|
йил, «сиёсий иш марказига жамиятнинг ҳамма аъзоларидан меҳнатга ижодий муносабатни ривожлантиришни қўяди
|
bet | 3/5 | Sana | 18.02.2024 | Hajmi | 71,5 Kb. | | #158539 |
Bog'liq 3-мавзу 3-дарс Технология фани мактаб, КХТ ва олий таълим билан интеграциялаш 1961 йил, «сиёсий иш марказига жамиятнинг ҳамма аъзоларидан меҳнатга ижодий муносабатни ривожлантиришни қўяди. Жамият фаровонлиги учун меҳнат қилиш ҳар бир инсоннинг шарафли бурчидир». ўқувчиларнинг меҳнат тарбияси, политехник таълими ва касб танлаши бўйича мактаб олдида турган вазифалар кўрсатилади.
Юқоридаги сабабларга кўра меҳнат таълимига катта аҳамият берилмоқда. Бу хукуматнинг қатор қарорларида ўз аксини топган. Масалан, «Умумий таълим мактабларининг ўқувчиларига таълим, тарбия беришни ва уларни меҳнатга тайёрлашни янада такомиллаштириш ҳақида» (1977 й.), «Мактаб ўқувчиларининг меҳнат тарбиясини, таълимини, уларни касб танлашга ўргатишни яхшилаш ҳамда уларнинг ижтимоий фойдали, унумли меҳнатини ташкил этиш тўғрисида» (1984 й.) каби қарорларини кўрсатиш мумкин.
1984 йил апрел апрел ойида маъқуллаган «Умумий таълим ва ҳунар мактабини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари» ўқувчилар меҳнат тайёргарлигининг самарадорлигини ошириш ғоялари билан суғорилган.
Ислоҳотга кўра ўқувчиларнинг меҳнат тайёргарлигига ажратилган ўқув вақти деярли икки марта орттирилган. Мактабда умумий касбкорлик жорий этилмоқда, шу туфайли ўқувчилар ўз меҳнат фаолияти бошланишига қадар оммавий касблардан бирини эгаллаш имконига эга бўлади. Касб танлаш ишларига талаблар ортмоқда. Бу муҳим масалани хал қилиш учун VIII—IX синфларда янги «Ишлаб чиқариш асослари. Касб танлаш» ўкув фани жорий этилади. Бу фан ўқувчиларнинг политехник таълимини амалга оширишда ҳам муҳим рол ўйнайди. Таълимни унумли меҳнат билан қўшиб олиб бориш қуйи синфлардан бошланади, юқори синфларда эса унумли меҳнат ўқувчилар меҳнат фаолиятининг асосий формаси бўлиб қолади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 август куни 1Х сессиясида «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида» қарор қабул қилинди. Дастур кадрлар тайёрлаш миллий моделини рўёбга чиқаришни, хар томонлама камол топган, жамиятда турмушга мослашган, таълим ва касб хунар дастурини онгли равишда танлаш ва кейинчалик пухта ўзлаштириш учун ижтимоий-сиёсий, хукукий, психологик-педагогик ва бошқа тарздаги шароитларни яратишни, жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини хис этадиган фуқароларни назарда тутади.
|
| |