ган гап. Демак, сиз яхпш ходим бўлишдан-да яхшироқ
бўлишингиз талаб этилади.
Сиз тинглашни яхши биладиган одам бўлишингиз керак.
КУЗАТИШ
Ўзга кишилардан ўрганишнинг яна бир усули - куза-
тувчанликдир. Омадли кишиларнинг нима қилаётганлари-
ни кузатинг. Чунки муваффақият албатта ечимга калит
қолдиради. Омадли кишилар саломлашганда қўлни қан-
дай узатишларини ҳам кузатинг. Омадли аёл қандай са-
воллар беришини кузатинг. Омадли кишилар ютуқларига
хос одатларга эгадирлар. Улар ғолибларга хос образ яра-
тадилар. Хизмат поғоналаридан кўтарилишни истайсиз-
ми, у ҳолда сиз юқори лавозимдагиларни кузатинг.
Бобонгиздаги каби кўп пулингиз бўлишини истайсиз-
ми? Бобонгиз пул билан қандай муносабатда бўлишини,
унинг ҳаёт тарзи қанақалигини кузатинг.
Муваффақиятга эришган кишилар томонидан ўткази-
ладиган семинарларнинг ижобий томони шундаки, сиз
уларни кузатиш имкониятига эга бўласиз. Ҳ ар қандай
китоб, кассета қанчалик яхши бўлмасин, улар видеокас-
сетанинг ўрнини боса олмайдилар.
Шундай қилиб яхши кузатувчи бўлинг. Сизнинг ҳаётин-
гизни ўзгартириши мумкин бўлган бирорта имкониятни
қўлдан бой берманг.