш учта боскич билан тавсифланади:
А) юкламанинг дастлабки таъсир этиши боскичи бир жисмоний кобилиятнинг ривожланиши бошка бир кобилиятнинг ривожланиши билан бирга булинишни кузда тутади. Бу боскич учун организмнинг бажарилаётган жисмоний юкламага кутилмаган реакциялари ва механик ишнинг паст тежамкорлиги характерлидир.
Б) чукурлаштирилган таъсир боскичи машкни бир хил юклама билан бир неча маротаба такрорлайвериш натижасида юзага келади.гуё ривожлантирилаётган таъсирлар жамлашгандай булади. Тегишли органлар ва тузилмаларининг имкониятлари кенгаяди, уларнинг узаро келишувлари такомиллашади. Ишнинг тежамкорлиги ортади.

  1. Организмнинг ривожланган функционал имкониятларига юкламаларнинг мос келмаслиги боскичи ривожлантирувчи самарасининг пасайиши ёки бутунлай тухташи билан характерланади. Таъсирнинг самарадорлигини ошириш учун юкламанинг мазмунини узгартириш керак. (ишнинг муддати ёки давом этиш вактини ошириш керак).

Ривожланишнинг фазалигини педагогик таъсир самарадорлиги организм жисмоний иш кобилиятининг холатига боглик эканлиги тасдиклайди. Харакатни бажариш вактида жисмоний иш кобилиятининг ута фазаси ажратилиб курсатилади:
А) жисмоний иш кобилиятин6инг ортиб бориши фазаси хар кандай харакатни бажаришнинг бошланишида курилади ва организмнинг бу ишда катнашуви барча орган ва системалари узининг зарур функционал даражасида бир хил вактда эришмаслиги билан характерланади. Бу педагогик тасвирини йуналишини узгартириб юборади, айнан ривожлантирилаётган кобилиятга таъхсир килишга имкон бермайди.
Б) жисмоний иш кобилиятининг нисбатан стабиллашуви фазаси организм орган ва тузилмаларининг юкламани кабул килишга тайёр эканлигини билдиради. Бажарилган харакатнинг мазмуни айнан кераклиги кобилиятни ривожлантиришга йуналтирилган булади.
В) жисмоний иш кобилиятининг вактинчалик пассайиш фазаси ошиб бораётган чарчок билан богликдир ва иш вактида хам, ундан кейин хам юзага икиши мумкин.
Г) жисмоний иш кобилиятининг ошиши фазаси жисмоний юкламадан сунг организм нафакат узининг сарфлаган энергиясини тиклаши, балким унинг сезиларли ошиши билан характерланади. Агар бу фазада яна организмга такрорий таъсир этилса, организм орган ва тукималарининг кетма – кет ривожланиши юзага келади.
Ривожланганликнинг кучиши – бир нечта жисмоний кобилиятларнинг ривожланган даражаси уртасидаги богликликни юзага келтиради. Агар бирор бир жисмоний кобилиятни ривожлантиришда унинг таркибий кисмлари бошка кобилиятда хам учраса, уша кобилият хам гарчи жадал булмаса хам ривожланади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
1. Жисмоний кобилиятларнинг гетерохрон ривожланиши деганда нимани тушунасиз?
2. Ривожланишнинг боскичлигига тавсиф беринг.
3. Жисмоний иш кобилиятининг ривожланиш фазалари кайсилар?
4. Ривожланганликнинг кучиши деганда нимани тушунасиз?

МАВЗУ БУЙИЧА МУСТАКИЛ ИШ ТОПШИРИКЛАРИ:


1. Мавзу буйича тест суровига тайёрланиш.
2.Назоратнинг мазмуни.
3.Узлаштиришни назорат килиш тизими ва укув ишларини хисобга олиш.



Download 1,11 Mb.
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   99




Download 1,11 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта

Download 1,11 Mb.