ЎЗ-ЎЗИНИ ж и с м о н и й
РИВОЖЛАНТИРИШ
Эҳтимол, сиз кишилар ташқи кўринишингизга қараб
хулоса қилмасликларини хоҳларсиз? Афсуски, нотўғри
ўйлайсиз. Шунинг учун сиз ташқи
томондан яхши таас-
сурот қолдирадиган кўринишда бўлишга интилишингиз
керак. (Бу тўғрида кўплаб китоб ва бошқа воситалар бор.)
Жасад ва онг бирга ҳаракатдадир. Мунтазам жисмоний
машқ дастурингиз йўқ бўлса, топинг ва доимий шуғул-
ланишни бошланг. Шу билан бирга овқатланишингиз,
таомларингизни ҳам кўриб чиқинг.
ЎЗ-ЎЗИНИ АҚЛИЙ
РИВОЖЛАНТИРИШ
А ксарият киш илар учун бу жараён эрта тўхтайди.
Яхши ишга эга бўлгандан кейин ақл пешлашнинг кимга
ҳам кераги бор? Ўқимишлилик эгри чизиғи одатда 18
ёшгача, бу чизиқ тепага деярли тик кўтарилиб боради.
Ҳаёт ва бизнесда ўз )фнимизни
топганимиздан кейин
горизонтал - тўғри чизиққа айланади. Яъни, ўсишдан
тўхтайди. Бу сиз истаган ўрта даражага етишган бўлсан-
гиз, эҳтимол, етарлидир? Лекин йигирманчи асрнинг
охирги ўн йилликларида кишилардан доимий ўсиш ва
ҳамиш а м алакасини ош ириб бориш талаб қилинади.
Чунки дунёда технологик жараёнлар тез ривожланмоқ-
да. Ҳеч ким бу ш ароитда қилаётган иши яна 40 йил
ўзгармай қолиш ига умид қилиши мумкин эмас. Энди
ўзгариш, ўсишни истамай, "Бобом шу ерда ишланган
эди,
отам шу ерда ишлаган, мен ҳам шу ерда ишлай-
ман", дейдиган киш илар даври ўтиб бўлган. Ижобий
том ондан қараганда, ўқим иш лилик эгри чизиғининг
68
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
юқорига ўсишини таъминласангиз, қандай юксакликка
эришишингизни кўз олдингизда тасаввур қилиб кўринг!