|
3-мавзу. 3-дарс. Тexnologiya fanining amaliy fanlar blok modulidagi fanlar va o‘rta maxsus ta’lim, oliy ta’lim bilan integratsiyalash
|
bet | 5/5 | Sana | 18.02.2024 | Hajmi | 71,5 Kb. | | #158539 |
Bog'liq 3-мавзу 3-дарс Технология фани мактаб, КХТ ва олий таълим билан интеграциялаш Биринчи (олий) даражали босқич технология фани мактаб системасининг элементи сифатида, яъни умуммактаб вазифаларини бажариш воситалари сифатида қаралади.
Умуммактаб вазифасига ўқувчиларга одамийлик, комил инсонийлик фазилатларини шакллантириш киради. Бу вазифани бажариш учун жамоатчилик ўқув предметларини вазифаси хисобланади.
Таълимни унумли меҳнат билан қўйиш, политехник таълим, меҳнат тарбияси, ўқувчиларни касбга ёъллаш каби вазифалар кўпчилик ўқув фанлари меҳнат таълими билан биргаликда хал қилинади. Бу вазифаларни хал қилишда меҳнат таълими мухим рол ўйнайди.
Иккинчи даражали босқич вазифаларига технология фани доирасида хал қилинадиган вазифалар бўлиб, умуммактаб таркибига киради, лекин ўзига хос воситалар билан амалга оширилади.
Масалан: техник ижодиётини ривожлантириш, тажриба ишларида қатнашиш, мактаб шароитида меҳнат таълими жараёнида ва шу таълим асосида ташкил қилинган синфдан ташқари ишда содир бўлади. Материалларга ишлов бериш машиналарига хизмат кўрсатиш ва хоказоларга доир амалий билим ва малакаларни шаклланиши хақида хам шуни айтиш мумкин. Устахоналардаги машғулотлар меҳнат қобилиятини оширади. Меҳнат таълими жараёнида жисмоний фаолият аклий фаолият билан омухталашади. Буюмларни конструкциялаш жараёнида эса ўқувчиларни қобилиятлари ақлий ривожланишга имконият беради.
Технология фанининг гоявий-сиёсий, ахлоқий тарбия учун ахамияти катта. Ижтимоий-фойдали нарсалар яратиб, унумли меҳнатда қатнашиб, ўқувчилар ўзларини ишлаб чиқариш қатнашчилари деб хисоблайдилар.
Мулкка, меҳнат кишиларига бўлган муносабат, хурмат қила бошлаш, улардан намуна олишга харакат қиладилар.
Мулкка нисбатан онгли муносабат бошланади, меҳнат кишиларни хурмат қилиш, улардан намуна олишга харакат қиладилар.
Меҳнат таълими жараёнида эстетик тарбия учун шароитлар яратади. Агар ўқувчилар чиройли буюмлар ясашса, жамиятга фойда келтирганларидан маънавий қониқиш хосил қиладилар ва эстетик завқ хам оладилар.
Меҳнат таълимининг мазмуни «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни белгиланган вазифаларга кўра белгиланади. Лекин фақатгина биринчи даражали вазифаларни эътиборга олибгина ўқув дастури мазмунини белгилаб бўлмайди, унга хос хусусиятлар хам хисобга олинади. Масалан : таълимни унумли меҳнат билан бирга қўшишни таъминлаш зарурлигини мактабдаги ўқитиш мазмунига, жумладан меҳнат таълими мазмунига қатор талаблар қўяди:
1.Ўқувчиларни амалий фаолияти имкониятга қараб унимли меҳнатни ўз ичига олиш керак.
2. Ўқувчиларни унумли меҳнат уларнинг ўқув фаолиятига таркибига қўшилиб кетиши керак.
3. Унумли меҳнат мазмунини болаларнинг ёш имкониятлари, меҳнат таълими вазифалари, ишлаб чиқариш мухитини характери хисобга олиниши керак.
4. Мактаб таълими ишлаб чиқариш малакасини бериш билан шуғулланиши керак.
|
|
Bosh sahifa
Aloqalar
Bosh sahifa
3-мавзу. 3-дарс. Тexnologiya fanining amaliy fanlar blok modulidagi fanlar va o‘rta maxsus ta’lim, oliy ta’lim bilan integratsiyalash
|