1.13- расм. Тингловчининг ўнг ва чап қулоғига товуш тўлқинининг турли вақтда
келишига оид
Юқори частота товушлари тўлқин узунлиги тингловчи боши ўлчамидан кичик, шунинг
учун улар чап қулоққа етиб бормайди. Бундай дифракция натижасида содир бўладиган
акустик соя чап қулоққа келадиган товуш жадаллигини сусайтиради (1.14-расм).
1.14-расм. Акустик кўланка (соя) содир бўлишига оид
Чап ва ўнг қулоққа келаётган товуш тебранишлари вақтидаги фарқ
Δt = Δr/c,
бунда, Δr – чап қулоқдан ўнг қулоқгача бўлган тўлқин йўли фарқи, см;
с – товушнинг ҳаводаги тарқалиш тезлиги, м/с.
Одам товуш тўлқинларини эшитганда товуш келиш йўналишини горизонтал текисликда
З÷4° аниқлик билан, вертикал текисликда эса, бу кўрсатгич 20° дан ошмайди. Бир қулоқ
билан эшитадиган одам бинаурал эффект хусусиятидан маҳрумдир.
Тинглашдаги стереоакустик эффект шундан иборатки, одам товуш манбаининг
«кўндаланг» ўлчамларини, ҳамда унинг «чуқурли-гини», яъни товуш тўлқини йўналиши
бўйича товуш манбаининг ўлчамларини «сезади». Тингловчи осонгина у ёки бу мусиқа
асбобининг оркестрда жойлашган жойини аниқлай олади. Бошқача килиб айтганда икки
қулоқ билан тинглаш акустик истиқболни яратади.