Бахт ва бойликка эриш иш нинг етти йўли/Таржимон




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/57
Sana18.11.2023
Hajmi10,1 Mb.
#101078
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57
Bog'liq
Baht boylik

СЎРАШНИ БИЛИШ
Инжили шарифда "Сўранг", тўғрироғи, "Сўранг ва сизга 
берилади", дейилган. Демак, сўрашни билиш керак. Сўраш 
- бу сизга нима кераклигини англашдир.
Биринчидан, савол билан мурож аат қилиш - олиш 
жараёнининг бошланиши. Бу ҳам ақлий, ҳам эҳтирос- 
лар планида кнопкасини босиб, айтайлик, қандайдир ме- 
ханизмни ишга туш ириш дек гап. А ввал айтганимдек, 
бу механизм қандай ишлашини билмайман, лекин иш- 
лашини аниқ биламан. Айрим кишилар ҳеч бошлай ол- 
майдилар, имиллаб сабабларини қидирадилар. Бу пайт- 
да бошқа кишилар меҳнатлари мевасини тера бошлай- 
дилар. Ҳаммаси сизнинг қайси бошдан бошлашингизга 
боғлиқ. Мен эса сизга саволларни беришдан бошлашни 
тавсия қиламан.
"Яхши йигит" айтади: "Ҳа, сиз ҳам менинг ишхонамда 
ишлайсиз. Уйга келганингизда кеч бўлади. Сиз бироз овқат- 
ланиб, сўнг телевизор кўриб, уйқуга ётасиз. Сиз ярим кеча- 
гача ўтириб, сўрай олмайсиз, сўрай олмайсиз, сўрай олмай- 
сиз". Буни ҳисобларини кечиктираётган киши ҳам айтяпти. 
Албатга у яхши ва тиришқоқ, сидқидил ходим. Лекин вақги 
келиб қарзларга ботиб, таназзулга учрамаслигингиз учун бу 
хусусиятлар камлик қилади. Сиз саволларни тўғри беришни 
биладиган кишига айланишингиз керак. Ва сиз яхши ва ақл- 
ли саволлар беришни ўрганинг.
"Ҳа, энди англадим, - деди "яхши йигит". - Ўтган йил 
мен тиришқоқлик билан тер тўкиб ишлаган бўлсам-да, 
ҳаётдан сўрайдиган истаклар рўйхатим йўқ".
Сизда-чи? Сизнинг рўйхатишиз борми?
Учинчидан, океандек ҳаётдан оладиганларингиз оке- 
андек чексиз, аслида. Муваффақият қисқа муддатга тин 
оладиган нарса сифатида келмайди. У қайсидир рабион- 
дек бўлиб берилмайди. Сизнинг навбатингиз қелганда 
ҳаммаси тарқатиб бўлинган бўлади. Йўқ, йўқ!
37
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


Ундай бўлса, муаммо нимада? Ҳамма гап шундаки, 
жуда кўпчилик инсонлар океанга чой қошиғи билан ке- 
лади. Океанга чой қошиғи билан?!.
Энди, эҳтимол, чой қошиқни челакка алмаштирарсиз. 
Бунга чидаса бўлади, ҳар ҳолда болалар устингиздан 
кулмайди-ку!
Сўрашни билиш бўйича яна иккита мулоҳазам бор:
Биринчидан, ақл билан сўранг. Сиз иймансангиз, ҳеч 
нарсага эга бўлолмайсиз. Аниқ ва ти^иқ қилиб сўранг. 
Тўғри сўраш - истаган нарсангизнинг аниқ тавсифлари: 
баландлиги, узунлиги, нечта, ўлчами, модели, ранги ва 
ҳ.к. Буларнинг барчасини қоғозга туширинг. Сиз истага- 
нингизни қанчалик аниқ ифодаласангиз, у шунчалик куч 
билан сизни ўзига тортади.
Иккинчидан, шнонч билан сўранг. Сиз истаган нарсан- 
гизни олишга ишонинг, болаларча ишонинг. Биз барча- 
миз ҳам болаларча содда ишончдан маҳрум бўлганмиз. 
Майли, булар сизни тўхтатмасин ва ўзингизга, мақсадла- 
рингизга ишонинг. Болаларча ҳис этинг ва ишонинг.
Болалар ҳамма нарсани қилишга қодирман, деб )шлай- 
дилар. Ҳамма нарсани билишни истайдилар. Бу қандай 
яхши. Болалар минглаб саволлар беришга қодирлар. Улар 
саволлари билан жонингизга тегиб кетишади, қочгани жой 
тополмай қоласиз. Сиз агар болалардаги ана шу қизиқув- 
чанликни ўзингизда уйғота олсангиз, у ҳолда сиз тўғри 
йўлдасиз, сўраш ва савол бериш устасига айланасиз.

Download 10,1 Mb.
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Бахт ва бойликка эриш иш нинг етти йўли/Таржимон

Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish