КЕЛАЖАКНИ САРМОЯЛАШ
Илм исташ - бойлик ва бахтга етишиш йўлидаги стра-
тегиянгизнинг биридир. Вақгингизни илм йўлида сарф этиш
ҳақиқатан сермаҳсул ишдир. Лекин дунёдаги ҳар бир қад-
рият учун нимадир тўлаш керак. Бу эса айримларни ярим
йўлда тўхтатиб қўяди. Сизнинг саёҳатингиз муваффақи-
ягли бўлиши учун сармоя сарфлашнинг уч йўли бор:
53
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
Биринчидан, пул сарфлаш лозим. Китоблар, кассета-
лар сотиб олиш, семинарларда қатнашиш учун анчагина
маблағ керак бўлади, шунинг учун ўзингизнинг маълу-
мот олиш жамғармангизни тузишни тавсия қиламан.
Ҳар ойлик даромадингиздан маълум қисмини шунга
ажратинг. Келгусида эришадиганингиз олдида бу пул-
лар денгиздан томчидекдир.
Иккинчидан, пулдан ҳам муҳимроқ бўлган вақтингиз,
бу сармоянгизнинг асосийсидир. Вақтқ келиб, машиналар
билимни ўзи инсон миясига солиб қўядиган давр келгунча
вақт сарфлашга тўғри келади. Ҳеч нима осонгина келмай-
ди. Бугунги кетган вақгингиз келажакдаги улкан ютуқла-
рингизни олиб келувчи катализатор ролини ўйнайди.
Учинчиси - тиришқоқлик. Сиз жиддий билим олиш
учун тиришқоқ бўлишигиз керак. Тасодифий, юзаки эмас,
балки айнан жиддий билим олишингиз шарт. Тиришқоқ-
лигингиз оладиган билимларингиз ҳажмига ва бу билан
келажакдаги фаолиятингизга чуқур таъсир кўрсатади.
Жамланган ақл мўлжални нишонга тўғри урган мил-
тиққа ўхшайди. Барча кучингиз - тиришқоқлигингизни
бир жойга жам қилинг ва бу сизга буюк ғоялар ўз қудра-
тини намойиш қиладиган, сизни бойлик ва бахтга олиб
борадиган оламга олиб киради.
VI БОБ
3-СТРАТЕГИЯ
ЎЗГАРИШНИ ЎРГАНИНГ
ШАХС ТАРАҚҚИЁТИ МЎЪЖИЗАСИ
Кунлардан бирида жаноб Шоафф менга "Агар бахт ва
бойликка эришишни истасанг, ўз устингда қатъий тириш-
қоқлик билан ишлашни ўрган", деди. Шундан буён шахси-
54
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
ятимни ривожлантириш йўлида доим иш олиб бораман.
Ишонинг, бу қийин вазифа, чунки бу иш бутун умр давом
этади. Энг муҳими, сиз нимага эришганингиз. Ким бўлга-
нингиз нима олганингиздан муҳимроьушр. Иш бошлашдан
олдин ўзингизга берадиган савол "Мен нима оламан?" эмас,
балки "Мен ким бўламан?" бўлиши лозим. Бу тушунчалар
сиам эгизаклари кабидир. Чунки ким бўлганингиз нимага
эга бўлишингиз билан мутаносибдир. Ёхуд бугун эришган-
ларингиз бугун ким эканингиз натижасидир.
Ш ундай қилиб, ҳаётнинг буюк аксиомаси қуйидаги-
дан иборат: "ОЛГАНИНГИЗДАН КЎПГА ЭГА БЎЛИ-
ШИНГИЗ, КИМ БЎЛГ АНИНГИЗДАН КАТТАРОҚ БЎЛИ-
ШИНГИЗ ЛОЗИМ". Бу сизнинг диққатингизни жамлай-
диган соҳадир. Акс ҳолда сиз ўзгаришлар йўқ, деган ҳаёт
аксиомаси билан жанг қилишингизга тўғри келади. Яъни,
"БУГУН КИМЛИГИНГИЗЧА ҚОЛСАНГИЗ, БУГУНГИ-
ДАН КЎП НАРСАГА ЭГА БЎЛОЛМАЙСИЗ".
Даромад одатда шахс равнақи даражасидан катта бўла
олмайди. Баъзида тасодифан даромадингиз ўсиб кетиши
мумкин. Бу ҳолда сиз буни бошқаришни эплай олмасан-
гиз, тезда одатдаги ҳолатига камайиши турган гап.
Кимдир миллион доллар берса, сиз тезроқ миллионер
бўлишни истаб қоласиз. Жуда бой бир одам айтган экан:
"Агар сиз дунёдаги барча пулларни жамлаб, барчага тенг
тақсимлаб берсангиз, улар тезда қайси чўнтакдан бўлса,
яна ўша чўнтакларига қайтиб келади". Яъни, "Шахсий
ривожга боғлиқ бўлмай келган бойликни тутиб қолиш
қийиндир".
ҚАДРИЯТ
Мустақил ҳаёт бошлаганимда айрим тафовутлар мени
боши берк кўчага киритиб қўйган эди. Мени қийнаб кел-
ган савол шу эди: "Нега бир корхонада ишлаб, бир хил
стажга эга бўлган, маълумоти бир хил, бир хил иш би-
55
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
лан шуғулланадиган кишиларнинг бирининг маоши 2000
доллар, иккинчисиники 4000 доллар?"
Мана сизга топишмоқ. Мен ўшанда кўп оладиганнинг
вақти ҳам кўп бўлса керак, деб зтлардим. Эҳтимол, бу
соддалигимдан эди. Бир киши менга "Агар вақтим кўпроқ
бўлганда кўпроқ пул топган бўлардим", деб қолди. Мен
эса: "У ҳолда буни эсдан чиқаринг, ҳеч қаерда ортиқча
вақт бўлмайди. Уни қаердан топмоқчисиз?" дедим. Ҳеч
қачон сутка 24 соатдан ортиқ бўла олмайди, агар буни
исботламоқчи бўлсангиз, дарров келиб, сизни телбалар
сафига олиб кетадилар.
Хўш, унда нима қилиш керак? Жавоб битта - сиз қим-
матли одамга, қадриятли шахсга айланишингиз керак.
Бу қадриятлар конбепбияси иқтисодиётининг бош дар-
сидир. Сиз дастгоҳ ёнида ёки савдода ишлайсизми, сиз-
нинг меҳнатингиз яратилган қийматига қараб тўланади.
Демак, сиз ўз қийматингизни бозорга етказишингиз ке-
рак. Барибир сарф қилган вақтингиз учунмас, балки сиз
яратган қийматга тўланади.
"Яхши йигит"имиз "Мен соатига 20 доллар оламан",
деганда хато қилади. Чунки бу ҳолда у ишга бормаслиги
ва унга пулни уйига олиб келиб беришлари ҳам мукин
бўларди. Аслида у соатига 20 доллар олмайди. Ҳақиқат-
да у бир соатда яратган қиймат учун пул олади. Вақтбай
тўлов эса шу вақт ичида яратиладиган қийматга боғлиқ
маош тўлаш учун қулай усул, холос.
Шунинг учун ҳам "Икки баробар қадрли шахсга айла-
ниб, икки баробар олиш мумкинми, мен шу бир соатда
уч ёки тўрт баробар қадрлироқ шахс бўла оламанми?"
деган савол туғилади. Жавоб эса битта "Албатта!"
Сиз истаганча қимматлироқ шахсга фақат ўз устин-
гизда ишласангиз, айланишингиз мумкин. Кўрдингизми,
осонгина "алданиб" қолишингиз ҳам мумкин. "Яхши йи-
гит"имиз сўрайди: "Менинг иш тажрибам ўн йил. Лекин
нега ишларим қониқарсиз кетяпти?" Аслида-чи?! У ўн
56
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
йиллик иш тажрибасига эга эмас. Унинг бор-йуқ тажри-
баси бошда бир йилда олган тажриба бўлиб, унинг ўнга
кўпайтирилгани, холос. У ўн йил ичида бирон-бир янги-
лик яратмади, бирор ишни такомиллаштирмади!
Ҳамма кўп истайди. Лекин аксарият кишилар уни то-
пиш мумкин бўлган жойдан қидирмайди. "Яхши йигит"
эса: "Менга кўп пул керак, мен бошлиғимни аврашим
керак", дейди. Лекин "БОСС"лар тезда тўлашни ва ком-
пания пулларини тарқатишни хоҳламайдилар. Мен ҳали
ҳеч ним адан ҳеч ннм а йўқ, бирон сабабсиз уч м арта
маошларни кўтарганларини кўрмаганман. Айрим киши-
лар маошларига қўшимча сўрамоқчи бўладилар. Бу ишни
бир марта қилган одам кейин ҳам, контракт тугагунча
сўрайдиган бўлади.
Бошқачасига сўралгани эса сизнинг муаммоларингиз-
ни ҳал қилиб беролмайдиган садақа, холос. Эҳтимол, би-
рор эҳтиёжингизни қондириб, ҳолатдан чиқариб юборар.
Лекин сиз садақа билан - бир бурда нон ва бир жуфт
пайпоқ билан чиқишингиз мумкин. Ахир бу сизга керак-
мас-ку! Сиз ушбу китобни столдан тушаётган нон увоқ-
ларини териб олиш учун ўқиётганингиз йўқ-ку! Сиз
ҳаётингизни байрамга айлантиришни истайсиз, ахир?
Мен шундай сотувчиларни биламанки, улар: "Яхшиси,
харидорларни қўлга тушириш йўлларини ўргатадиган ки-
тобчани топиб ўқийман-да, уларни харидорларга қўллаб,
тезгина, улар нима бўлганини англагунларича пулларрши
қўлга тушираман", дейишади. Эҳтимол, сиз ҳақдирсиз.
Лекин ўз қадриятингиз ва қийматингизни кўтармасангиз,
тез иқтисод пиллапоясининг энг пастига тушиб қоласиз.
Сиз алдов йўли билан топганингиз ҳеч қандай баҳога
эга эмас. Шунингдек, сўраб олганингиз ҳам. Фақат сер-
маҳсул фаолиятингиз билан топганингиз аҳамият касб
этади, холос.
Мен ҳам иш натижасининг сабаблари ташқи сабаб-
лар деб ўйлардим. Лекии кейин билсам, ҳақиқий ишни
57
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
чукур ички мазмунга эга кишилар амалга оширар экан-
лар. Доим жавобни ташқаридан излардим. Аслида му-
ваффақият ва бахт шундай қадриятларки, уларни қиди-
риш эмас, балки ўзингизда ривожлантириш лозим.
"Қандай қилиб мен ўртача даражада даромадга эга
бўлишим мумкин?" деб сўраганларга "Ўртача даража-
дан юқорироқ шахс бўлишга қаракат қилсангиз", деб
жавоб бераман.
Янги бошловчиларга айтадиганим: ^ўртача даражадан
юқорироқ кишиларга хос қўл бериб саломлашиш мане-
расини ўрганинг!
Ш ундайлар қам борки, ўсиш ни истайдилар, лекин
буни ўрганмайдилар. Бундан фойдаланиш ўрнига эъти-
бор ҳам бермайдилар.
Сиз ростдан қам бойлар қаторига киришни истасан-
гиз, ўрта даражадан юқори кишилардек табассум қилиш-
ни, ўрта даражадан юқори кишилардек бошқаларга қизи-
қишни, ўрта даражадан юқори кишилардек ғалаба йўли-
да иродангизни мустаҳкамлашни ўрганинг. Айнан шу-
лар сизни ўзгартиради.
Ў рта дараж адан ю қори иш истаб, ўрта дараж адан
юқори ҳақ олишни хоҳлаб, шу билан бирга шу даража-
дан юқори шахс бўлишга интилмасликдан ортиқ маъни-
сизлик йўқдир.
Авваллари мен: "Умид қиламанки, ҳолат яхши томонга
ўзгаради", дердим. Агар ҳолат ўзгармаётганини кўрсам,
жиддий қийин аҳволда қолардим. Буни кўргач, ўзимни
чўкаётган кишидай ҳис қилардим.
Яқинда Гонолулуда нефт компанияси ходимлари би-
лан семинар ўтказдим. Ҳаммамиз катта стол атрофида
ўтирардик. Столнинг икки томонида дунёнинг барча бур-
чакларидан келган олий мансабли амалдорлар жой олган
бўлиб, улардан бири сўраб қолди: "Жаноб Рон, сиз жа-
ҳоннинг атоқли кишилари билан танишсиз, айтинг-чи, яқин
ўн йилликда нима рўй беради?" Мен: "Сиз тўғри айтдин-
58
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
гиз, таниқли кишилар билан танишман ва мен нима бўли-
шини айтиб беришим мумкин", деганимда зал жим бўлиб
қолди. Давом этиб: "Менга таниш кишиларнинг фикрлари
ва ўз шахсий тажрибамдан келиб чиқиб, яқин ўн йилда
ҳар доимгидек бўлади", дедим. (Сиз ҳам жавобимдан ажаб-
лангандирсиз, ҳеч ким бундай жавобни куш аган эди-да!)
Мен буни олий табақали кишилар қатнашаётган кеча-
нинг тантанали ҳолатини бузиш учун айтган бўлсам-да,
айтганларим ҳам абсолют тўғри эди.
Айтайлик, тунда денгиз кўтарилади, сўнгра пасаяди.
Доим ш ундай бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.
Кун тун билан алмашади ва бу давом этаверади. Қуёш
ботса, яна албатта чиқаверади. Қишдан кейин баҳор ке-
лаверади. Тўғри, айрим қишлар узун, айримлари қисқа-
роқ келиши мумкин, уларнинг айримлари қийин кечса,
айримлари осон ўтади. Лекин нима бўлганда ҳам қиш
куздан кейин келади. Ва бу борада ҳеч қандай ўзгариш
бўлиши кутилмайди.
Айрим ҳолларда сиз ҳисоблай олиш ингиз мумкин,
айрим ҳолларда бу топиш моқ бўлиб қолади. Баъзида
ҳамма нарса яхши борса, айрим ҳолларда фалокат, та-
наззул рўй беради. Баъзида ҳамма иш силлиққина кет-
са, б а ъ з и д а т у р л и қ и й и н ч и л и к л а р б и л а н к е ч а д и .
Кўряпсизми, ҳеч нима ўзгармаяпти. Инсониятнинг олти
минг йиллик ёзув тарихида ҳаёт имкониятлар ва қийин-
чиликларнинг узвий боғлиқлигидан иборат бўлиб қол-
моқда. Дунё ўзи шундай яралган. "Яхши йигит" айтади:
"Ҳаётимни қандай ўзгартириш мумкин?" Унга жавоби-
миз шудир: "Сизнинг ҳаётингиз фақат ўзингизни ўзгар-
тирсангиз, ўзгаради".
Ким билан гаплашмайин, хоҳ у таниқли бизнесмен
ёки мактаб ўқувчиси, менинг уларга айтадиганим битта:
"Яхши нарсага эришмоқнинг йўли ўзингиз яхши бўли-
шингиздадир. Яхши - бу сиз истаган нарса эмас, бу сиз
ким бўлишингиздир".
|