Улардан қанча қути борлигини сўраб, бирида 4 та,
иккинчисида 5 та қути борлигини билдим ва 18 дол-
лар санаб бериб, ҳамма конфетни сотиб олдим. Қиз-
лардан бири менга қараб туриб: "Ж аноб, сиз ҳақиқатан
ҳам зўр одам экансиз!" деди. Кўз олдингизга келти-
ринг-а, сиз бор-йўғи 18 доллар сарфладингиз, холос-
у, си зга «Зўрси з!» дейиш са! Э нди ним а учун доим
ёнимда бир неча юз доллар пул олиб ю риш имни ту-
ш унгандирсиз!
\
АРЗИМАС М АЙДА-ЧУЙДА САБАБЛАРга яна бир
мисол келтирай: Р оберт Депйю деган дўстим бор. У
мактаб ўқитувчиси бўлиб ишлар эди. Бир неча йил иш-
лагандан сўнг ишини ташлади ва савдо билан шуғулла-
на бош лади. Бундан хабар топган оила аъзолари Ро-
бертнинг бу ишидан норози бўлиб, "хужум" бошлади-
лар. Акаси уни "Ш унчалик ҳам паст кетасанми?! Се-
нинг яхши касбинг бор эди, энди ҳаммасини йўқотасан,
аввало сен ақлингни йўқотибсан", деб жеркиди. Оила
аъзолари дўстим устидан ҳар сафар ўрни келганда ку-
лишни бас қилмадилар. Роберт менга "Акамнинг сўзла-
ри менинг жаҳлимни шунчалик чиқардики, мен албатта
бой бўлишга қарор қилдим", деди. Бугунги кунда у ме-
нинг миллионер дўстларимдан бири.
Кўрдингизми, бу ҳам менинг печенйе билан боғлиқ та-
рихимдек, АРЗИМАС МАЙДА-ЧУЙДА САБАБЛАР қан-
чалик кучли фактор вазифасини бажариши мумкин экан.
Сиз ҳам ш ундай ҳолатларга туш ганмисиз ва ўтми-
шингиз билан алоқани узишга қарор қилганмисиз? Ун-
дай бўлса, сиз ҳам ҳаракат қилинг.
Атрофингизга боқсангиз, ҳамма кишиларда муваффа-
қиятга эришиш йўлида кераклигича сабаблар топилади.
Бунинг калити ЕТАРЛИ САБАБЛАРГА ЭГА БЎЛИШ.
Қандай қилиб камтаргина ҳаётингизни бойлик ва бахтга
тўла ҳаётга айлантирадиган "нозик тор"ни топиш мум-
кин? Навбатдаги боблар айнан шулар тўғрисида.