Бахт ва бойликка эриш иш нинг етти йўли/Таржимон




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/57
Sana18.11.2023
Hajmi10,1 Mb.
#101078
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   57
Bog'liq
Baht boylik

чиқдингиз.
Энди мақсадларингиз муддатлари ўзаро мутаносиб- 
ликда бўлишига эътибор беринг. Агар сиз эришмоқчи 
бўлган м ақсадлари нги знин г асосий қисми 10 йилга 
мўлжалланиб қолган бўлса, демак, сиз ҳозир ҳаракат 
қилишни истамай, ортга қолдирмоқчисиз. Ёки акси бўлса, 
сиз 10 йилдан кейинги келажагингиз қандай бўлиши ке- 
раклигини ҳал қилмабсиз.
Демак, эндиги асосий вазифангиз қисқа ва узоқ муд- 
датли мақсадларни амалга ошириш муддатларининг му- 
возанатига эришишингиздир. (Кейинроқ ҳақиқий қисқа 
муддатли - бир йилдан кам вақт талаб қиладиган мақ- 
садлар қандай бўлишини кўриб чиқамиз.)
Бундай кўп мақсадларга эришишингиз кераклигидан 
бошингиз айланиб қолмадими? Сиз айни пайтда битта 
мақсадга эга бўлиш билан ўзини қулай сезадиган киши- 
лар тоифасидан эмасмисиз?
Бу бажарган ишингиз заруратининг муҳим сабаби бор. 
Ҳар хил кўплаб мақсадларсиз сиз ҳам "Аполлон" кемаси
28
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


астронавтларқцек ситуаъия қурбони бўлишингиз мумкин. 
Ойга парвоз қилган астронавтлардан айримлари энг юксак 
орзуларига эришгач, ўзларини бўшлиққа тушиб қолгандек 
ҳис этдилар, худди ҳаётлари охирига етгандек тушкунлик 
ҳолатига тушган эдилар. Буни фаҳмлаб қолган астронавт- 
лар "ҳаёт чироғини" сақлаш мақсадида янги йирик лойиҳа- 
лар устида машқлар билан шуғуллана бошладилар.
Бахт - сирғанчиқ тушунча. Ҳаётдан завқланишнинг энг 
яхши усули - бу бир мақсадга эришиб бўлибоқ навбатдаги 
мақсадга ўтишдир. Эришилган муваффақият тахтига ўти- 
риб қолшцдан кўра хавфли депсиниш йўқцир. Навбатдаги 
таомдан завқланишнинг йўли доим соғ ва оч бўлшцдир.
Сиз энди ёзганларингизни, рўйхатишизни мувозанат 
ҳолатига солиб олганингиздан кейин йиллар гуруҳига 
тўрттадан мақсад қолдиринг. 1 йилга 4 та, 3 йилга 4 та, 
5 йилга 4 та, 10 йилга 4 та. Ихтиёрингизда 16 та мақсад 
қолди. Энди уларнинг ҳар бирига қуйидагиларни ўз ичи- 
га олувчи қисқача банд киритинг:
1. Нимани исташингизнинг тўлиқ баёни. Яъни, модций 
объект бўлса, унинг баландлиги, узунлиги, қанча туриши, 
қайси модел, ранги ва ҳ.к. Бошқа томондан, агар бу бош- 
ламоқчи бўлган лавозим ёки бизнес бўлса, маоши, унво- 
ни, бюджети, қанча ходим сизга зарурлиги ва ҳ.к.
2. Сиз бу банд бўйича нима учун шу мақсадга эри- 
шишни исташингиз сабабини кўрсатинг. Шундагина сиз 
ҳақиқатан ҳам шу мақсадга эришишни истайсизми ёки 
бу фақат хаёлпарастликми - кўриниб қолади. Агар сиз 
бу бандни қўшганингизнинг асл сабабини била олмасан- 
гиз, буни инжиқлигингизга йўйинг-да, уни бошқаси би- 
лан алмапггиринг.
Шунда сиз мақсад орқасида бирор ҳақиқий сабаб тур- 
сагина, у қудратли интилиш (мотиватор) бўлишини кўра- 
сиз. Ёки аввал муҳим деб интилган айрим мақсадларин- 
гиз бунинг ҳақиқий сабабларини асослаб бера олмага- 
нингиз учун сизни бошқа руҳлантирмай қўяди. Бу жуда
29
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.


яхши. Ҳар бир мақсадни шундай асослаш зарурати мақ- 
садларингизни ўйлаб кўриш , аниқлаш тириш ва қайта 
кўриб чиқишга мажбур қилади. Бу ишингиз ўз келажа- 
гингизни режалаштиришга ёрдам беради.
Ўзингизнинг 16 та мақсадингизни аниқлаб олганин- 
гиздан кейин уларни алоҳида вараққа ёки доимий кунда- 
лигингизга кўчириб чиқинг ва доим ўзингиз билан олиб 
юринг. Уларни ҳар ҳафта кўздан кечиринг ва улар сиз 
учун ҳақиқатан муҳимлигига ишонч ҳЬсил қилинг, улар- 
ни амалга оширишга фаол ҳаракат қилинг. Олдимизга 
бир неча мақсад қўйиш бир марталик вазифа эмаслиги, 
балки бутун ҳаёт йўлимиздаги узлуксиз жараён эканини 
унутмаслигимиз лозим.

Download 10,1 Mb.
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   57




Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Бахт ва бойликка эриш иш нинг етти йўли/Таржимон

Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish