САМОМОТИВАОИЯ
Яқинда лекбиялар ўқиш учун Австралияда бўлдим. У
ерда мендан "Сиз Американинг зўр мотаваторлариданми-
сиз?" (бу сўз ишлатиш ўрнига кўра ҳар хил маъноларни
англатади, бу ерда завқлантирувчи, ундовчи, илҳомлан-
тирувчи маъносидадир) деб сўраб қолишди. Мен: "Йўқ,
мен бизнесменман. Мен ўз ғояларим,
тажрибам билан
ўртоқлаш аман. К иш илар ўзларини\ўзлари тараққиётга
руҳий сафарбар қилишлари керак", деб жавоб бердим.
Мен одамларни ўзгартира олмаслигимизни тушунишим-
га анча вақг керак бўлди. Худо шоҳид, бунга мен ҳаракат
қилдим. Бир куни бир гуруҳ сотувчилар билан шуғулла-
наётиб, уларга "Мен сизларни омадли қилмоқчиман, бу
менга зиён келтирса ҳам", дедим. Нима бўлганини айт-
сам, ўлиб қолишимга сал қолди. Яхши одамларни топиш
керак, кишиларни ўзгартиришга ҳаракат қилмаслик ло-
зим. Улар ўзларини ўзлари ўзгартирадилар, биз эмас.
"Мен ўзимга тўғри келадиган кишиларни қаердан то-
пишим мумкин?" деб сўраганларга "Ўзингизга тўғри ке-
ладиганларни топинг", деб жавоб бераман. Бу мен бери-
шим мумкин бўлган энг яхши жавоб.
М уваф ф ақиятли менеж ментнинг биринчи қоидаси:
Ў Р Д А К Л А Р И Н Г И ЗН И Б У Р Г У Т Л А Р М А К Т А Б И Г А
Ю БОРМАНГ.
Нима учун? Чунки бу иш бермайди. Сиз бахтсиз ўрдак-
ларни қайтиб оласиз. Бу ўрдакларингиз ҳеч қачон бур-
гутдек юксакларга парвоз қила олмайди. Улар "қуряк,
қуряк, қуряк" деб қийқиришни биладилар ва сизни чар-
чатадилар, холос. Мен буни бошдан ўтказганман.
Яқинда меҳмонхоналар рекламасида бир эълонга кўзим
тушиб қолди. Унинг сарлавҳасида "Биз ходимларимизни тар-
тибли кишилар бўлишга ўргатмаймиз", дейилган эди. Даво-
мида эса майда ҳарфлар билан "Биз
тартабли ходимларни
ишга ёллаймиз", деб ёзилган эди. Зўр! Жуда ақлли ёзилган.
70
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
Мотивабия - бу топишмоқ. Унинг жавобини ҳар ким
ўз ақлига яраша топа олади.
Н ега бир сотувчи харидорни эрталаб 7 даёқ кутиб
олади, бошқаси эса 11 да зўрға ўрнидан туради? Буни
мен ҳам билмайман, бу ҳам ҳаёт топишмоқларидан.
Бир куни маърузамда қатнашган
мингта одамдан бири
олдимга келиб, "Мен ўз ҳаётимни ўзгартирмоқчиман", деб
қолди. Бошқаси эса минғирпаб: "Мен илгари ҳам бу бема-
за гапни эшитганман", деди. Нега бу икки киши дарсимга
икки хил фикр билдирди? Бу ҳам ҳаёт топишмоқларидан.
М иллионер минбарга чиқиб, "Мен бу китобни ўқи-
ганман ва у менинг бой бўлишимга туртки бўлган", деса,
нима деб ўйлайсиз, қанча
одам шу китобни сотиб олар-
кин? Тўғри, камдан-кам. Н ега бундай? Билмайман. Бу
ҳам ҳаёт топишмоқларидан.
Шундай қилиб, сиз нима қилиш тўғрисида кўп иш ол-
дингиз. Ушбу китобни ўқишингиз ўсиш ва ўзгаришга сизда
ички иштиёқни қўзғотди. Бу қандай бўлиш, қобилиятингиз
бўлса, шундай бўлиш учун ана шу пойдевордан фойдала-
нишга асос борлигини кўрсатади. Ва мен бунга ишонаман.