Лекин сиз масъулиятини зиммангизга олаётган мақ-
садлар ҳақиқатан арзирли бўлиши лозим. Бир куни бир
кишидан сўрадим: "Сизнинг бу ойдаги мақсадларингиз
нима?" Бунга жавобан у: "Қани энди солиқлардан қарз-
ларимни тўлаш учун етарли пул топа олганимда эди..."
деди. Ҳа, бу унинг мақсади эди. Мен бу билан солиқлар-
ни тўлаш мақсад бўла олмайди, демоқчи эмасман. Аммо
бу арзимас мақсадча, холос. Албатта буни мен ўзим-
нинг ҳаёт учун олға ундовчи муҳим мақсадларим рўйха-
тига кирита олмайман.
Сизни ўзгартириш га қодир мақсадларни танлаганда
юксакликни ўйланг. Уларни юқоридан олинг ҳамда унга
етишиш учун сизни ўсишга ва унга етишишга интилтир-
син. Шу билан бирга мақсадларни танлаганингизда им-
кониятларингиз чегарасидал ўтиб ҳам кетманг. Чунки бу
ҳолда иш бош лаш дан олдин руҳингиз тушиб кетиш и
турган гап. МақСад ва имконият бир-бирига монанд бўли-
ши шарт.