иқтисод қилиш
Қолган охирги 10 фоизни тўплаб бориш га ажрати-
ш ингиз м ақсадга м увоф иқдир. Бу си знин г "ҚИШ "га
тайёргарлик реж аларингизга киради. Н афақа фондин-
гизга каттагина м аблағни тўплаб олиш га эриш иш ин-
гиз мумкин.
ИҚТИСОД 101: ФАРЗАНД НАЗАРИ
Болани капитализмга ўргатиб боришга ўқитиш вақти,
қайсики, у ўзгаларга фойдаси текканда қўшимча пулга
эга бўлиш ини ҳис этган чоғдир. Болаларингизга кўча
харажатларига пул берганда уларга қандай қилиб ҳақиқий
тадбиркорликка қадам қўйишни ўргатишингиз мумкин.
Чунончи, у иккита велосипедга эга бўлиши мумкин
- бири ўзи учун, иккинчиси эса ижарага беришга. Бу
орқали улар тижорат дунёсини танийдилар. Бу билан
ОЕКЕКА Ь М ОТОК8 компаниясининг велосипедлари-
ни ижарага бериш тажрибаси билан танишадилар.
Ёки мана бошқа ғоя: болангизга икки долларлик кир
содасини олиб, қўш нига 3 долларга сотиш ни таклиф
қилинг. Бу ҳаракатдаги капитализм.
79
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
)
Фарзандингизга айнан унинг бола эканидан фойдала-
нишни айтинг.
Тижоратда одамлар биринчи галда болалардан сотиб
оладилар, чунки у бола-да.
Жонни бир неча квартира эшикларидан ўтиб, жаноб
Жонс хонадонини тақиллатди. М истер Жонс эшигини
очади. Жонни унга "Менда бир бутилка кир ювиш пас-
таси бор. Бу янг яхшиларидан. Ҳозир онам ҳам ва яна
кўпчилик шундай фойдаланмоқдалар. У фақат уч дол-
лар туради. Қолаверса, қўшнимиз, мен эса... боламан".
Нима, бу қийинми? Бу тижоратнинг кичик бир мисоли,
капитализмнинг катта умумий асоси...
Мистер Жонс билан қуйидагича диалог бўлиши мумкин:
- Жонни, мен сенинг келганингни юқори баҳолайман.
Лекин менда ҳозир улар етарли.
- Майли, қани кўрсатинг-чи! (Бу болаларча расмият-
чиликдан четлаш.)
- Ҳай, майли, қўймадинг-да. Мен сенинг харидоринг
бўла қолай.
Жонни уйга қелиб:
- Мен уч долларни ишлатишим мумкин, - дейди. Сиз
эса унга:
- Сен агар уч долларнинг ҳаммасини ишлатсанг, биз-
несда қолмайсан, - денг.
- Эҳ, дада, сиз нима дейишингизни билиб турибман.
Ва сиз унга тушунтиришни бошлайсиз:
- Сен, биринчидан, икки долларни яна бир бутилка
паста олишга ажратишинг керак. Бу сенинг капиталинг.
Ва уни йўқотмаслигинг лозим. Фермер агар уруғликка
атаган донини еб қўйса, нима бўлади? Тушунган бўлсанг,
шски долларинг кейинги ҳосил учун керак.
Жонни эса ўйлаб кўриб:
- Тўғри айтасиз, мен икки долларни сақлаб қўяман.
Ва бу орқали бир доллардан фойда олишда давом эта-
ман, - дейди.
80
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
Энди сиз фарзандингизга бой ва камбағал киши ўрта-
сидаги фарқни тушунтира оласиз.
- Сен топганингни еб қўяверсанг, таназзулга учрайсан
ва бахтсиз бўласан!
Эҳтимол, Жонни тушунмас, у ҳолда шаҳарнинг кам-
бағаллар турадиган қисмига олиб боринг ва:
- Сен шулардек яшашни истармидинг? - деб сўранг.
- Йўқ! - бу унинг ягона жавоби бўлади.
- Тушунган бўлсанг, ҳамма долларингни ишлатиб қўй-
майсан-а?!
- У ҳолда у билан мен нима қилай?
- Биринчидан, сен ўз солиқларингни тўлаб қўйишинг
керак.
Солиқлар т)ч?рисида тушунча берасиз. Шундан кейин
хайр-эҳсон тўғрисида тушунтиринг.
- М ана, дада, 10 бент эҳсонга. Қ олганини иш лата-
верайм и?
- Йўқ, - дейсиз, - ҳали ҳам омадсизсан ва тўла бахтли
эмассан.
- Яна нима, дада?!.
- Бир долларингдан кейинги 10 бент капиталингни
кўпайтиришга сарф бўлиши керак. Яъни, ҳар бутилка-
дан 10 бентдан қолдирсанг, бир неча бутилкадан кейин
иккита бутилка олишинг мумкин бўлади. Шундай қилиб,
сотадиган товаринг сони кўпайиб боради.
Қандай яхши! Яна унга компаниялар иккита бутилка ол-
ганларга нархни пасайтиришлари мумкинлигини, яъни бир
бушпкани икки долларга берган бўлса, иккитасини уч дол-
лару саксон бентга сотишларини тушунтирасиз. Жонни:
- Ура, унда кўпроқ фойда оларканман! - дейди.
Ва бу ҳақиқат. Ҳар ким капитали ортишидан фойда
олади.
Жонни:
- Шундан кейин фойдадан қолганини ишлатишим мум-
кинми? - дейди.
81
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
- Йўқ, яна бир иш қолди, сенинг пулларингни банкка
ижарага беришимиз мумкин, - дейсиз.
- Нега?
- Фойдангдан 10 фоизини банкка қўйиш керак. Банк
улар учун мукофот тўлайди. Бу мукофот фоиз дейилади.
- Банк нега бундай қилади?
- Шунинг учунки, катта қурилишлар, осмонўпар би-
нолар барпо қилиш жуда қиммат туради. Уларни алоҳи-
да шахслар қура олмайди. Шунинг учун бундай тўплан-
ган пуллардан катта лойиҳалар амалга оширилади, янги
иш жойлари яратилади ва банк сенинг пулларингдан
фойдалангани учун мукофот тўлайди.
- Болаларга қанча тўлайди?
- Уларга ҳам катталар қатори.
Буларнинг ҳаммасини мулоҳаза қилишга Жоннининг
вақти бор. У ишонқирамай:
- Сизнингча, мен ҳали бола бўлсам ҳам, катталардек
фоизларимни оламанми? - деб сўрайди.
- Ҳа, сенинг пулларинг бошқа ҳар қандай одамларни-
ки сингари тез кўпая бошлайди.
- Мен бу пулларни қайтариб олишим мумкинми?
- Ҳа, сенинг пулларинг кўпайиб қайтади. (Лекйн бу
мусулмонлар учун ҳаром ҳисобланади!)
- Энди қолган пулларимни ўзимга иш латиш им мум-
кинми?
- Ҳа, Жонни, қолган пулингга музқаймоқ ол.
Албатта булар сизга янгилик эмас. Фақат босқичлар-
ни бир карра эслатиб ўтиш керак, холос. Бироқ жаноб
Ш оаффни учратгунча мен Ж оннидек содда эдим. Мен
энди нега кўпчилик ҳозиргача бой бўлиш режаларини
тузиб ишламасликларини тушунмайман.
Агар улар 70/30 формуласи билан ёшпикданоқ ишлай
бошлаганларида 40 ёшда молиявий мустақил бўлиб ол-
ган бўлардилар. Ва қолган умрлари давомида нима ис-
тасалар, шуни қилаверардилар.
82
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
Келинг, энди сизга "бой" ва "камбағал" тушунчалари тўғри-
сида таъриф берай. Қашшоқлар топганларини ишлатиб, қол-
ганини тўплайдилар. Бой кишилар эса пулларини тўплайди-
лар ва орггашши сарфлайдилар. Бу ерда гап бир хил сумма-
даги пул тўғрисида кетяпти. Фақат икки хил фалсафа.
Айтайлик, икки киши бор. Ҳар иккови ойига 1000 дол-
лардан иш лаб топади. М аош лари тенг ош иб боради.
Улардан бирининг фалсафаси пулни сарфлаш, ортгани-
ни тўплаш, иккинчиси аввал тўплайди, ортганини сарф-
лайди. Улардан биринчисини камбағал, иккинчисини бой
деб аташингиз турган гап.
Лекин иқтисод қилиш интизомнинг бошқа шакплари-
га ўхшаб аввал арзимас эффект беради. Кун, ҳафта ёки
йил охирида унинг таъсири кучайиб боради. Беш йилдан
сўнг жуда сезиларли бўлса, ўн йилдан сўнг унинг таъси-
ри беқиёс бўлади.
Ҳайвонот дунёсидан олишимиз мумкин бўлган буюк
фалсафа бор. Бу "чумоли фалсафаси" дейилади. Инжил-
даги тарихлардан бирида дангаса одамларга қарата чу-
молидан ўрнак олинглар, дейилган. Чумолилар икки са-
бабга кўра нодир жонзотлардир:
Биринчидан, улар ҳеч қачон тинч турмайдилар. Унинг
йўлига тўсиқ қўйсангиз, у тўсиқнинг ё устидан, ё ости-
дан, ёки айланиб ўтишга ҳаракат қилади. Тўсиқни олиб
қўйсангиз, ўтиб кетади. Тўсиқни қайта қўйсангиз, яна
ўша ҳаракатларини қилаверади, то ўлиб қолгунча тўсиқ-
ни енгиб ўтиш ҳаракатини қўймайди. Ҳа, улар ҳеч қачон
тинч ҳолатда бўлмайдилар.
Қандай ажойиб дарс!!!
Иккинчидан, ёз давомида чумоли нимани режалашти-
ради? Тўғри, қишни қандай ўтказишни! Хўш, унда бир
чумоли қишдан чиқиш учун қанча овқат ғамлаши зарур?
Қобилиятига яраша. Ана донолик!
Ниначи тўғрисидаги масални ўқиганмисиз? У ёз бўйи
дон ғамлаш билан банд чумоли устидан кулган ва ўзи
83
@Elektron_kitoblar_Uz kanali.
эса қишни ўйламай, ўйин-кулгидан бўшамаган эди. Қишда
эса чумоли ёздаги меҳнати роҳати билан яшаётганида у
очлиқцан ўлиб қолган эди.
Бой ва камбағал орасидаги фарқ уларнинг қанча иш-
лаб топиш ларида эмас, иш лаб топганларидан қандай
фойдаланишларидадир.
Улардан қайси бирини танлаш сизнинг ихтиёрингизда.
Ч
|