|
йилда Ўзбекистон хукумати “Таълим туғрисидаги” қонун қабул қилинди, бунда “Умумий ўрта таълим мактабларининг ўқув
|
bet | 4/5 | Sana | 18.02.2024 | Hajmi | 71,5 Kb. | | #158539 |
Bog'liq 3-мавзу 3-дарс Технология фани мактаб, КХТ ва олий таълим билан интеграциялаш 1997 йилда Ўзбекистон хукумати “Таълим туғрисидаги” қонун қабул қилинди, бунда “Умумий ўрта таълим мактабларининг ўқув режасида меҳнат таълими ўқув фанига 1-4-синфларда ҳафтасига 1 соатдан, 5-7-синфларда ҳафтасига 2 соатдан ва 8-9-синфларда ҳафтасига 1 соатдан, ҳаммаси бўлиб 408 соат вақт ажратилган.
Ўқувчиларни меҳнатга тайёрлаш жарёнида касб-ҳунарга йўналтиришни янада кучайтириш, уларни замонавий ишлаб чиқариш асослари, ёғочга, металлга ва газламага ишлов бериш технологияси, пазандачилик асослари, қишлоқ хўжалик асослари, бадиий меҳнат технологияси ва машина элементлари йўналишлари бўйича билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари кўзда тутилган.
5-7-синфларда ўқувчиларнинг ижтимоий-эстетик диди ва дунёқарашини кенгайтирадиган, оилавий ъаёт ва турмушда керак бўладиган юқорида кўрсатилган ўқув курслари ўқувчиларда миллий маданият ва анoаналарга меҳр-муҳаббат уйротади. 8-9-синфларда касб-ҳунарларга йўналтириш курси таълим олувчиларнинг ижтимоий дунёқарашини кенгайтиради, касб-ҳунар таълими йўналишларини онгли равишда танлашларига кўмаклашади.
Шундай қилиб, умумий таълим мактаби ислоҳоти ўқувчилар меҳнат тайёргарлигини янги, янада юқори даражага кўтаради, бу эса ҳозирги юксак ривожланган ишлаб чиқаришнинг социалистик корхоналардаги меҳнаткашларга қўядиган талабларига жавоб беради.
Тарихий маълумотлар. 1932 йилдан меҳнат таълими фан сифатида умумтаълим фаилари таркибида ўқитила бошлаган. 1937 йилга келиб мёҳнат гаълЙмй фани умумтаълим фанлари таркибида ўқитилиши гўхтатилган. Орадан 17 йил ўтиб, яъни 1954 йилдан бошлаб меҳнат таълими мажбурий фан сифагида умумтаълим фанлари таркибида ўкитилиши йўлга қўйилгап. Ҳбзйрги кўнга қадар ўқитилиб келиимоқда. 2017 йилдан бошлаб “Меҳнат таълими” номи “Технология” деб аталади.
2.Технология фанининг ривожланиш босқичлари. Кадрлар тайёрлаш тизимининг демократик ўзгаришлар ва бозор ислохотлари талабларига мувофиқ эмаслиги, ўқув жараёнининг моддий-техника ва ахборот базаси етарли эмаслиги, юқори малакали педагог кадрларнинг етишмаслиги, сифатли ўқув-услубий ва илмий адабиёт, хамда дидактик материаллар камлиги, таълим тизими, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида пухта ўзаро фойдали интеграцияларнинг йўқлиги кадрлар тайёрлашнинг мавжуд тизимидаги жиддий камчиликларни зудлик билан бартараф этиш кун тартибидаги долзарб муаммога айланди.
Мазкур муаммоларни бартараф этиш учун таълим тизимини қотор ривожлантириш босқичларини амалга оширилдики, бунда хукумат тамонида чиқарилган қонун, фармон ва қарорларнинг ижроси муҳим рол ўйнади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигига эришиб, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос ёълини танлаши кадрлар тайёрлаш тузилмаси ва мазмунини қайта ташкил этишни зарур қилиб қўйди ва қатор чора тадбирларни кўрди : «Таълим тўғрисида»ги қонунларни жорий этилиши (1992, 1997, 2020 йй.) янги ўқув режалари, дастурлари, дарсликларни жорий этишни, замонавий дидактик таълимотни ишлаб чиқишни; ўқув юртларини аттестатсиядан ўтказишни, янги типдаги таълим муассасаларни ташкил этишни тақозо қилди.
Янги типдаги мактаблар ва умумтаълим ўқув юртлари ривожланиб бормоқда. Хозирги кунда кўплаб лицей, гимназиялар ишлаб турибди. Касб-ҳунар таълими тизимини янгича тарзда ташкил этилмоқда. Президент мактабларини ташкил этилиши таълим тизимини ривожланишининг замонавий босқичлари, илм-фан асосларининг ривожланишининг, янгича келажакнинг дебочаси сифатида мувоффақият билан иш бошлади. Ўйлаймизки, ёшларимиз бу босқични ҳам мувоффақият билан забт этадилар.
3. Таълим босқичлари бўйича таълим мазмуни, ўқув дастури (синфлар бўйича ўқув соатлари мавзулар тақсимоти), мазмуни билан танишиш.
Технология фани ўқитувчисини тайёрлаш жараёнида қатор дидактик вазифалар хал қилинади. Уларнинг энг мухимларидан бири мактабдаги технология фанининг вазифаларини, мактаб дастурларини мазмунини, уларнинг ғоялари ва ташкилий принципларини очиб беришдан иборат, чунки мактабдаги меҳнат таълимининг вазифаси хам, мактаб дастурининг мазмуни хам ўзгариб туради.
Фан-техниканинг ривожи, бозор иқтисодий шароити буни тақозо қилади.
Технология фанининг вазифалари билан мазмуни мураккаб дидактик боғлиқликда бўлади. Технология фанининг вазифалари турли мураккаблик даражасидаги босқичларда амалга оширилади.
|
| |