ҚИЗИҚУВЧАНЛИКНИНГ ТЎРТ РЎЙХАТИ
Сиз ўзингизга ўзингиз берадиган савол бор: "Мени нима
қизиқтиради?" Ҳар хил нарсалар ҳар хил кишилар учун тур-
ли қизиқтирувчи бўлиб хизмат қилади. Ҳар биримизнинг
ҳам нозик жойларимиз бор. Сиз руҳий изланишда бўлсан-
гиз, мен ишонаманки, ўзингизнинг шахсий интилиш ва қизи-
қишларингиз рўйхатини тузишга ҳаракат қиласиз. Ўзига тўла
жалб қилувчи қайси қизиқиш факторларини ажратиш керак?
Молиявий даромадингизни кўпайтиришдан ташқари тўргга
асосий қизиқиш (мотиватор)лар мавжуд.
Улардан бири - тан олиниш. Таниқли компаниялар раҳ-
барлари ва йирик менежерлар тан олинишни моддий муко-
фотлардан афзал кўрадилар. Муваффақиятли иш олиб бо-
раётган компаниялар, айниқса, чакана савдо билан шуғул-
ланувчилар ўз ходимларининг катта-кичик муваффақият-
лари учун уларнинг тан олинишларига кўпроқ эътибор бе-
радилар. Кўпчилик унинг ҳақида ҳеч ким ғамхўрлик қил-
майди, деб ўйлайди. Уларнинг меҳнатига баҳо бериш улар-
нинг жамиятда ўз ўрни бор эканини билдиради. Кишилар-
ни яхнш биладиганлар "Сиз алоҳида одамсиз. Сиз билан
ишлаш нақадар мароқли", деб таъкидлайдилар. Мен ишо-
наманки, қайси соҳада бўлмасин, компаниялар кўпроқ хо-
димларига эътиборни кучайтирсалар, ишлаб чиқариш унум-
дорлиги мислсиз ошишига эришилади.
Иккинчи уйғотувчи мотив шуки, кишиларга ўз ғала-
баларини ҳис этиш ёқади. Бу энг яхши ҳаракатга келти-
рувчи мотивдир. Агар сиз нимагадир интилсангиз, бу
ғалаба ва ютуқ бўла қолсин. М енинг бир неча милли-
онер дўстларим бор. Улар ҳозир ҳам суткасига 10-12
соатлаб ишлайдилар ва миллионларини ошириб боради-
лар. Бу уларга пул кераклиги учун эмас. Бу уларга ғала-
ба шодлиги, қониқиш ҳисси учун керак. Улар учун пул
рағбатлантирувчи эмас, уларда шундоқ ҳам пул кўп. Бу
маст қилувчи ғалаба нашидаси!
23
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
Баъзида семинарларимдан кейин кимдир олдимга ке-
либ, "Жаноб Рон, агар миллион доллар пулим бўлгани-
да бирор кун ишламаган бўлардим", дейди. Шунинг учун
ҳам Худоим бундай кишиларни бой қилмайди. Улар ўз
ниятларига яраша жазо оладилар.
Учинчи улуғ илҳомлантирувчи куч - оила. Айрим ки-
шилар севган кишилари учун ўзлари учун ҳеч қачон қил-
майдиган ишларни қиладилар. Кунл^рдан бирида бир
киши: "Жаноб Рон, мен ва оилам дунёни айланиб саёҳат-
га чиқмоқчимиз. Бунга йилига чорак миллион доллар ке-
рак бўлар экан", деб қолди. Ишониб бўлмайди. Наҳот бу
киши оиласини шунчалик севса?!
Мурувват ва саховатли бўлиш, яъни кишининг ўз бой-
лигини кишилар билан бўлишиш истаги - бу тўртинчи
мотиватордир.
Эндрю Карнеги деган улуғ киши вафот этганда унинг
ёзув столи тортмасидан сарғайиб кетган хат топилди.
Унда Карнегининг 20 ёшида ёзган мақсади бор эди: "Мен
умримнинг биринчи ярмини пул тўплашга, иккинчи яр-
мини эса уларни тарқатишга сарф қиламан". Ҳақиқатан
у 450 миллион доллар (ҳозирда 4,5 миллиард бўларди)
тош ан эди. Умрининг охирида пулларини тарқатишдан
завқ оларди.