|
РЮВИНИШ ХОНАЛАРИДАГИ РОЗЕТКАЛАР ВА
|
bet | 41/72 | Sana | 14.05.2024 | Hajmi | 6,06 Mb. | | #230781 |
Bog'liq Elektr tarmoqlari. texnikumРЮВИНИШ ХОНАЛАРИДАГИ РОЗЕТКАЛАР ВА
ШУНГА ЎХШАШЛАРНИ ОДДИЙ ХОНАЛАРДАГИГА
ҚАРАГАНДА БАЛАНДРОҚ-ПОЛДАН РОЗЕТКА
МАРКАЗИГАЧА 1-1,8 М МАСОФАДА ЖОЙЛАШТИРИШ
КЕРАК. ШУНИНГДЕК, ҲИМОЯ ҚОПҚОҚЛИ
РОЗЕТКАЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ.
|
Ювиниш хоналари квартирадаги энг нам жойлардан бири ҳисобланади, шунинг учун розеткаларни ўрнатишда бир
неча қоидаларни ҳисобга олиш керак.
Барчаси уй эгаси розеткага қандай электр
асбобларини улашга боғлиқми? Агар
соқол олиш ускунаси бўлса –розеткани
ўрнатиш қоидаси бир ҳил. Агар розетка
кир ювиш машинаси, фен ёки қўлларни
этектрик қуритиш мосламалари учун
мўлжалланган бўлса, талаблар қаттиқроқ бўлади.
Аввало дастлабки вариантни кўриб чиқамиз. Хавфсизлик,
ювиниш хоналарида ерга уланишнинг бўлишини талаб этилади. Аммо
эски уйларда ерга уланиш аввалдан кўзда тутилмаган. Шунинг учун унча
катта бўлмаган қувватли асбобларни таъминлаш учун (масалан, электр
сақол олиш машиналари) ажратувчи трансформатордан фойдаланиш
мумкин.
Розеткаларни ўрнатишда хавфсизлик
чораларига риоя қилиш зарур. Хонанинг
ортиқча намликка эгалигини инобатга
олиб, электр ўтказгичларни яширин
ўтказиш, ўтказгичларнинг уланиш
жойларини яхшилаб изоляциялаш керак.
Розеткаларни сувоқ деворларда конденсат (суюқлик ҳолати) ҳосил бўлиши мумкин.
Разетка ванна ва розеткалардан, имкон даражасида, узоқроқ
жойлаштириш керак (ЭҚЎҚда кўрсатилганидек 0,6 м дан кам бўлмаган
масофада).
Бундан ташқари, намликдан ҳимояланган розеткаларни қўллаш
мумкин. Улар оддий розеткалардан қимматроқ, аммо бу ўзини оқлайди.
Бундай розеткаларда намликни кеханизм ичига киришига қаршилик
кўрсатувчи қопқоқ ва махсус зичламалар мавжуд. «ABB», «LEGRAND»,
«PRODAX», «KONTAKT», «КОРР», «ELSO», «GIRA» фирмаларнинг
очиқ ва яширин ўтказгичлари учун Россиянинг «МПО электромонтаж
ЁТАЖ таклиф қилаётган IP44 ва ундан юқори ҳимоя зашитали,
намликдан ҳимояловчи розеткалардан фойдаланиш мумкин. Бу
кўрсаткич шуни кўрсатадики, розетка сувнинг сочрашларидан
ҳимояланган ва шунинг учун бу уни ювиниш хонаси ёки орттирилган
намликка эга бошқа жойларда қўллаш учун етарли ҳисобланади.Кучли
электр асбоблари масаласига келсак, уларни улаш ва электр токидан
шакастланишдан ҳимоялаш учун энг яҳшиси, ҲЎҚлардан фойдаланилган
маъқул. Кир ювиш машиналарига берилган йўриқномаларда унга бўлган
талаб экс этган. Биринчидан, розетка уч контакли бўлиши керак. Мос
равишда ўтказиш уч томирли бўлади. Кир ювиш машиналарини улаш
учун маиший узайтиргичлардан фойдаланиш тақиқланади. Иккинчидан
алохида линия керак бўлади, у ЭҚЎҚларига мувофиқ 10 мА сизиш токли
ҲЎҚ билан ҳимояланган бўлиши керак. Бундан ташқари, албатта ишлаб
чиқарувчи фирма томонидан тавсия этилган автоматик улаб-узгич қўйилади.
|
| |