31-mavzu: Loyiha chizmalari asosida elektr qurilmalarini o‘rnatish.
Reja:
Elektr suv isitgichlarini o’rnatish.
Ventilyatorlarni o’rnatish.
1.Elektr suv isitgichlarini o’rnatish.
Уйда иссиқ сув бўлмаса, қандай чора-тадбир қўллаш керак? Иссиқ сув таъсинотидаги узилишлар, унинг бутунлай йўқлиги ёки мавсумий узилишлар (бу иссиқ сувга талаб жуда катта бўлган кишга тўғри келади) бунга сабаб бўладими, йўқми, бу аҳамиятга эга эмас.
Бу масаланинг ечими-сув иситкичини улаш. Буни амалга ошириш учун унинг конструкциясини ўзига хос хусусиятлари ва бажарилиш тури Билан танишиш керак.
Электр сув иситкичлар оқма ва тўплагичли бўлади:
• Оқма сув иситкичлар ўз конструкциясида иссиқлик алмаштиргичга эга бўлиб, у орқали сувуқ сув ўтади. Сув оқиб ўтиши жараёнида унинг исиши рўй беради. Шунинг учун ҳам унинг номи оқма дейилади.
• Тўплагичли сув иситкичлар оқмалардан фарқли ўлароқ, сув учун термоизоляцияли тўплагичли сиғимга (5 дан 1000 гача) эга бўлади.
Унда мунтазам равишда сувнинг исиши ва берилган температурада ушлаб туриши рўй беради. Бундай иситкичларда сувнинг исиши иситиш элементи (ТЭН- термоэлектрический нагреватель) орқали амалга оширилади.
Истемол қуввати 1-2 кВт (маиший тўплагичли сув иситкичлари учун).
Оқма сув ичситкичлар тузилиши содлда бўлади. Сувнинг бу лаҳзада иситиш тахминланади: крон очилса бўлди, иссиқ сув тайёр. Кўпинча, сувнинг керакли температурасини ушлаб туриш учун автоматикадан фойдаланилади.
Оқма сув иситкичдан фойдаланилганда “электр энргия толови қиммат бўлади” деган фикр ҳисобланади, чунки катта миқдордаги қувватни истеъмол қилишига қарамай, унинг ишлаш вақти кам бўлади – фойдаланилаётган сув қисмигина иситилади. Провардида, электр энергия сарфи бир хил бўлади.
Энг катта камчилик-истемол қилинаётган катта қувват (5-7 кВт). Бундай сув иситкични улаш электр ўтказгичларга ўзига хос талабларини қўяди.
Оқма сув иситкични улаш учун электр шчитидан индивидуал ҳимояни тортиш керак бўлади. Акс ҳолда, иссиқ сувни ўтказиб, чироқдан махрум бўласиз. Энг яхшиси, 4 мм2 дан бошлаб мисс симларни қўллаш керак. 8 кВт дан бошлаб (шундайлари ҳам учрайди) сув иситкичларни улаш ҳақида сўз борадиган бўлса, 6 мм2 дан юқори мисс симларни қўллаш керак бўлади.
Бундай сув иситкичларнинг яна битта камчилиги уларни қўлланилиш соҳасининг чекланганлиги-фақат кронларда ва душлардаги кийдирма учлик учун.
Тўплагичли сув иситкичлар, оқма сув иситкичлардан фарқли ўлароқ, электр ўтказгичларга қаттиқ талаблар қўйилмайди, уларнинг истеъмол қуввати 1–2 кВт га тенг бўлади, агар тармоқ эски бўлса, яҳшиси эхтиёт чорасини кўрган маъқул ва унга алоҳида гуруҳни ўтказиш ҳамда алоҳида автомат орқали улаш керак. 2,5 мм2 кесимли мисмос келади.
Тўплагичли сув иситкичларнинг оқмаларга нисбатан асосий афзаллиги уларни қўлланилишининг кенглиги ҳисобланади – битта душ билан чекланмай, ванна учун сувни иситиш мумкин; иссиқ сувни нафақат битта кранга, балким бир неча кранга узатиш мумкин. Термик изоляцияланган тўплагичли сиғим борли туфайли, уйда электр энергияси ўчиб қолганида, иссиқ сув заҳираси бўлади.
Тўплагичларнинг камчиликларига уларнинг улкан ўлчамлари, оғирлиги киради (махкамлашга бўлган талаблар ортади). Улардаги сувнинг исиши, қувватнинг камлиги туфайлиги, оқма сув иситгичларга нисбатан, секин рўй беради.
|