МУ ВОЗАНАТ СИЗЛИК
Мен албатта муваффақиятга эрипшшингизни истай-
ман. Шундай бўлса-да, бир оз хавотирдаман. Мен ушбу
саҳифаларни ўқиётганлардан кўпчилиги мақсадларини
аниқлаш ва такомиллапггириш устида тиришқоқлик би-
лан иш лам асликларини аниқ сезиб, билиб турибман.
Н има учун? Чунки бу кўп вақт ва фикрлаш ни талаб
қиладиган иш. Ҳайратланарлиси, ўз ишларини севмаса-
лар-да, кеча-кундуз тер тўкиб ишлаётганларга вақт то-
пиб келажакларини режалапггириб олишни таклиф қил-
сангиз, "Менинг вақтим йўқ", деб жавоб берадилар. Улар
31
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
келажакларининг мавҳум, ноаниқ бўлиб қолишига йўл
қўйиб берадилар.
Кўпчилик кишилар келажаклари учун аниқ режалар-
ни ишлаб чиқмасликларини биламан, лекин сиз бу "кўпчи-
лик"ка ўхшамаслигингиз керак. Сиз қўлингизни чалиш-
тириб, юзингизда хавотир аралаш, ишлар яхши кетади,
деган сохта умид билан юришингиз керак эмас.
Тан оласизми-йўқми, сиз ҳам тўғридан-тўғри ҳаёт ўйи-
нининг ўйинчиларидан бирисиз. А гар сизнинг етишмоқ-
чи бўлган мақсадларингиз йўқ бўлса, ҳеч қачон яхши
ўйин кўрсата олмайсиз. Ҳисобда ҳеч ким иштирок этма-
ган ўйинга ҳеч ким катта пул тикмайди. "Яхши йигит"
айтади: "Мен ишлаган жойда ишласангиз, уйга кеч кела-
сиз. Сиз бироз овқатланиб, озгина бўшашиб, уйқуга ётиш-
дан аввал бироз телевизор кўрасиз. Сиз ярим кечагача
ўтириб, ҳаётингизни реж алаш тириш , реж алаш тириш ,
режалаштириш устида ишлай олмайсиз". Ва бу гапни
автомобили тўловларини тўлашни кечиктираётган бошқа
бир киши ҳам айтяпти. Бу яхши ходим, тиришқоқ хо-
дим, сидқидилдан меҳнат қилувчи ходим.
Лекин, дўстларим , бутун умр сидқидилдан м еҳнат
қилиш мумкин, бироқ шу билан бирга таназзудга учраш,
қарзларга ботиб қолиш ҳам мумкин. Демак, яхши ходим
бўлишнинг ўзи етарли эмас экан. Сиз ҳаётингизнинг яхши
режалаштирувчиси, мақсадларингизни аниқ-равшан қўя
оладиган бўлишингиз шарт.
Сиз режаларингизни ёзган экансиз, бу келажакда ўси-
шингиз учун мажбурият олганингиздир, сизнинг инти-
лиш ларингиз жиддий. Энди иш ларингиз олға бориши
учун ўзингиз ҳам жиддий бўлишингиз лозим. Ахир ҳар
бир киши иши яхши юришидан умидвор-ку. Лекин аниқ
режа билан мустаҳкамланмаган умид охирида аламга
олиб келади. Қадимий китобларда айтилганидек, "Эски
амалга ошмаган умид қалбни қийнашга мажбур қилади".
Бундай азоблар шахсан менга таниш.
32
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
Мен пассив умид касали азобига мубтало эдим. Бу
жуда ёмон. Пассив умиддан ёмон ягона нарса ҳам пас-
сив умидцир. Элликка кирган киши таназзулга юз тутса
ҳам, юзида кулгу билан умид қилади. Бу энди ҳақиқатан
ёмон. Ш унинг учун ҳам жиддий бўлинг. Мақсадларин-
гизни қоғозга туширинг. Менинг маслаҳатларим шахсий
тажрибамдан келиб чиққан.
Мақсадлар - уларни ўз манфаатларингиз учун хизмат
қилишга мажбур қилинг.
|