Белгиланган матн қисмини бир жойдан иккинчи жойга кўчириш учун
(1) матн қисми белгиланиб
Главная вкладкасидан (
Вырезать) элементи
танланади сўнг керакли жойга курсор ўрнатилади ва
Вставить элементи
босилади; (2) матн қисми белгиланиб, унинг устида сичқонча ўнг тугмаси
босилади, контекстли менюдан
Вырезать танланилади, керакли жойга курсор ўрнатилади ва яна сичқонча
ўнг тугмаси босилади,
Вставить бўлими танланилади; (3) матн қисми
белгиланиб, клавиатурадан
Ctrl+X босилади,
керакли жойга курсор
ўрнатилади ва
Ctrl+V босилади; (4) белгиланган матн қисми сичқонча чап
тугмасини босиш ёрдамида ушлаб олинади ва қўйиб юбормасдан керакли
жойга сичқончани ҳаракатлантириб ўрнатилади.
Белгиланган матн қисмини бир жойдан иккинчи жойга нусхасини
кўчириш учун
(1)
матн
қисми
белгиланиб,
Главная вкладкасидан
Копировать элементи танланади ва
керакли жойга курсор ўрнатилади ва
Вставить элементи босилади; (2) матн
қисми белгиланиб, унинг устида сичқонча ўнг тугмаси босилади, контекстли
менюдан
Копировать танланилади ва керакли жойга курсор ўрнатилади ва
яна сичқонча ўнг тугмаси босилади,
Вставить бўлими танланилади; (3) матн
қисми белгиланиб, клавиатурадан
Ctrl+С танланилади,
керакли жойга
курсор ўрнатилади ва
Ctrl+V танланилади; (4) белгиланган матн қисми
сичқонча чап тугмасини босиш ёрдамида ушлаб олинади ва қўйиб
юбормасдан керакли жойга сичқончани ҳаракатлантириб ўрнатилади.
Ҳужжатдан матн қисмини қидириш ёки бошқа матнга алмаштириш
Ҳужжатдаги матндан бирор бир сўзни ёки сўз бирикмасини қидириб
топиш
учун
(1)
Главная вкладкасида
редактирование гуруҳининг
Найти элменти
танланилади ёки (2) клавиатурдан
Ctrl+F клавишалари босилади ва
мулоқотли ойнанинг
Найти қисмига қидирилиши лозим бўлган матн қисми
киритилади ва
Найти далее тугмаси босилади.