зор бой кишиларни яхши кишилар қилиб кўрсатмайди.
Ёки бирор марта уларнинг "яхши йигит" сифатида кўрса-
тилганини кўргаимисиз?
И нжилда "Пулга муҳаббат - барча ёмонликларнинг
илдизи", дейиш ўрнига "Пул - барча ёмонликларнинг
илдизи", дейилади.
А гар сиз пулни м уҳаббатингиз қилиб
олсангиз ва
бошқа ҳаётий қадриятлар ўрнига бойлик ортидан қув-
сангиз - йўқотасиз, ҳеч қачон ютмайсиз.
Келинг, масалани қуйидагича кўриб чиқайлик: сиз
кўпроқ нарсага эга бўлишни истасангиз, нима қилишин-
гиз керак? Албатта қобилиятингиз имконияти даражаси-
да ҳаракат қиласиз, тўғрими?
Олганларига нисбатан имкон даражасида энг кўп ҳара-
кат қилишни ўзларига қоида қилиб олган кишилар ҳаёт-
дан қониқиш ҳосил қиладилар. Амалда қобилиятидан кам
ҳаракат қилиш кишини руҳий кечинмаларга олиб келади.
Биз инсонлар тадбиркор жонзотлармиз. Йил фаслла-
ри бизга чақириқ, шиор, огоҳлик ташлайдилар.
Биз туп-
роқ, қуёш, ёмғир, донни кўрганимизда улар ўзларидан
фойдалашшшмизни сўрайдилар. Табиат ва ҳаёт бизга "Биз
билан нимадир қилишга қодир бўлсангиз, биз сизга бош-
ланғич ашё, марҳамат, шу ерда экансиз, чиройли нарса-
ларни яратинг-чи", дегандай бўлади.
Биз тадбиркор қилиб яратилган эканмиз, юқори унум-
дорликдан, қобилиятимиздан тўла фойдаланишдан, ҳаёт-
нинг барча соҳаларидаги кучларимиздан, ш унингдек,
бойликлар яратиш дан ўзимизни олиб қочишимиз мум-
кин эмас. Ҳаётнинг мазмуни мана шунда.
Ақлли кишилар миқдор-қийматга эга эмаслар. Аллоҳ
берган қобилиятдан борича фойдаланиш қийматга эга
эканини улар яхши биладилар.
Бор қобилиятимиз чегарасида ҳаммасини қилиш бир
китобнинг мазмунини ташкил этади. Бу Жорж Клейсон-
нинг "Вавилоннинг энг бой кишиси"
деб аталган китоби-
72
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
да баён этилган. Бу бир ўтиришда ўқиб чиқиладиган ки-
чиккина китобча бўлиб, унда қамма асослар келтирил-
ган. М ен буни молиявий мустақиллик мавзусига тўла
маъруза олдидан иштаҳа очувчи "газак", деб атайман.
Бу китобни албатта ўқиб чиқишингизни истайман.
Бизнинг ҳаракатимиз ва нималарга эга бўлганимиз - ўзи-
мизнинг кимлигимизни кўрсатади. Улар ҳаёт фалсафамиз-
ни, ҳаётий прибипларимизни, ҳатто
характеримизни очиб
берадилар. Ташқи кўриниш ички дунёимиз мазмунини кўрса-
тиб бераркан, бу билан бизнинг нималарни ўйлаш ва ту-
шуниш қобилиятимиз ҳақида ҳам хулоса беради.
"Сен шундай баланд гапирганингда нима деганингни
эшитолмайман", деган мақол ҳам бор.
Ш ундай хулосага келмаслик мумкин эмас: "Ҳамма
нарса нимага нисбатандир белгилидир: бирор яхши ёки
бирор ёмон нарсага". Ш унинг учун белгиларни (симп-
том) четлаб ўтиш мумкин эмас. Агар ҳаётингизда
нима-
дир нотўғри ишлаётган бўлса, белгилар олдиндан огоҳ-
лангирувчи бўлиб ҳаракат қиладиларки, демак, нимани-
дир ўзгартириш керак.
Мисол учун сиз даромадларингизга қараб ҳаётингиз-
га назар солмоқчисиз. Агар топаётганингиздан қўп хара-
жат қилаётган бўлсангиз, сиз ўзингиз жонингизга аста-
секинлик билан молиявий қасд қилмоқдасиз.
С изнинг кредитга олган навбатдаги "ўйинчоғингиз"
сизга кумуш тарелкада тутилган оғунинг навбатдаги
миқдори бўлиши мумкин.
Энди кейинги даромадингиз билан нима қилишингиз-
ни кўрайлик. Сиз унинг 70
фоизидангина фойдаланиб
ақпли йўл тутяпсизми, йўқми? Ёки топганингизга нисба-
тан ойига бир неча юз ёки бир неча минг доллар кўп
харажат қиляпсизми? Кейин кеч бўлмаслиги учун симп-
томларга назар солинг.
Бир кун жаноб Ш оаффга "Менинг пулларим кўпроқ
бўлганда режам бошқачароқ бўларди", дегандим, менга
73
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
жавобан у: "Менимча эса, сенинг режанг яхшироқ бўлган-
да кўпроқ пулга эга бўлар эдинг", деб ж авоб берди.
Ҳақиқатан бу тасдиқ жуда муҳим аҳамиятга эгадир.
Кўряпсизми, миқдор эмас, балки режа аҳамиятлироқ
экан. Сизнинг қанча тақсимлашингиз эмас, балки қандай
тақсимлашингиз аҳамиятлидир.