НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
1.Замонавий спортда инсон организмига табиат муҳит омилларининг кўп қиррали таъсири ва уларнинг маъносини очиб беринг
2.Совуқ ва иссиқ ҳаво шароитида тренеровка ва мусобақа нима?
3.Мавзу буйича якуний фикрлар айтилади, талабалар фикрлари умумлаштирилади.
Фойдаланиш учун тавсия этиладиган адабиётлар.
1.И.А.Каримов. Ўзбекистон келажаги буюк давлат. 1992 й,
2.И.А.Каримов. Ҳозирги босқичда демократик ислоҳатларни чуқурлаштиришнинг муҳим вазифалари. 1996
3.Матвеев Л.П: Основы спортивной тренировки М, Фис, 1977,
4.Платонов В.П. Теория спорта. Киев, 1989,
5.Платонов В.П. Теория спортивных движений, Киев
6.Юнусова Ю.М. Спорт фаолиятининг назарий асослари. Тошкент+
9-Мавзу;Спорт формаси тараққиётининг қонуниятлари
АСОСИЙ САВОЛЛАР :
Спорт формасига тавсиф.
Спорт формасини бахолаш усуллари .
Спорт формасининг ривожланиш конуниятлари .
ТАЯНЧ ТУШУНЧА ВА ИБОРАЛАР :
Спорт формаси , спорт формасига кириш , спорт формасини вактинча ушлаб туриш ,спорт формасини йукотиш .
АСОСИЙ САВОЛ БУЙИЧА УКИТУВЧИНИНГ МАКСАДИ :
Спорт формаси ва унга хос булган хусусиятлар хакида талабага маълумот бериш.
ИДЕНТИВ УКУВ МАКСАДЛАРИ :
1.1. Спорт формасига тавсиф беради
1.2. Спорт формасининг хусусиятларини ажратиб курсата олади.
1.3.Спортчининг тайёргарлиги даражасига кура унинг холатига бахо бера олади.
1 – АСОСИЙ САВОЛНИНГ БАЁНИ:
Спорт такомиллашувининг хар бир янги боскичида тегишли тайёргарлик куриш натижасида кулга киритиладиган холатни спортда ютукларга эришиш уун оптимал тайёргарлик холати деб айтган эдик. Энди шу таъриф маъносини очиш мухимдир. Спорт формаси куп кирралидир. Махсус маълумотларни умумлаштириб, унга хос булган белгилар комплексини курсатиш мумкин.
Спорт формаси- педагогик нуктаи назардан спортчининг ютукка эришишига оптимал тайёр экани хамма томонларининг – психик, жисмоний, спорт – техник ва тактик жихатдан тайёр эканининг – гармоник бирлигидан иборатдир.
Ана шу компонентлпрнинг барчаси мавжуд булсагина спортчи спорт формасида хисобланади. Спортчининг жисмоний сифатлари каналик юксак тараккий этган булмасин, унинг техникаси ва тактикаси канчалик такомиллашган булмасин, агар у жиддий мусобакага психик жихатдан тайёр булмаса, агар унда шу максадга каратилган тиришкоклик ёки бошка ирода сифатлари булмаса, у хеч качон юксак натижа курсата олмайди.
Юкорида айтилганларнинг хаммасини хар бир конкрет шароитнинг узига караб тадбик этмок керак. Унки оптимал тайёргарлик тушунчаси нисбийдир. Спортда камолотга эришиш борган сари оптимал даража узгариб боради. Спорт формаси спорт камолотининг хар бир боскичида хам сифат жихатидан, хам микдор курсаткилари буйича бошкача булади.
Физиологик нуктаи назардан спорт формасига куйдагилар хосдир: спорт формасида булмаган пайтда мумкин булмаган пайтда мумкин булмаган юксак функционал даражада специфик мускул ишини бажара олиш кобилияти, яъни спорт формаси даврида организм энг юксак функционал даражага эга булади. Функцияларни нихоят даражасига етмаган стандарт ишларни бажаришда барча иш жараёнлари мукаммалрок координация килиниши хамда организмнинг функционал имкониятлари юксакрок булиши туфайли катор физиологик узгаришларни камайтириш, юксак стабиллик ва шу билан бирга спорт харакати малакалари динамик стеротипларининг вариативлиги.
Юксак сафарбарлик, шу билан бир каторда чарчаш холатидан кейин иш кобилияти тезрок тикланадиган булади.
Спорт формаси хакида психологик тасаввурлар хозира тула ва етарли даражада аник эмас. Шундай булса-да куйидагиларни курсатиш мумкин:
Танланган спорт фаолияти шароити билан боглик махсус идрок этиш кобилиятининг яхшиланиши.
Харакатларни отли равишда бошкариш ва спорт тактика тафаккурининг ижодий намоён булиш имкониятларининг юксалиши.
Ирода кучи диапозонининг кенгайиши. Мусобакалашишга ва ютукларга эришишга каратилган алохида эмоционал кайфият, спорт формаси – уз куч кувватига катъий ишонишга асосланиб, энг зур жасорат курсатиш мумкин булган давр.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
Спорт формаси тушунчасига тавсиф беринг.
Спорт формасининг компонентлари кайсилар?
Спорт формасининг физиологик хусусиятларини санаб беринг.
2– АСОСИЙ САВОЛ БУЙИЧА УКИТУВЧИНИНГ МАКСАДИ:
Спорт формасини бахолаш учун кулланиладиган усуллар хакида тушунча бериш.
ИДЕНТИВ УКУВ МАКСАДЛАРИ:
1.1. Спорт формасини бахолаш жараёни хакида тушунчага эга булади.
Спорт формасини бахолаш усулларини санаб курсатади.
Ушбу усулларга тавсиф бера олади.
Ушбу усулларнинг бир – биридан фаркли хусусиятларини ажратиб курсатади.
Ушбу усуллардан амалда фойдалана олади.
2– АСОСИЙ САВОЛНИНГ БАЁНИ:
Спорт формасини бахолаш учун хилма – хил усуллардан фойдаланадилар. Шулардан асосийларини шартли равишда педагогик ва тиббий – физиологик усулларга булиш мумкин. Педагогик усуллар спортчининг фазилатлари, малакалари ва махоратларини умумлаштириб бахолаш асосида унинг тайёргарлик даражасини аниклайди. Бунда спорт мусобакаларидаги, яъни спорт формасини бахолашда хисобга олиниши керак булган реал спорт кураши шароитидаги спорт натижалари энг умумий мезон булади. Бундай натижада спортчи тайёрлик даражасининг барча томонлари худди кузгуда курилгандек равшан акс этади. Агар спортчи узининг аввалги шахсий рекордидан юкори ёки уша даражага якин натижа курсатса, тахминан булса хам, у спортчини формада экан деб хисоблайдилар.
Бирок спорт натижаси тайёр эканликнинг айрим томонларини танлаб назорат килишга имкон бермайди. Ундан ташкари спортнинг айрим турларида хозирча спорт натижаларининг етарли даражада объектив мухтор улчовлари мавжуд эмас. Булар бари кушимча хусусий мезонлар булишини талаб этади. Спортчининг тайёрлик даражасини бахолашнинг педагогик усуллари хакида туларок маълумот олиш учун Д.Д.Донской умумий тахриридаги «Методика иследований в физической культуре» китобига мурожат килишимиз мумкин.
Спорт формасини бахолашнинг тиббий физиологик усуллари оранизмнинг харакат фаолиятини амалга оширадиган, хамда таълим этадиган энг мухим тизимлари иш кобилиятини аниклашга каратилган. Хам педагогик, хам тиббий физиологик маълумотлар комплекс фойдаланилган дакика спорт формасига тулик тавсиф бериш мумкин булади. Бунда айникса тиббий – физиологик маълумотлар нихоятда мухимдир. Лекин, спорт формасини аниклашда хал килуви суз шубхасиз тренерда колад и.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
Спорт формасини бахолаш деганда нимани тушунасиз.
Спорт формасини бахолаш усуллари кайсилар.
Спорт формасини бахолашнинг педагогик усулларига тавсиф беринг.
Спорт формасини бахолашнинг тиббий – физиологик усуллари хакида гапириб беринг.
Ушбу усулларнинг бир – биридан фарки нимада.
3 – АСОСИЙ САВОЛ БУЙИА УКИТУВЧИНИНГ МАКСАДИ:
Спорт формасининг ривожланиш конуниятларини очиб бериш.
ИДЕНТИВ УКУВ МАКСАДЛАРИ:
Спорт формасининг ривожланиш фазаларига тавсиф беради.
Хар бир фазанинг мохиятини очиб беради.
Спорт формасининг ривожланиш конуниятлари хакида билимга эга булади.
3– АСОСИЙ САВОЛНИНГ БАЁНИ
Тадкикотлар спорт формасининг тараккиет жараени фазали характерга эга эканлигини курсатади. Бу жараен уч фазадан – формага кириш, уни саклаш (нисбатан стабилашуви) ва спорт формасини вактинча йукотишдан иборат булади.
СПОРТ ФОРМАСИГА КИРИШ ФАЗАСИ спорт формаси учун зарур шароит шаклланиши ва тараккий этишдан хамда спорт формаси бевосита ташкил топишдан иборат булади.
Образли килиб айтганда, дастлаб спорт формасининг биноси тикланади ган курилиш материаллари тупланади ва унинг пойдевори куйилади.Бунда гап аввало организмнинг функционал имкониятлари умумий даражасини анча юксалтириш, спортчининг жисмоний ва ирода фазилатларини хар томонлама ривожлантириш, хар хил харакат махорати ва малакаларини, шу жумладан, танланган спорт турининг техника ва тактикасининг янги элементларини шакллантириш хакида бормокда булар бари кушилиб спорт формасининг пойдеворини барпо этади.
Спорт формасининг кай даражада булиши ана шу пойдеворнинг сифатига боглик.
СПОРТ ФОРМАСИНИ НИСБАТАН СТАБИЛЛАШУВИ (САКЛАШ ) ФАЗАСИ
Спортда галаба козонишга оптимал тайер эканликни саклаб бориш билан характерланади. Бу вактда спорт тренировкаси билан боглик булган биологик узгаришларнинг давом этиш даражаси тушиб кетиши уз узидан камая боради, чунки бу вактда юксак даражадаги спорт курсаткичлари нисбатан тургун (стабил) лаша боради.
Спорт формаси даврида туб узгаришларга йул куйиб булмайди, чунки улар спорт формасини йукотишга олиб келади.
Спорт формасини саклаб туриш муддатларини аник белгилаш анча кийин иш Спортнинг айрим турларидаги спорт натижалари динамикасини статистик тахлил килиш асосида шуни айтиш мумкинки, юкори малакали спортчиларга бу муддат одатда 2-3 муддатдан 4-4,5 ойгача боради
Спорт формасини саклаб туришнинг кайси варианти яхширок эканлигини айтиш хам мураккаб иш куп нарса, шубхасиз, спорт турларининг хусусиятларига боглик.
СПОРТ ФОРМАСИНИ ВАКТИНЧА ЙУКОТИШ ФАЗАСИДА машк курганликнинг маълум томонлари пасаяди, спорт формасининг айрим элементларини бирлаштириб турган алокалар суна боради ва организм бошкача даражада ишлашга ута боради.
Спорт формасининг йукотилиши организмнинг хаетий функцияларини тушкунлиги эмас . Умумий режимга риоя килинса ва тренировка рационал ташкил этилса, одатдаги хает фаолияти сакланади ва янада яхшиланади- бу махсус тадкикотларда тасдикланган (В.П.Филин,Л.П.Матвеев, Е.В.Куколевская, Е.Е.Немова)
Спорт формасини вактинча йукотишга сабаб булиб купинча спортдаги жарохатлар ва тренировка машгулотларида мунтазам катнашмасли хамда режимга риоя килмаслик хисобланади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
1. Спорт формасининг тараккиёт фазалари хакида гапириб беринг.
2. Спорт формасига кириш фазасига тавсиф беринг.
3. Спорт формасини нисбатан стабиллашуви фазасига тавсиф беринг.
Спорт формасини вактинча йукотиш фазасига тавсиф беринг.
Яна спорт формасига кайта кириш учун куриладиган чора – тадбирлар хакида гапиринг
.
|