• ШАХСИЙ МУЛОҲАЗАЛАР
  • ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ДОНО БЎЛИШ МУМКИН?




    Download 10,1 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet23/57
    Sana18.11.2023
    Hajmi10,1 Mb.
    #101078
    1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   57
    Bog'liq
    Baht boylik

    ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ДОНО БЎЛИШ МУМКИН?
    Доно бўлишнинг икки йўли бор: биринчиси - ўз ҳаёт 
    таж рибангиз билан, иккинчиси - бош қа киш иларнинг 
    ҳаётини ўрганиш билан.
    44
    @Elektron_kitoblar_Uz kanali.


    ШАХСИЙ МУЛОҲАЗАЛАР
    Фикран ҳаёт тажрибаларингизга қайтинг. М улоҳаза 
    қилиш санъатини эгалланг, яъни ҳаётингизда ўтган воқе- 
    аларни баҳолаш, улардан хулоса чиқаришни ўрганинг. 
    Мен буни лентани орқага айлантириш, дейман.
    Ҳаётингизда бўлиб ўтганлар энг яхши маълумотлар ман- 
    баидир. Сиз бунда шундоққина ўтган кунларни хотирлаб- 
    гина қолмай, балки улардан нимадир олишни билишингиз 
    лозим. Атрофингизда бўлаётган барча воқеаларни билиш- 
    га ҳаракат қилинг, уларни онгингизда аниқ сақлаб қолишни 
    ўргашшг. Бунинг учун ҳаётда вақг ҳам, жой ҳам етарли.
    Энди мулоҳаза қилиш ва ҳаракат қилиш вақти келди. 
    Афсуски, кўпчилигимиз жиддий мулоҳаза қилишга вақт 
    топа олмаймиз. Натижада ишимиз кўплигидан муваффа- 
    қият формуласининг ажралмас қисми бўлган бу жуда 
    м уҳим манбани четлаб ўтамиз. Кун охирида куннинг 
    воқеаларини бир-бир кўз олдингиздан ўтказинг - нима 
    қилдингиз, қаерга бордингиз, нима дедингиз ва ҳ.к.
    Хулоса чиқаринг - нимага эришдингиз, нимани қайта- 
    риш ни истардингиз, нимани қилмаслик керак экан ... 
    Ш унингдек, кунингиз тасвирини ҳам эсланг - ранглар
    образлар, овозлар, суҳбатлар, кечинмалар...
    Кўриб турибсизки, ҳаётий тажрибалар қадриятларшшг 
    ажойиб манбаи бўлиб, товар, валюта, майда танга ҳам 
    бўлиши мумкин. Лекин бу ўзидан-ўзи бўлмайди. Бунинг 
    учун узоқ кузатиш, солиштириб кўриш, баҳолаш ва шун- 
    дан кейин уларни қандайдир қадриятларга айлантириш 
    учун вақт топмоқлигишиз керак.
    Кишилар ҳаётидаги фарқ улар билан нима бўлаётган- 
    ларида эмас, балки киши атрофида бўлаётганларга қан- 
    дай қараши, нима бўлаётганини мулоҳаза қилиб, охирги 
    натиж ани аниқлаш идадир. Биз ҳаётимизда қандайдир 
    ижобий иш қилмоқчи бўлсак, ундан қимматли ҳаётий 
    маълумотларни олишимиз лозим.
    45
    @Elektron_kitoblar_Uz kanali.


    Мулоҳаза юритиш учун яна бир яхши вақт ҳафта, ой, 
    йил охирларидир. Ҳ афта охирида бир неча соат вақт 
    топинг, етти кун ичида рўй берган воқеаларни мулоҳаза 
    қилинг, баҳоланг. Иил охирида эса бунинг учун бир ҳаф- 
    та вақт ажратинг...
    Доно киш илар ўтмишни бутунлигича жамлаб кела- 
    жакни яратишни билганлар. Отам 76 ёшга етганларида 
    мен у кишига "Ота, қани энди 75 йилингизни 76-йилин- 
    гизга жойлаганингизда эди", дегандимЛ
    Сиз ҳеч бу ҳақда ўйлаб кў|жанмисиз? Қанчалик кейинги 
    умр сермаҳсул ва ҳаяжонлантирувчи бўлар эди. Оддийги- 
    на қилиб бир йил яшашнинг ўзи камлик қилади. Навбатда- 
    ги суҳбатни одатдагидай ўтказманг, балки аввалги суҳбат- 
    ларингизни эндиги суҳбатларингизга жойланг.
    Шундай қилиб, янги интизомни бошланг. Ўз ҳаётин- 
    гизни ўрганар экансиз, дунёда нима ва қандай ишлаши- 
    ни аниқланг. Ҳеч қачон буни аниқламай яшадим, деманг. 
    Сиз, эҳтимол, билганларингизнинг кўпини амалга оши- 
    риш қобйлиятига эга эмасдирсиз, лекин нималарга қодир 
    эканингизни албатта билиб оласиз. Ҳаётингизни ўрга- 
    ниш давомида ҳам ижобий, ҳам салбий, ҳам омадли, 
    ҳам омадсиз воқеаларни аниқланг. О мадсизликлардан 
    олинган сабоқлар фақат фойда келтиради. Айнан улар 
    муваффақиятларимизга қараганда яхшироқ ўқитувчи ва- 
    зифасини бажарадилар.
    Ниманидир тўғри қилиш усули - бу аввал уни нотўғ- 
    ри қилишдир. Бу катта ҳаёт мактаби. Лекин мен сизнинг 
    бу мактабда узоқ қолиб кетишингизни истамайман. Ни- 
    маларнидир охирги ўн йилингизда нотўғри қилган бўлсан- 
    гиз, яна ўн йил буни такрорлашингизни истмайман.
    Н им анидир ўрганиш керак бўлса, бу ўзингизнинг 
    ҳаётингиздир.
    Мен Шоаффни учратганимда олти йил ишлаб қ)шган 
    эдим. У мендан:
    - Жим, неча йил ишлагансан? - деб сўраб қолди.
    46
    @Elektron_kitoblar_Uz kanali.


    Мен жавоб бердим.
    - Хўш, ишлар қалай? - саволни давом эттирди у.
    - Унчалик яхши эмас, - жавоб бердим.
    - Ундай бўлса, энди бундай давом эттиришинг мум- 
    кин эмас, олти йил нотўғри режа билан ишлаш тўғри 
    давом этиш учун етарли мудцат." Қанча маблағ иқтисод 
    қилдинг?
    Мен эса албатта:
    - Ҳеч нима, - деб жавоб бердим. У қошини чимирганча:
    - Бундай режани ким 

    Download 10,1 Mb.
    1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   57




    Download 10,1 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ДОНО БЎЛИШ МУМКИН?

    Download 10,1 Mb.
    Pdf ko'rish