Сиз қандай ўйлайсиз, қанча киши бойликни ўрганиш
объекти деб биларкин? Тўғри, жуда озчилик кишилар.
Агар аксарият аёл ва эркаклар бой бўлишни истасалар,
улар бу туш унчаларни сидқидилдан ўрганиш лари ло-
зим. Лекин улар нега бундай қилмайдилар, билмадим,
бу ҳам "ҳаёт топишмоқлари"дан бўлса керак.
Кўп йиллар аввал айрим қимматли маслаҳатлар қади-
мий диний китобларда акс этганини билдим. Уларда
"Қидиринг ва топасиз", дейилган. Мана шу йўл илм йўли-
дир ва бу янги ғояларни туғдиради. Демак, ниманидир
топиш учун уни қидиришингиз керак.
Айтайлик, ҳаётингизни ўзгартириб юборадиган буюк
ғоя керакми? Албатта бу осмондан тушмайди. Сиз агар
тиришқоқлик билан ўзингизга керакли илмни қидирсан-
гиз, керакли ғоя албатта келади, келганда ҳам сиз кутма-
ган ҳолда келади.