бўлиши керак. Натижаларингизни жамоат учун эълон-
лар тахтасига олиб чиқиш ингиз шарт эмас. Асосийси
молиявий ўйинда сизнинг ҳисобингиз қандайлигидадир.
Ўз молиявий ҳисоботингизда даромад ва буромадла-
рингизнинг аниқ ҳисоби бўлсин. Балки сиз ҳам "Қаерга
кетаётганимни билмайман", деган оҳ-воҳларни эшитган
бўлсангиз керак. Ҳеч қачон бундай одам бўлманг. Бу-
гундан бошлаб қанча келяпти, қаерга кетяпти, ҳаммаси-
ни аниқ билишингиз лозим.
\
Мен кўп пул топишнинг ўзи камлик қилишини аниқ-
ладим. Киши ойига ўн минг доллар топишига қарамай,
таназзулга учраши мумкин. Сиз албатта негалигини сўра-
моқчисиз. Бу жуда оддий. Сиз агар ўн бир минг доллар
сарф қилсангиз, ишонинг, ўн минг топган киши осонгина
ўн бир минг сарф қилиши ҳеч гап эмас. Бир киши "Агар
сизнинг харажатингиз даромадингиздан ошиб кетса, ўзин-
гизни ушлашнинг нархи сизнинг ҳалокатингиздир", де-
ган эди. Ш ундай қилиб, ўз ҳолатингизнинг хўжайини
бўлинг. Айнан шу ерда ҳаётдаги улуғ келажагингиз уруғи
униб чиқади: катта бойлик, буюк саломатлик, буюк на-
тижалар, буюк таъсир ва буюк ҳаёт тарзи.
Кичкина ишларга ҳам қизиқинг, уларни ҳам яхши ба-
жаринг. Буни бойлик ва бахтга етиш стратегиясини би-
ладиган доно киши қилади.
Инжилда айтилганидек, сиз айрим нарсаларга ишон-
сангиз, кўплаб нарсаларнинг ҳукмрони бўласиз. Бундай
фалсафа муҳим аҳамиятга эга. Ҳаёт ҳолатни бошқаради.
Лекин сиз ўзингизнинг молиявий ҳаётингиз ҳисобини
юритишга масъулликни зиммангизга олган экансиз, тўкис
ҳаёт сари катта қадам ташладингиз.