|
3-мавзу. 3-дарс. Тexnologiya fanining amaliy fanlar blok modulidagi fanlar va o‘rta maxsus ta’lim, oliy ta’lim bilan integratsiyalash
|
bet | 1/5 | Sana | 18.02.2024 | Hajmi | 71,5 Kb. | | #158539 |
Bog'liq 3-мавзу 3-дарс Технология фани мактаб, КХТ ва олий таълим билан интеграциялаш
3-МАВЗУ. 3-ДАРС.
ТEXNOLOGIYA FANINING AMALIY FANLAR BLOK MODULIDAGI FANLAR VA O‘RTA MAXSUS TA’LIM, OLIY TA’LIM BILAN INTEGRATSIYALASH.
РЕЖА:
1. Umumiy o’rta ta’lim muassasalarida texnologiya o’quv fanini o’qitishning maqsad va vazifalari.
2. Texnologiya fani mazmunining rivojlanish tarixi va bosqichlari.
3. Ta’lim bosqichlari bo’yicha ta’lim mazmuni, O’quv dasturi (sinflar bo’yicha o’quv soatlari, mavzular taqsimoti), mazmuni bilan tanishish.
МАЪРУЗА БАЁНИ
1. Umumiy o’rta ta’lim muassasalarida texnologiya o’quv fanini o’qitishning maqsadi va vazifalari.
Ўқувчиларни технология дарсларида техник ижодкорликни, қобилиятини, тафаккурини ривожлантириш, дарс жараёнида турли ва табиий ҳамда металл ва металлмас материалларга технология асосида ишлов бериш усулларини ўргатиш орқали касб-ҳунарга йўналтиришни янада кучайтириш, халқ ҳунармандчилиги асослари, рўзғоршунослиқ электротехника ишларини бажаришда касб-ҳунарга йуллаш бўйича билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш ҳамда уларни ҳаётда қуллай олиш лаёқатини шакллантириш кўзда тутилган.
Умумий ўрта таълим муассасаларида технология ўқув фанини ўқитишнинг асосий мақсади - ўқувчиларда техник-технологик ҳамда технологик жараён давомида бажариладиган операциялар юзасидан олган билим, кўникма ва малакаларини мустақил амалий фаолиятида қўуллаш, касб-ҳунар танлаш, миллий ва умуминсоний кадриятлар асосида ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияларини шакллантиришдан иборат.
Умумий ўрта таълим муассасаларида технология ўқув фанини ўқитишнинг асосий вазифалари:
материаллар ва уларнинг ҳоссалари, хусусиятлари хамда техник объект ва технологик жараёнларга оид маълумотларни ўрганиш;
техник объект ҳамда технологик жараёнларда махсус ва умуммеҳнат операцияларини билиш;
технологик жараёнларни бошқариш, махсус ва умуммеҳнат операцияларини амалиётда қуллай олиш;
техник ва креатив фикрлашни, интеллектуал қобилиятларини шакллантириш;
технологик жараён ва тайёрланган махсулотларни бажариш кетма-кетлиги ҳамда махсулот сифатини тахдил қила олиш;
буюм ва жараёнларни бажаришга оид хулосалар чиқарищ ҳамда меҳнат операцияларини, махсулот сифатини баҳолай олиш;
онгли равишда касб танлашга тайёрлаш ишларини амалга оширишда таянч ва технология фанига оид компетенцияларни шакллантириш ҳамда ривожлантиришдан иборат.
Ўзбекистон мактабларида ёш авлод тарбиясига, шу қатори меҳнат таълимига катта эътибор бериб келинди. Революциядан кейин Ўзбекистонда ҳам меҳнатга ўқитиш, таълимнинг, шахсни ҳар томонлама камол топтиришнинг энг муҳим факторларидан бири сифатида қаралди.
Таълимни унумли меҳнат билан қўшиб бориш соҳасида анча ютуқларга эришилди, лекин улар жуда қийинчиликлар билан амалга ошди.
Ўқитувчи ва методистларни бир қисми мактабни турмуш билан боғлашни энг яхши таъминлаш учун ўқув режасига меҳнат таълимини мустақил фан сифатида киритишни зарур ҳисоблайди.
Бошқа бир гуруҳ фан асослари бўйича предметларни ўқитиш жараёнида ҳам меҳнатга ўргатиш мумкин деб ҳисоблайдилар. Учинчи гурух эса меҳнат таълими мактаб системасида марказий ўринни эгаллаши лозим деб қарайди. Бунга асосан ўқитишни проект-системаси пайдо бўлади. Проект-системасига биноан математика, физика, биология ва бошқа ўқув фанларига оид билим элементлари ўқувчиларга бериладиган меҳнат топшириқлари атрофида олиб борилади. Масалан : ўра қазиш қанча тупроқ чиқариш лозимлигини ҳисоблаш (математика), ўра контурини боғлаш (чизмачилик), тупроқ характери (география) керак бўлади. Ўқув жараёнини бундай ташкил этишда ўқувчиларни фан асосларидан системали билим билан қуроллантиришни иложи йўқлиги кўриниб турибди. Меҳнат таълими ҳам ҳеч нарса ютмайди, чунки у аниқ системасиз олиб борилган вақтинча тасодифий топшириқлар билан боғлуқ бўлган.
|
|
Bosh sahifa
Aloqalar
Bosh sahifa
3-мавзу. 3-дарс. Тexnologiya fanining amaliy fanlar blok modulidagi fanlar va o‘rta maxsus ta’lim, oliy ta’lim bilan integratsiyalash
|