АНИҚ ТАНЛАНГАН МАҚСАДЛАРНИНГ КУЧИ




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/57
Sana18.11.2023
Hajmi10,1 Mb.
#101078
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   57
Bog'liq
Baht boylik

АНИҚ ТАНЛАНГАН МАҚСАДЛАРНИНГ КУЧИ
Албатта орзу ажабланарли нарса, лекин фақатгина орзу 
қилишнинг ўзи етарли эмас. Кутиладиган натижанинг ул- 
кан тасвирига эга бўлиш ҳам етарли эмас. Арзирли бино- 
га эга бўлиш учун аввало унинг пойдевори қайда бўлиши, 
тик конструкбияларини кўтариш ва бошқалар кўрсатил- 
ган чизмага эга бўлиш лозим. Бунинг учун эса аниқ мақ- 
сад бўлиши керак. Равшан кўринган орзу каби аниқ ифо- 
даланган мақсад ўзига оҳанрабодек тортади. Улар сизни 
ўзига жалб қилади. Сиз қанчалик уларни аниқласангиз, 
шунчалик яхши тасаввур қиласиз, қанчалик тиришқоқлик 
билан эришиш йўлида меҳнат қилсангиз, шунчалик кучли 
тортади. Менга ишонинг, агар сизни муваффақиятингиз 
йўлларидаги ҳаётнинг ўнқир-чўнқирлари йўлдан уришга 
ҳаракат қилса, сизни олға етакловчи кучли магнит зарур.
Мақсад қанчалик муҳимлигини билиш учун атрофин- 
гиздаги ҳеч қандай мақсади йўқ кишиларга боқинг. Уз ҳаёт- 
ларини режалаштириш ўрнига улар номига мавжуддир- 
лар. Улар иқгисодий яшаб қолиш жанговор зонасида ҳар 
куни ҳақиқий қадриятлар ўрнига мавжуд бўлибгина туришни 
афзал билган ҳолда ҳаёт учун кураш олиб борадилар.
Торонинг "Кўпчилик кишилар жимгина чидам билан 
яшайдилар", деганига ажабланмаса ҳам бўлади.
САБАБЛАР
Жаноб Шоафф бир куни менга "Жим, банкдаги ҳисо- 
бинг сенинг ақлий қобилиятингнинг ҳақиқий кўрсаткичи 
ҳисобланади", деди. (Бу гапни эшитиб ўзимни бахтиёр 
ҳис этдим, дўстим.) Ва у яна қўшиб қўйди: "Ўйлайман- 
ки, сенинг талант ва қобилиятинг аслида жуда юқори,
21
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


сен янада ақллироқсан!" (Кейинчалик билсам, ҳақиқатан 
мен ақшшроқ эканман.)
"Нега банкдаги ҳисобим кўпаймаяпти?" савол бердим. 
"Шунинг учунки, сенда бунга етишиш учун етарли са- 
баблар йўқ, - жавоб берди устоз. - Агар сенда етарли 
сабаблар бўлганида эди, сен улкан ю туқларга эриши- 
шинг мумкин эди. Бунинг учун сенда ақл етарли, лекин 
сабаблар эмас". Мана сизга яна бир калит сўз: ЕТАРЛИ 
ДАРАЖАДА САБАБЛАРГА ЭГА БЎЛИНГ!
Ш у пайтдан бошлаб ўзим учун кашфиёт қилдим: ав- 
вал сабаблар пайдо бўлади, кейин жавоблар.
Ҳаёт жавобларни сирли тарзда ниқоблаш қобилияти- 
га эгаки, уларни дилдан қидириш қобилияти ва бунинг 
учун етарли сабаблари бор кишилар учунгина одатдаги 
ҳол бўлиб кўринади. Бошқача қилиб айтганда, сиз нима- 
ни исташингизни билсангиз ва хоҳишингиз қанчалик куч- 
ли бўлса, ж авобларни олиш усулларини топа оласиз. 
Ш унда м ақсадларингиз йўлидаги муам м оларни ечиш 
учун керак бўлган жавоблар, усуллар, қарорлар сизга 
ўзини очади.
Сиз бой бўлишни истасангиз, нима қилибди? Сиз сев- 
ган кимнингдир ҳаёти сизнинг катта малакали тиббий хиз- 
мат кўрсатиш имкониятингизга боғлиқ бўлса, ёмонми?
Келинг, тасаввур қилайлик, ҳозиргина сиз қандай бой 
бўлиш мумкинлиги тўғрисидаги китоб ёки кассета тўғри- 
сида хабар олдингиз. Сиз албатта уни сотиб оласиз.
М уваффақиятларга эришиш бўйича китобларни ўқир 
экансиз, бой бўлиш тўғрисида кўплаб китоб ва кассета- 
лар м авж удлиги сиз учун кутилмаган ҳол бўлмайди. 
А гар сизнинг бой бўлиш ингиз шарт бўлмаса, вақтин- 
гизни китоб ўқиш ва кассета тинглашга сарф қилмай- 
сиз. "Эҳтиёж - кашфиётлар онасидир", деган эски нақл 
бор. Жуда тўғри айтилган! Шуларни кўзда тутган ҳол- 
да доим ўз сабабларингиз устида, кейин эса жавоблар 
устида ишланг.

Download 10,1 Mb.
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   57




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



АНИҚ ТАНЛАНГАН МАҚСАДЛАРНИНГ КУЧИ

Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish