• ЯРИМ ДЮЖИНА АСОСИЙ КОМПОНЕНТ ЛАР
  • @Elektron_kitoblar_Uz kanali. I БОБ




    Download 10,1 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet2/57
    Sana18.11.2023
    Hajmi10,1 Mb.
    #101078
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
    Bog'liq
    Baht boylik

    6
    @Elektron_kitoblar_Uz kanali.


    I БОБ
    БЕШ КАЛИТ СЎЗ
    Ушбу рисолада жамланган барча ғоялар калит сўзлар 
    гуруҳларига асосланади. Ш унинг учун китобни тушу- 
    ниш, унинг мазмунидан имкон қадар кўпроқ фойда олиш 
    учун калит сўзлар гуруҳларини англашимиз лозим.
    АСОСЛАР
    Биринчидан, "АСОСЛАР" деган сўзни кўриб чиқай- 
    лик. М ен "асослар"ни ҳар қандай ютуққа эришиш учун 
    қуриладиган туб тамойиллар деб биламан.
    Асослар барча энг асосий ва муҳим нарсалар барпо 
    қиладиган ишнинг бошини, асосини ва ҳақиқий ҳолатни 
    ташкил қилади.
    "Янги асослар" сўзларида мантиқий келишмовчилик 
    бор. Яъни, айтайлик, кимдир энг қадимий давр санъати- 
    нинг янги асарини яратибди, дейиш бир қадар шубҳали 
    бўларди, тўғрими? Асосий тамойиллар энг қадимий дав- 
    рлардан асрлар оша бир хиллигича қолади.
    Келинг, "асослар" сўзини "муваффақият" тушунчаси- 
    да қўллаб кўрайлик. Агар сиз муваффақиятнинг турғун 
    ва мустаҳкам пойдеворда қурилган турига интилсангиз, 
    у ҳолда экзотик қарорлардан четлаб ўтишингиз лозим 
    бўлади. Бугунги кунда, айниқса, мен яшаётган Калифор- 
    нияда кўплаб экзотик қарорлар таклиф қилинаётгани ҳам 
    бор гап.
    Тескарисини гапиришса ҳам, муваффақият - бу оддий 
    жараён. Ва у ҳеч қачон осмондан тушмайди. Унда ҳеч 
    қандай сеҳрли ёки яширин сир ҳам йўқ.
    М уваффақият - ҳаётда ю туққа эриш иш нинг асосий 
    тамойилларини кетм а-кет ам алда қўллаш нинг табиий 
    натижасидан ўзга нарса эмас.
    7
    @Elektron_kitoblar_Uz kanali.


    Бу ўз навбатида бахт ва бойликка ҳам тегишлидир. 
    Муваффақиятларга эриншшнинг калити асосий тамойил- 
    лардан оғмасликдадир.
    ЯРИМ ДЮЖИНА АСОСИЙ 
    КОМПОНЕНТ ЛАР
    Кунлардан бирида устозим Шоафф: "Жим, натижани 
    80 фоизга таъминлайдиган ярим дюжина асосий компо- 
    нентлар бор", деган эди.
    Ярим дюжина асосий компонентлар... - бу фикр калити- 
    дир. Ўз соғлигимизни яхшилаш, бойлигимизни кўпайти- 
    риш, ютуқларимизни ошириш ёки шахсий тадбиркорлик 
    сифатларимизни юксалтириш бўйича ҳаракат қиламиз, ал- 
    батта. Гап шундаки, улкан муваффақиятга эришиш ва ач- 
    чиқ омадсизлик орасидаги фарқ айнан ана шу ярим дюжи- 
    на асосий компонентларни аниқлаш, ўрганиш ва фойдала- 
    нишда ўз қобилиятимиз даражаси билан аниқланади.
    Масалан, кузда мўл ҳосил олиш учун фермер бор ку- 
    чини ярим дюжина асосий компонентларга йўналтириши 
    керак: булар тупроқ, уруғ, сув, қуёш нури, ўғит ва қараш. 
    Ҳар бир компонент ўз ўрнида жуда муҳим, чунки улар 
    биргаликда ҳосилнинг муваффақиятини таъминлайдилар.
    Шунинг учун ҳар қандай лойиҳани бошлаш ёки янги 
    мақсадни вазифа қилиб қўйганда ўзимизга савол бери- 
    шимиз керак: даромаднинг катта фарқини таъминлайди- 
    ган ярим дюжина компонентлар нимадан иборат?
    И нсоннинг фаолияти қайси соҳада бўлмасин, яъни 
    тасвирий санъат ёки мусиқа, математика ёки физика, спорт 
    ёки бизнес, муваффақиятни таъминлашда ҳал қилувчи, 
    рол ўйновчи ярим дюжина компонентлар мавжуд.
    Ана шу оддий ҳақиқатни тушуниш ҳамда қўллаш сиз- 
    нинг орзу ва мақсадингизни амалга ошириш йўлидаги 
    биринчи вазифангиздир.

    Download 10,1 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




    Download 10,1 Mb.
    Pdf ko'rish