|
Ventilyatorlarni o’rnatish
|
bet | 43/72 | Sana | 14.05.2024 | Hajmi | 6,06 Mb. | | #230781 |
Bog'liq Elektr tarmoqlari. texnikum2.Ventilyatorlarni o’rnatish.
Хонанинг намлигининг белгиси ойна (кўзгу)нинг терлаши, деворда суюқлик пайдо бўлиши. Ювиниш хонаси ёки ҳожатхонада винтеляция ўрнатиш зарурияти борми, йўқлигини аниқлаш учун тортиш кучини текшириб кўриш керак. Бунинг учун ёқилган ёққич (зажигалка) ҳаво алмаштиргичнинг панжарасига олиб келинади, агар аланга ўчиб қолса ёки «чўзилса” тортиш кучи ёхши ва қўшимча винтеляциянинг ҳожати йўқ. Агар аланга тортиш кучига эътибор қилмаса ёки кучсиз харакатланса-ювиниш хонасига винтелятор керак бўлади. Тортиш кучи бўлмаганида эшикда тирқиш ҳосил қилишни маслаҳат беришади-эшикдан бир неча сантиметр арралаб ташланади.
Бу “ажойиб” маслаҳат ҳеч қандай танқидга дош бермайди. Аввало, у ҳар доим ҳам ёрдам бермайди, иккинчидан, шуни ёдда тутиш керкки, биз XXI-асрда яшапмиз ва кўпчиликдан махкам, зич ёпилишга мўлжалланган конструкцияли қиммат эшиклар ўрнатилган. Унча қиммат бўлмаган эшик ҳам бундай “такомиллаштириш”дан кейин қандай кўринишни олади?
Энг яҳшиси, винтеляторни ювиниш хонаси (ҳожатхона)да ўрнатиш керак. Кўпинча бундай хоналар учун девор оқ винтеляторлари қўлланилади. Бундай
винтеляиторларни ўрнатишда конструкциянинг ишчи қисми электр дивигател Билан ичкарига киритилади ва девордан фақат унинг минимал қисми –ҳаво сурувчи олд панжараси чиқиб туради. Шундай қилиб қинтелятор ваннада (ювиниш хонасида) ҳатто девор қиммат кафель плитаси Билан қопланган бўлса ҳам унинг ташқи кўринишини бузмайди.
Ваннадаги винтелятор сув сочрашларидан ҳимояланган қилиб тайёрланган бўлиши ва электр хавфсизлиги кўрсаткичи IP 45 дан паст бўлмаслиги керак. Унинг унумдорлиги соатига 100 м3 бўлиши мақсадга мувофиқ (ҳожатхонада бундан озроқ бўлиши мумкин). Ошхона ювиниш хонасига нисбатан намлиги камроқ бўлсада, тоза ҳавога бўлган эҳтиёж ундан кўпроқ бўлади. Шунинг учун ошхонага унумдорлиги соатига 200- 300 м3 га тенг бўлган винтелятор ўрнатиш мақсадга мувофиқ.
Винтеляторни улаш схемаси.
У кўпинча хонага боғлиқ бўлади. Ҳожатхонада уланишнинг классик усулидан фойдаланиб, винтеляторни ёриткич билан паралел улаш керак. Чироқ ёқилиши билан тортиш ишга тушади, ўчирилса ишлаш-тўхтайди.
Фақат шуни ҳисобга олиш керакки, агар ёриткичлаги ишчи кучланиш 12 В бўлса, винтеляторни пасайтирувчи трансформаторгача улаш керак бўлади.
Ошхона учун бундай схеманинг фойдали бўлиши амри маҳол, чунки бу ҳолда чироққа боғланиш мавжуд-винтелятор ишлаш учун чироқ ёнган бўлиши керак. Бу ноқулайлик туғдиради (айниқса ёруғ- кундузги вақтларда). Шунинг учун ошхонага вақт таймери (вақт ўлчагич) бор винтелятор мос келади.
Унга ишнинг керакли интервалини бериш керак унга алоҳида улаб-узгич ўрнатилиш мумкин. (винтеляторни улашнинг универсал схемаси).
Ванна (ювиниш хонаси)да намликни назорат қилиш датчиги бор сўриш винтеляторидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бундай винтеляторлар албатта оддийларидан қиммат бўлиб, уларнинг самараси ҳам анса юқори ҳисобланади: намликнинг маълум бир қийматлари ортганида улаш автоматик тарзда амалга оширилади.
|
| |