ЎЗ-ЎЗИНИ АЛДАШГА ҚАРШИ ҲАРАКАТ
Кейинги пайтларда шундай китоблар пайдо бўлдики,
уларда агар киши ҳар куни нимага етиш иш ини сўзда
тасдиқлаб ўзини ишонтираверса, муваффақият ўз-ўзидан
сеҳрли тарзда рўёбга чиқиш и айтилади. М ен бундай
қарашга бутунлай қаршиман. Агар сўзда тасдиқлаш ама-
лий ҳаракат билан мустаҳкамланмаса, бу кишиларни ўз-
ўзини алдашга олиб келади, яъни уларнинг фикрича, ўса-
ётган бўлгандек туюлгани билан аслида уларнинг кунда-
лик фаолиятлари мавҳумликка маҳкумдир.
Нега кишилар бир нарсани ўйлаб, ўз сўзларига қара-
ма-қарши ҳаракат қиладилар?!
Бойликка эришишни орзу қилаётган ва кундалик ҳаёт
тарзи билан молиявий инқирозга чўкаётган ёки бахтни ис-
таган ҳолда фикрлаш тарзи ҳамда ҳаракатлари албатга ак-
сига йўналган икки тоифа одам сўз билангина чегараланиб
қолгани оқибатида ёлғон умидлар қурбонига айланади.
Нима учун? Чунки сўз наркотик модда каби қониқиш
ҳолатига олиб кириб алдайди. "ЎСИШНИ ИСТАСАН-
ГИЗ, СИЗ АЛБАТТА БОШЛАШИНГИЗ КЕРАК"липши
эсда тутинг!
Шундай қилиб, ҳаётингиз гуллаб-яшнаши учун режа
тузишдан бошланг. Бой бўлиш учун "Бойлик" режасини
тузинг. Сиз бу режани тузиш учун бой бўлишингиз шарт
эмас, ҳеч нимасиз киши ҳам "Қандай бой бўлиш мум-
кин?" режасини тузиши мумкин.
Сиз тузишингиз мумкин бўлган бир неча хил режалар
мавжуд:
*Агар касал бўлсангиз, соғлигингизни яхшилаш ре-
жасини тузишдан бошланг.
*Сиз доим ўзингизни чарчаган ҳис этасизми? У ҳолда
керакли энергия билан тўлдириш режасини тузинг.
*Маълумотингиз етишмаётгандек сезиляптими? Маъ-
лумотингизни ошириш режасини ишлаб чиқинг!
15
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
Давом этинг ва сиз қанча кўп ишларни бошлашингиз
ҳамда янги ҳафта давомида уларни давом эттиришингиз
мумкинлигига амин бўласиз.
Кейин эса янги ишлар ойини бошланг, кейин эса...
янги ишларнинг йилини бошланг!
Сиз янги ишларингизнинг биринчи йилини тугатгани-
низдан кейин сизга ҳеч қачон эски даврингиз - эски одат-
ларингиз, ўтган аламларингиз ва омадсизликларингиз
қайтиб келмайди. Қадимий китобларда айтилганидек, энди
Сиз "бургутлар билан тенг учишга" тайёрсиз.