2-Amaliy mashg’ulot:
Matn muxarrirlarida xujjatlar va taqdimotlar yaratish.
Word дастури матн муҳаррирларидан бири бўлиб, унинг ёрдамида
мукаммал ҳужжатлар ва иловалар яратишимиз мумкин. Word ҳужжат
яратиш ва уни етарлича самарали қилиш имконини беради.
Ишни янги ҳужжат яратиш ёки мавжуд ҳужжатни очишдан бошлаймиз.
Янги ҳужжат яратишда биз тайёр андозалардан бирини танлашимиз ёки бўш
(тоза) ҳужжат ҳосил қилишимиз мумкин.
Word дастурини ишга туширганимизда у
бизга турли андозалар
рўйхатини таклиф этади. Иш жараёнида бу рўйхатни кўриш учун, файл
менюсидан создать буйруғини танлаш керак бўлади.
Бўш янги ҳужжат ҳосил қилиш учун “новый документ” иловасини
танлаймиз ёки ESC тугмасини босамиз.
Шуниндек яратилаётган ҳужжатнинг мавзусидан келиб чиқиб
мавжуд
андозалардан бирини танлаш мумкин. Агар андозалар орасидан кераклиси
топилмаса, унда уни он-лайн излаш ва юклаб оллиш мумкин.
Изланган андоза топилгандан сўнг унинг устига сичқонча
тугмасини
икки марта босиб андозани фаоллаштирамиз.
-
Бундан ташқари турли бошқа виртауль манзилларни ҳам қўшиш
мумкин.